Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2007 11.03.1996 йилдаги 88-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2007
Ҳужжат 11.03.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИДА ВАЛЮТА ВА ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БОШ БОШҚАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 августдаги 168-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимини киритиш тўғрисида» 2007 йил 28 июндаги ПҚ-661-сон қарори» тўғрисидаги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахсларнинг валюта, экспорт-импорт ҳамда бошқа ташқи иқтисодий операцияларини назорат қилишни кучайтириш, маҳсулотларни экспорт қилишдан валюта тушумларининг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш, тўлов муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзларини қисқартириш, шунингдек импорт қилувчи корхоналарнинг валюта маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибида Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш Бош бошқармаси 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ органлари ходимлари сони 106 нафарга, шу жумладан марказий аппарат ходимлари — 20 нафарга кўпайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат солиқ органларининг қўшимча ходимларини таъминлаш учун бюджетдан маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Бош бошқарма бошлиғи ва бошқармалар бошлиқлари Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадилар. Ҳудудий бўлимлар бошлиқлари минтақавий солиқ бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш Бош бошқармаси тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари солиқ органларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг янги ташкил этилаётган бўлинмаларини ҳисобга олган ҳолда зарур бинолар, хизмат хоналари билан таъминласинлар ва қўшимча майдон ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва ваколатли банклар солиқ органларининг тегишли бўлинмаларини зарур ахборот билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат солиқ қўмитаси бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида Низомга ўзгартиришлар ҳамда қўшимчаларни тайёрласин ва киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун ҳужжатларига ҳамда қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 11 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
11 мартдаги 88-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш Бош бошқармасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
11 мартдаги 88-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш Бош бошқармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш Бош бошқармаси (бундан кейин Бош бошқарма деб аталади) валюта ва экспорт-импорт операцияларини, шу жумладан экспортдан валюта тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тушишини ҳамда уларнинг Марказий банкка мажбурий сотилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан аниқ мақсадлар ва дастурлар учун Республика валюта биржасида сотиб олинган валюта маблағларидан самарали фойдаланишни амалга оширишга доир норматив ҳужжатларнинг юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилган қонунда назарда тутилган чора-тадбирларни рўёбга чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бош бошқарма ва унинг минтақавий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси қатнашчиси бўлган халқаро шартномаларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1991 йил 14 июндаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари тўғрисида Низомга, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бош бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ваколатли банклар, валюта назорати органлари билан ўзаро яқин ҳамкорликда амалга оширади, шунингдек ўз ваколати доирасида уларнинг ўзаро ҳамкорлик тизимини ишлаб чиқади ва жорий қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ВАЛЮТА ВА ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БОШ БОШҚАРМАСИ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш Бош бошқармасига бошлиқ раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратида Бош бошқарма таркибида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта операцияларини назорат қилиш бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика ҳамда валюта ва экспорт-импорт операцияларининг бажарилишини таҳлил қилиш бошқармаси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш бўлимлари ташкил этилади, улар Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш Бош бошқармасига бевосита бўйсунадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бош бошқарма ва бошқармалар бошлиқлари Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади. Ҳудудий бўлимлар бошлиқларини минтақавий солиқ бошқармалари бошлиқларининг тавсияномасига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатларининг валюта ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда қатнашувчи корхоналар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан бажарилишини ўз ваколати доирасида таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар Бош бошқарма ва унинг минтақавий бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий операциялар бўйича хорижий валютадаги маблағларнинг белгиланган тартибда тўлиқ тушишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт-импорт операцияларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги орқали марказлаштирилган тартибда амалга ошириладиган экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг тўғрилигини ҳамда улар бўйича тушумларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий сотилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона декларациялари ва битишув паспортлари асосида экспорт-импорт контрактларини тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олишни таъминлаш, шунингдек, уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотларнинг қарзга олинган валюта маблағларидан, шунингдек Республика валюта биржасида сотиб олинган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланишни назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин алмаштириладиган валютага импорт қилинган товарларни сотишдан олинган тушумларни ҳисобга олиш ва конвертациялаш Тартибига патент эгалари бўлган корхоналар томонидан риоя этилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бош бошқарма ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги асосий функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда (10-кунгача) ваколатли банклардан, Божхона бош бошқармасининг экспорт-импорт контрактларини ҳисобга олиш бошқармасидан ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигидан экспорт-импорт контрактларининг бажарилиши, улар бўйича тушумнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий сотилиши, шунингдек валюта маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни назорат қилиш, таҳлил этиш ва статистика маълумотларини тайёрлаш учун зарур ахборотни олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, Марказий банк, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, ваколатли банклар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг худди шундай бўлинмалари билан биргаликда республика корхоналарининг экспорт-импорт операциялари устидан назоратни такомиллаштириш, валюта тушумининг ўз вақтида тушиши ва тўлиқлиги, ундан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади, йўриқномалар, услубий қўлланмалар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқади, уларни республика Ҳукуматининг кўриб чиқиши учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар ва хизматларни экспорт қилишга берилган квоталар ва лицензиялардан фойдаланишнинг тўғрилигини назорат қилишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт-импорт контрактларини ҳисобга олиш ва улар бўйича тушумнинг бир қисмини мажбурий сотиш ишларини ташкил этиш ва ўтказишга доир тушунтиришлар ва услубий тавсияларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув ваколатига тегишли масалалар бўйича Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларига йўлланадиган ҳужжатларни тайёрлашда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт-импорт операциялари ва тушумларнинг бир қисмини Марказий банкка мажбурий сотиш, валюта маблағларидан фойдаланишнинг белгиланган тартиби бузилиши ҳолларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш услубиётини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларнинг худди шундай органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат ишлари амалиётини, шунингдек ушбу соҳадаги чет эл тажрибасини таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга оид таклифларни белгиланган тартибда киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент эгаси бўлган корхоналар томонидан эркин алмаштириладиган валютага импорт қилинган товарларни сотишдан олинган тушумни ҳисобга олиш ва конвертация қилиш тартибига риоя этилиши масалалари юзасидан ушбу корхоналарни текширади ҳамда белгиланган тартибни бузган корхоналардан сўмларни эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилиш ҳуқуқини берувчи патентларни қайтариб олиш тўғрисида Марказий банкка ва Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясига таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текшириш натижалари асосида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш учун материаллар тайёрлайди ва ўз ваколати доирасида ушбу органларга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қилинган ишлар тўғрисида ахборот тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотлар томонидан экспорт-импорт операцияларини ўтказиш, мажбурий тўловларни амалга ошириш ва валюта маблағларидан фойдаланиш тартиби бузилганлиги учун уларга қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар солиш тўғрисида таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг Божхона бош бошқармаси билан биргаликда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида, ваколатли банкларда ва Давлат солиқ қўмитасининг Божхона бош бошқармасида рўйхатдан ўтган экспорт-импорт контрактлари сони ва қиймати тўғрисидаги маълумотларни, мажбурий тўлов амалга оширилишини ва валюта маблағларидан фойдаланишни таҳлил қилади ва солиштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар ва корхоналарнинг экспорт-импорт операциялари бажарилишининг тўғрилиги, мажбурий сотув амалга оширилиши ва олинган валюта маблағларидан фойдаланиш масалалари бўйича аризалари, шикоятлари ва хатларини кўриб чиқади, таҳлил этади ва кўриб чиқиш натижаларини мунтазам равишда умумлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларга ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вазифаларини самарали амалга ошириш учун валюта назорат органлари ва агентларидан зарур ахборот ва ҳужжатларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларни уларнинг валюта ва экспорт-импорт операцияларини тўғри амалга оширганликлари юзасидан ҳужжатлар асосида текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлардаги юридик ва жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентларининг фаолиятини, шунингдек уларнинг мавжуд валюта счётларидаги ва улардаги маблағларни текшириш чоғида хорижий давлатларнинг солиқ органларига, ваколатли хизматларига, фирмалар ва банкларига ёрдам сўраб мурожаат этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатлари доирасида марказлаштирилган экспорт-импорт операциялари амалга оширилишини назорат қилиш ҳамда белгиланган тартиб бузилишлари аниқланган тақдирда суд органларида давлат манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бош бошқарма ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1991 йил 14 июндаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари тўғрисида Низомда назарда тутилган ҳуқуқлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўз функцияларини бажариш чоғида юридик ва жисмоний шахсларнинг уларга маълум бўлган тижорат сири сақланиши, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг қонуний асосларда олинган ва улар томонидан фойдаланиладиган чет эл валютасидаги маблағлари тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор қилинмаслиги учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқарма бошлиғи, бошқармалар ва бўлимлар бошлиқлари, Бош бошқарма ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларини бузганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида Низомни бажармаганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз лавозим мажбуриятларини бажармаганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқарма тўғрисида Низом талабларини бажармаганлик учун жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами,1996 й., 3-сон, 10-модда)