04.10.2018 йилдаги 793-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг Давлат резиденциялари дирекцияси негизида иссиқхона, чорвачилик ва меҳмонхона комплексларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат товарлари турларини кўпайтириш ва уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг Давлат резиденциялари дирекцияси фаолиятини, меҳмонхона хизматлари кўрсатишни ташкил этган ҳолда ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг Давлат резиденциялари дирекцияси ташкилотлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 мартдаги 231-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Turkiston mehmonxonalar kompleksi» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда лойиҳа ташаббускори деб аталади) томонидан — Тошкент шаҳри, Юнус Ражабий кўчаси, 64-уйдаги мавжуд меҳмонхона биноларини реконструкция қилиш ва ресторан қуриш орқали халқаро стандартлар бўйича премиум-класс тоифасидаги меҳмонхона хизматлари кўрсатишни йўлга қўйган ҳолда, замонавий меҳмонхона комплексини ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарорнинг 1-бандида қайд этилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг Давлат резиденциялари дирекцияси — буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Bauraum Group» МЧЖ — бош пудратчи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастури параметрларида назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари — «ЕСО» замонавий ихтисослаштирилган иссиқхона блоки ва гул етиштириш учун иссиқхона блокини ташкил этиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг кредитлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Молия-хўжалик департаментининг Давлат резиденциялари дирекциясининг «Agro Serviсе» ДУК иссиқхона-парник хўжалиги негизидаги иссиқхоналарини реконструкция қилиш, Тошкент вилоятида қорамоллар боқиш учун чорвачилик комплекси ва эчкиларни боқиш бўйича сут фермасини ташкил этиш, халқаро стандартлар асосида премиум-класс тоифасидаги меҳмонхона хизматлари кўрсатишни йўлга қўйган ҳолда замонавий меҳмонхона комплексини ташкил этиш бўйича молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Лойиҳалар ташаббускорлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни амалга оширишнинг тармоқ жадвали бир ой муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ва техник-иқтисодий асоси икки ой муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчилар ва пудратчилар билан энг яхши таклифларни танлаш асосида шартномалар тузилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Лойиҳа ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази» ДУКда лойиҳалар ва импорт шартномаларнинг техник-иқтисодий асосини экспертизадан ўтказишни таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4 ва 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 мартдаги 231-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Молия-хўжалик департаменти Давлат резиденциялари дирекциясининг «Agro Serviсе» ДУК иссиқхона-парник хўжалиги базасидаги иссиқхоналарни реконструкция қилиш, Тошкент вилоятида қорамоллар боқиш учун чорвачилик комплекси ва эчкиларни боқиш бўйича сут фермасини, шунингдек, халқаро стандартлар бўйича премиум-класс тоифасидаги меҳмонхона хизматлари кўрсатишни йўлга қўйган ҳолда замонавий меҳмонхона комплексини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида зарур бўлган импорт ускуналарни харид қилишни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставкада 10 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли даврга миллий валютада кредит ажратиш ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ кафолатини кредит бўйича таъминот сифатида қабул қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Бош вазир ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 4 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
793-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2018 й., 09/18/793/1997-сон)