ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номланиши |
Бажариш муддатлари |
Масъул ижрочилар |
|
I. Миллий банклараро процессинг марказини ташкил этиш ва иш фаолиятини ташкиллаштириш | |||
|
1. |
Миллий банклараро процессинг маркази тўғрисидаги (МБПМ) Низом, унинг тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқлаш. |
2018 йил 1 ноябга қадар |
Марказий банк |
|
2. |
Маълумотларниқайта ишлаш бўйича асосий ва захира марказларини лойиҳалаштириш. |
2018 йил 1 декабрга қадар |
Марказий банк |
|
3. |
Процессинг марказларининг ихтисослаштирилган дастурий таъминотининг таниқли етказиб берувчилари билан музокаралар олиб бориш, энг яхши таклифни аниқлаб олиш ва контракт тузиш. |
2019 йил 1 февралга қадар |
Марказий банк |
|
4. |
МБПМ, банклараро тўлов ва клиринг тизими учун сервер ва ихтисослаштирилган асбоб-ускуналарнинг номдор ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар ўтказиш, энг яхши таклифни аниқлаб олиш ва контрактни тузиш. |
2019 йил 1 мартга қадар |
Марказий банк |
|
5. |
Марказий банк ҳудудида маълумотларни қайта ишлаш маркази учун бино қурилишини якунлаш. |
2019 йил 1 апрелга қадар |
Марказий банк (Б. Зохидов) |
|
6. |
Маълумотларни қайта ишлаш марказини сервер ва ихтисослаштирилган асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. |
2019 йил 1 июлга қадар |
Марказий банк (Б. Зохидов) |
|
7. |
МБПМ тизими билан тижорат банкларининг автоматлаштирилган банк тизимларини тўлиқ интеграция қилинишини таъминлаш. |
2019 йил 1 октябрга қадар |
Тижорат банклари, Марказий банк (Б. Зохидов), АБТ ишлаб чиқувчилари |
|
8. |
МБПМ тизимига хизматлар етказиб берувчиларинингбиллинг тизимлариниулаш. |
2019 йил 1 декабрга қадар |
Марказий банк (Б. Зохидов) |
|
9. |
Миллий банклараро процессинг марказини ишга тушуриш. |
2020 йил 1 январга қадар |
Марказий банк (Б. Зохидов) |
|
10. |
Алоқасиз (дуал) интерфейсли банк карталарини эмиссия қилиш. |
2020 йил 1 январга қадар |
Марказий банк (Б. Зохидов), тижорат банклари |
|
11. |
Алоқасиз тўловларни ўтказиш имконияти бўлган банкларнинг POS терминалларини ўрнатиш (NFC). |
2020 йил 1 мартга қадар |
Тижорат банклари, Марказий банк (Б. Зохидов) |
|
12. |
МБПМни халқаро тўлов тизимларига (Union Pay, Mastercard, VISA) уланишини ташкил қилиш. |
2020 йил 1 сентябрга қадар |
Марказий банк (М. Нурмуратов) |
|
II. Мавжуд процессинг марказлари билан интеграцияни таъминлаш | |||
|
13. |
МБПМ тизими билан бошқа процессинг марказларини host-to-host уланишини амалга ошириш. |
2019 йил 1 декабрга қадар |
Банклар ассоциацияси, процессинг марказлари, Марказий банк (Б. Зохидов) |
|
14. |
Мавжуд процессинг марказлари ўртасида электрон тўловларни ўзаро ўтказишни таъминлаш (р2р ўтказмалари, онлайн тўлов ва бошқа амалиётлар). |
2020 йил 1 январдан |
Банклар ассоциацияси, процессинг марказлари, Марказий банк (М. Нурмуратов) |
|
15. |
Миллий банклараро процессинг марказининг ягона шлюзи орқали процессинг марказлари томонидан карталарга ўзаро хизмат кўрсатиш учун қурилмаларнинг (терминаллар, инфокиосклар, банкоматлар) дастурий таъминотини янгилаш. |
2020 йил 1 апрелга қадар |
Банклар ассоциацияси, процессинг марказлари, тижорат банклари, Марказий банк (Б. Захидов) |
|
III. Банклар учун инновацион рақамли ечимларни жорий этиш | |||
|
16. |
QR-кодлар бўйича стандартлаштирилган ва универсал тўлов тизимини ишлаб чиқиш. |
2019 йил 1 августга қадар |
Марказий банк (Б. Зохидов), тўлов тизимлари, тижорат банклари |
|
17. |
Узоқдан туриб мижозларни идентификация қилиш тизимини яратиш. |
2020 йил 1 январга қадар |
тижорат банклари |
|
18. |
Банклар ва тўлов тизимлари мобил иловаларининг асосий карталарига боғланган виртуал карталарини очиш сервисини жорий этиш. |
2020 йил 1 февралига қадар |
тижорат банклари |
|
19. |
Мобил телефонлар ва бошқа қурилмалар ёрдамида алоқасиз тўлов тизимини (NFC тўлов) жорий этиш. |
2020 йил 1 мартга қадар |
Марказий банк (Б. Зохидов) |
|
20. |
Мижознинг шахсий кабинети ва мобил иловаларини яратиш учун банкларга платформа тақдим этиш. |
2020 йил 1 апрелга қадар |
Марказий банк (Б. Зохидов) |