Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ФОЙДАЛАНИЛАЁТГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТИЗИМИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан хўжалик юритувчи субъектларга ва аҳолига етказиб берилаётган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоблар масалаларини тубдан ҳал этиш, электр энергиясини етказиб берувчилар ва ундан фойдаланувчилар ўртасидаги ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишнинг яхлит тизимини яратиш, тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ҳамда келгусида уларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектларнинг иссиқлик ва электр энергияси бўйича дебиторлик қарзларни қисқартириш ва тугатишга доир олиб борилаётган ишларининг қониқарсизлиги қайд этилсин.
Хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг электр энергияси бўйича тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи 2000 йил 1 ноябрдаги ҳолатига кўра 19,3 млрд сўмни ташкил қилиши номақбул ҳол деб ҳисоблансин.
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси мавжуд қарзларни тугатиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсин, тасарруфидаги бўлинмалар раҳбарларининг қарзларнинг янада кўпайишига йўл қўймаслик учун жавобгарлигини оширсин, интизомсиз истеъмолчиларга электр энергияси беришни тўхтатишгача бўлган қатъий назорат ўрнатсин.
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясидан кредиторлик қарзи бўлган вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига олинган энергия учун тўловнинг белгиланган муддатларда сўзсиз тўланишини таъминлаш, ҳақини тўламаганлик туфайли энергия бериш тўхтатилганлиги билан боғлиқ оқибатлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавобгарлик юклансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчилари ҳамда етказиб берувчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда унинг таркибий бўлинмалари жисмоний ва юридик шахслардан фойдаланилган энергия учун қарзларни ундириш тўғрисида даъво ва аризалар билан суд органларига мурожаат қилишда олдиндан давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси:
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси тизими корхоналаридан мунтазам равишда энг кўп қарзи бўлган вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар, корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар раҳбарларининг жавобгарлигини белгиласин;
тўловлар ва ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартиби бузилишига бундан буён йўл қўймаслик мақсадида айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда иссиқлик ҳамда гидроэлектрстанциялар бўйича айланма маблағлар нормативларини икки ҳафта муддатда қайта кўриб чиқсин, уларни станцияларнинг барқарор режимда ишлашини ва уларнинг ходимларига иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминлайдиган миқдорларда белгиласин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
электр энергияси Давлатлараро Битимлар бўйича етказиб берилганда «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бўлинмалари божхона тўловларидан озод қилинади;
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси тизимининг декларантлар ҳисобланадиган корхона ва ташкилотларига энергия тизими объектлари учун мўлжаллаб келтириладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирилувини божхона тўловларини тўлашни уч ойгача муддатга, бунинг учун пеня олмасдан, кечиктирган ҳолда амалга оширишга рухсат берилади.
(5-банднинг иккинчи-учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
6. Тижорат банкларига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясига иссиқлик ва электр энергияси истеъмолчиларининг муддатли қарзлари миқдори юзасидан факторинг хизматлари кўрсатиш;
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясига вазирлик корхоналари ва ташкилотлари бўйича тармоқ ичида ҳар чоракда камида бир марта ҳисоб-китоблар ўтказиш учун қисқа муддатли (икки ҳафтагача) кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
(6-банднинг иккинчи-учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
10. Иссиқлик таъминоти инфратузилмасини ва иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш мақсадида Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Фарғона вилояти ҳокимликлари бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
«Тошиссиқликмарказ» корхонасини — Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги балансидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошиссиқликэнергия» ишлаб чиқариш бирлашмаси балансига;
«Фарғонаиссиқликтармоғи» корхонасини — Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги балансидан Фарғона вилояти ҳудудий-коммунал фойдаланиш бирлашмасининг Фарғона вилояти «Иссиқлик манбаи» ишлаб чиқариш бошқармаси балансига бериш тўғрисида келишилган таклифлар киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
энергия тизими корхона ва ташкилотларининг истеъмолчиларда узлуксиз ишлаб чиқариш тартиби билан боғлиқ сабаблар туфайли вужудга келган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари миқдорини;
аҳоли учун кўрсатиладиган коммунал хизматларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тарифларидаги тафовутлардан вужудга келган дебиторлик қарзларни 5-Ф-сон шаклдаги статистик ҳисоботда алоҳида устунда акс эттирсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 5 декабрь,
469-сон
Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчилари ҳамда етказиб берувчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом электр ва иссиқлик энергияси учун тўлов бўйича тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзларнинг пайдо бўлишини бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган ва бир томондан — «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси (кейинги ўринларда «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси деб аталади) ва унинг ташкилотлари ҳамда иккинчи томондан — хўжалик юритувчи субъектлар — электр ва иссиқлик энергияси (кейинги ўринларда «энергия» деб аталади) истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг энергия билан таъминловчи ташкилотлари (кейинги ўринларда «етказиб берувчилар» деб аталади) ва энергия қурилмалари бевосита энергия етказиб берувчилар тармоқларига уланган истеъмолчилар ўртасидаги муносабатлар ушбу Низомнинг амал қилиш соҳаси ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
3. Қуйидагилар истеъмолчини энергия узатиш ва энергия бериш тармоғига улаш учун асос ҳисобланади:
энергия етказиб берувчи билан белгиланган лимит доирасида энергия етказиб бериш юзасидан тузилган шартнома;
1-иловага мувофиқ шакл бўйича энергия бериш юзасидан топшириқ-буюртманома.
