03.10.2018 йилдаги ПҚ-3956-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда республикада экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш, шунингдек, ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида техник ва технологик жараёнлар оқибатида юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга янги ёндашувларни жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика шаҳар ва туманларида санитария жиҳатидан тозалашнинг мутлақо янги тузилмаси яратилди. Барча жойларда давлат-хусусий шериклик шароитида замонавий технологияларни қўллаган ҳолда чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва қайта ишлаш кластерларини ташкил этишни назарда тутувчи чиқиндиларни комплексли бошқариш тизими жорий этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил давомида белгиланган вазифаларнинг тегишли даражада амалга оширилишини, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ислоҳотларни белгиланган суръатларда ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи қатор омиллар мавжудлиги аниқланди, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб юритилади) функциялари ва ваколатлари ҳаддан зиёд марказлашган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи, Давлат экология қўмитаси инспекциявий фаолиятининг ягона вертикали мавжуд эмаслиги ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни самарали олиб бориш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш имконини бермаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи, санитария жиҳатидан тозалаш соҳасидаги субъектларнинг ташкилий, техник, иқтисодий ва ишлаб чиқариш фаолияти етарли даражада мувофиқлаштирилмаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи, экологик тарғиботни ташкил этиш ва олиб бориш бўйича самарали механизмларнинг йўқлиги мазкур йўналишда ижтимоий реклама ва амалга оширилаётган ахборот-тушунтириш ишларининг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимига, шу жумладан атроф-муҳит ҳолатини моделлаштириш ва прогнозлаштиришда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари етарли даражада жорий этилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини таъминлаш, қулай экологик ҳолатни барқарор сақлаш, ҳудудий тузилмалар самарадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси таркибида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси негизида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-коммуникация технологиялари ва биллинг тизимини жорий этиш ва ривожлантириш маркази негизида давлат унитар корхонаси шаклида Экологик ахборот, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва мультимедиа маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларини мустаҳкамлаш, шу жумладан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларини қўшимча таъминлаш мақсадида унинг тизимига 404 штат бирлиги киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, қўшимча киритилаётган штатлар бирлигини давлат санитария-эпидемиология назорати марказларида штатлар сонини кераклигича қисқартирган ҳолда, уларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари штат бирликларининг қисқаришини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларининг штат нормативларини қайта кўриб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/76/1231-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Инспекция фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг мавжуд бўлиши, турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан яқин ҳамкорликда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасидаги амалий тизимни самарали ташкил этиш;
(5-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни йиғиш пунктларини ташкил этиш, уларни ўз вақтида олиб чиқиш, рухсат этилмаган чиқиндихоналарнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, чиқинди полигонларини бошқариш, уларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилишни белгиланган тартибда назоратга олишни ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан жамоат экологик назоратини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш;
(5-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 июлдаги ПФ-6031-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 06/20/6031/1088-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Марказ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида автоматлаштирилган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базасини яратиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, уларни давлатнинг бошқа органлари тизимлари билан изчил интеграциялаштириш, ривожлантириш ва олиб бориш, Давлат экология қўмитаси ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат кадастрини, шунингдек, ёввойи ҳайвонлар ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни кўпайтириш ва сақлаш бўйича питомникларни, зоология ва ботаника коллекциялари давлат ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг мониторинги, таҳлили ва ҳолатини баҳолаш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, атроф-муҳит ҳолатини моделлаштириш ва прогноз қилиш бўйича дастурий маҳсулотларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий технологиялар ва ижодий ёндошишлардан бевосита фойдаланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида кенг жамоатчилик хабардорлигини оширишга қаратилган ахборот-таҳлил ва обзорли медиа материалларини тайёрлаш, экологик маданиятни ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрланадиган ахборот-таҳлил ва обзорли медиа материалларини тезкорлик билан тарқатиш учун маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат экология қўмитаси раиси (Б.Кучкаров) зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ташкил этилаётган бўлинмалар штатларини ва жорий этилаётган лавозимларни малакали соҳа мутахассислари билан тўлдиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, Давлат экология қўмитаси тизимининг, биринчи навбатда, ташкил этилаётган Инспекция, Республика бирлашмаси ва Марказ фаолиятини самарали ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат экология қўмитаси тизими ходимлари фаолиятининг натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш ва юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун уларнинг жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Товарларни (ишлар, хизматлар) сотишдан олинган маблағлар, Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат экология қўмитаси ва унинг тузилмавий бўлинмаларига Марказ билан хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) учун тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан шартномалар тузишга рухсат берилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат экология қўмитаси оператив бошқарув ҳуқуқи ва Марказ беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институтининг Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7а-уйда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика бирлашмаси Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 15-уйда беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциялари жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарорига 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат экология қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Республика бирлашмаси ва Марказ уставларини тасдиқласин, шунингдек, уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Давлат экология қўмитаси тизими ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни ихтиёрий экологик маркировка қилиш тизимини жорий қилиш тўғрисида таклифларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда «Экологик аудит тўғрисида»ги ва «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 мартга қадар Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш Миллий концепцияси, Қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси ва 2020 — 2045 йилларда биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси лойиҳаларини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 3 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3956-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/76/1231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/76/1231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/76/1231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/76/1231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/76/1231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги ПҚ-3956-сонли қарорига
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2915-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2-банднинг иккинчи — саккизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3 ва 4-бандлар, шунингдек, 5-банднинг «а» ва «в» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1 — 9-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2018 й., 07/18/3956/1994-сон; 21.03.2019 й., 07/19/4247/2801-сон; 22.07.2020 й., 06/20/6031/1088-сон, 30.09.2020 й., 07/20/4845/1343-сон; 16.12.2020 й., 07/20/4925/1626-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон; 30.12.2021 й., 07/21/76/1231-сон; 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон)