Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.1994 15.02.1992 йилдаги 65-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.02.1992 йилдаги 65-сон
Кучга кириш санаси
15.02.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.1994
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ НАЗОРАТИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Пpезидентининг «Республикада давлат назоpати тизимини такомиллаштиpишга оид баъзи тадбиpлаp тўғpисида» 1994 йил 16 февpалдаги Фаpмонини бажаpиш бўйича чоpа-тадбиpлаp ҳақида»ги 1994 йил 1 мартдаги 106-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат назорати қўмитасини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат назорати қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 4 февралдаги Р-127-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари ходимлари сони 751 кишидан иборат қилиб, йиллик иш ҳақи фонди 12,7 млн сўм миқдорида, шу жумладан, Давлат назорати қўмитаси марказий аппарати ходимлари сони 60 кишидан иборат қилиб, йиллик иш ҳақи фонди 991 минг сўм миқдорида белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 589-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика давлат назорати органларини сақлаш учун зарур бўлган маблағни республика бюджетидан ажратишни назарда тутсин, шунингдек, 277 енгил автомобилни, шу жумладан, Давлат назорати қўмитаси аппарати учун ажратилган 11 та енгил автомобилни сақлаш учун лимит белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган суммага қараб давлат назорати органларига хизмат кўрсатиш учун зарур миқдорда автотранспорт ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ҳар йили Давлат назорати қўмитасига биркитилган номенклатура бўйича моддий-техника ресурсларини, ҳисоблаш ва кўпайтириш техникасини ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати қўмитасини ва унинг маҳаллий органларини телефон, телефакс ва телетайп алоқаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси, Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати қўмитасини авиа- ва темир йўл транспорти брони билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати қўмитаси аппарати Ўзбекистон кўчаси, 43-уйдаги маъмурий бинога жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ назорати қўмитасининг тугатилиши муносабати билан унинг балансида бўлган мулк, мебель ва жиҳозлар Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати қўмитаси балансига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари давлат назорати маҳаллий органларини зарур хизмат хоналари, телефонлар билан таъминласинлар, мебель, жиҳозлар ҳамда асбоб-ускуналар сотиб олишда ёрдам кўрсатсинлар. Вилоят халқ назорати қўмиталарининг балансида бўлган бинолар, мебель, жиҳозлар ва асбоб-ускуналар давлат назорати органлари балансига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг тегишли ўринбосарларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 15 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-сон