Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2491-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 5 октябрдаги 477-мҳ-сонли «Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2491-2, 05.10.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги 206-сон «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда 2015 йил 4 сентябрдаги 256-сон «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 26 июлдаги 223-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2491, 2013 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 406-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Ш. Саидов) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.
Вазир М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 12 август,
208-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 12 августдаги 208-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банддаги «Мутахассислик фани» деган сўзлар «Мутахассислик фанлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 5-банддаги «3 — 10» рақамлари «3 — 15» рақамлари билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан келишилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАҲОБОВ
2016 йил 11 август
Тошкент давлат юридик университети ректори Е. КАНЬЯЗОВ
2016 йил 11 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 32-сон, 395-модда)