27.09.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3070
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи, 27.09.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3070
Кучга кириш санаси
28.09.2018
Ҳужжат 19.08.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 27 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3070]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 10 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-Б-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2018 йил 10 августдаги 21-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг (бундан буён матнда Фуқаро деб юритилади) ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқароларнинг рўйхатдан ўтишлари ихтиёрий ҳисобланади ва электрон шаклда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқароларнинг рўйхатдан ўтишларини электрон тизимда амалга ошириш, шунингдек электрон тизимнинг харажатларини қоплаш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш мақсадида рўйхатдан ўтиш учун фуқаро томонидан Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида тўлов амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Рўйхатдан ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаро рўйхатдан ўтиш учун интернет тармоғига уланган ҳолда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий веб-сайтига (www.migration.uz) уланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сайтда Фуқарога рўйхатдан ўтишда қайси тилдан фойдаланишни танлаш таклиф этилади. Фуқаро ўзига қулай бўлган тил кўрсатилган тугмани босади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фуқарога Жисмоний шахслар маълумотлар базаси (id.gov.uz) орқали авторизациядан ўтиш таклиф этилади. Бунда Фуқаро «авторизация» тугмасини босиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фуқарога жисмоний ёки юридик шахс сифатида фаолият юритмоқчилигини танлаш таклиф этилади. Фуқаро тегишли тугмани белгилайди ва «Танлаш» тугмасини босади, бунда у шахсий кабинетга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шахсий кабинетда онлайн хизматлар бўлимида консуллик ҳисобига туриш учун «Консуллик ҳисобига туриш учун маълумотнома олиш» тугмасини босади. Мазкур тугма босилганда Фуқарога Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижий давлатда ишга жойлашиши тўғрисидаги Гувоҳноманинг шакли тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фуқаро мазкур шаклдаги «доимий яшаш жойи» ҳамда «меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар» деб номланган қаторни тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Фуқаро «доимий яшаш жойи» қисмида давлат, шаҳар ва манзил деб номланган қаторларга, шунингдек «меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар» қисмида давлат, шаҳар, манзил, корхона номи, лавозими ва касби, меҳнат фаолиятини бошлаган вақти ва ойлик иш ҳақи деб номланган қаторларга ўзи ҳақидаги маълумотларни тўғри ва тўлиқ киритади. Фуқаро мазкур шаклда «қўшимча маълумотлар» деб номланган қаторга ўзи ҳақидаги қўшимча маълумотларни киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фуқаро томонидан ўзи ҳақидаги маълумотлар киритилгандан кейин у ўзи учун қулай бўлган электрон тўлов турини танлайди ва онлайн тўлов ва қабул қилиш тугмасини босади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фуқарога тўланиши лозим бўлган пул миқдори (энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари) кўрсатилган саҳифа тақдим этилади. Фуқаро «давом эттириш» тугмасини босади. Фуқарога у томонидан танланган тўлов тури бўйича маълумотларни киритиш майдончалари тақдим қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фуқаро тўловни амалга ошириш учун тўлов пластик картасининг маълумотларини киритади ҳамда давом эттириш тугмасини босади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фуқаро томонидан тўлов амалга оширилгандан кейин Фуқарога Гувоҳноманинг электрон шакли тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома Фуқаронинг хорижий давлатда меҳнат фаолиятини амалга ошириш шартномаси амал қилиши муддатига мувофиқ амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилади, бунда тўловлар амалга оширилган даврлар белгиланган тартибда меҳнат стажига қўшилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон базасида рўйхатдан ўтган вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларга «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталарига ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан фуқаролар учун эконом класс авиачипталарининг нархларига 20 фоиз чегирмалар тақдим этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон базасида рўйхатдан ўтган вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларга «Алоқабанк» АК томонидан соддалаштирилган очиш шартлари, хизмат кўрсатиш учун минимал воситачилик ҳақи ва «ноль» суммадаги кафолат депозити билан «VISA-migrant» банк пластик карталари чиқарилади ва хизмат кўрсатилади, шунингдек йилига бир маротаба бир марталик темир йўл ва авиачипталар олиш учун бўлган харажатлар 2018-2019 йилларда 300 минг сўмгача миқдорда қисман қопланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Низомнинг талабларини бузилишида айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2018 й., 10/18/3070/1971-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 23.02.2026 й., 10/26/3070-1/0169-сон)