4. Топшириқ-буюртманома муайян давр мобайнида келишилган миқдордаги энергияни истеъмолчига сотиш учун асос ҳисобланади. Энергияни топшириқ-буюртманомасиз сотишга йўл қўйилмайди. Топшириқ-буюртманома шартномада белгиланган лимитлар доирасида ва сотишга мўлжалланган энергия қийматининг камида 15 фоизи истеъмолчи томонидан тўлангандан кейин расмийлаштирилади. Ҳақи тўланмаганлиги учун энергия бериш узиб қўйилгандан кейин бир ой мобайнида энергия тармоғига такроран уланган тақдирда олдиндан тўлов миқдори камида 30 фоиз миқдорида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Етказиб берувчилар энергияни «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган тарифлар бўйича сотишади. Истеъмолчилар учун, тегишли ҳисоблаш приборлари мавжуд бўлганда, сутканинг муайян вақтига қараб табақалаштириладиган тарифлар даражаси белгиланиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
6. Энергияни етказиб берувчи ва унинг истеъмолчиси ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар истеъмолчи томонидан пул маблағларини етказиб берувчининг ҳисоб рақамига (ёки банкдаги бошқа ҳисоб рақамига) ўтказиш, шу жумладан тўловларни махсус ҳисоб-рақамлари орқали ўзаро ҳисоб-китоблар схемаси (2-илова) бўйича белгиланган тартибда тўлаш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зарурат бўлганда, Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва молия органлари билан биргаликда, чорак охирида аҳолига сотиладиган иссиқлик энергияси учун тарифлардаги тафовутни тўлашга сарфланадиган қисми бўйича тўловлар ҳисобига, уларни 1-Н ҳисобот шаклида акс эттирмасдан ўзаро ҳисоб-китоблар схемаларини (3-илова) ўтказиш йўли билан иссиқлик таъминоти корхоналарининг «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси олдидаги қарзи тўланади.
«Сувоқова» бошқармасининг энергия истеъмолчилари «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан ҳисоб-китобларни етишмайдиган маблағларни маҳаллий бюджетлардан олиш йўли билан ҳар ойда амалга оширадилар.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари (ширкат, деҳқон, фермер хўжаликлари ва бошқалар) ҳамда «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналари олинган электр ва иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китобларни махсус ҳисоб-рақамлар бўйича мақсадли маблағлар (траншлар) билан, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси орқали амалга оширадилар. Бунда «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси олинган маблағларнинг камида 30 фоизини энергия тизими ходимларига иш ҳақи тўлаш бўйича кредиторлик қарзларни узишга йўналтиради (4-илова).
(6-банднинг иккинчи—тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
Истеъмолчининг валюта маблағлари ва қарзи мавжуд бўлганда тўлов етказиб берувчининг талабига кўра валюта маблағларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ республика ички бозорида сотиш ҳисобига сўзсиз амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 августдаги 341-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 124-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Истеъмолчида энергия учун тўлов муддати ўтган қарзлар вужудга келган тақдирда энергия етказиб берувчининг ваколатли ходимлари истеъмолчига энергия беришни тўхтатишади. Энергия етказиб берувчи ташкилотларнинг ҳақ тўланмаганлиги учун истеъмолчига энергия беришни тўхтатишга ваколатли мансабдор шахслари рўйхати ҳар йили «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
Қарздор истеъмолчиларга энергия бермаслик чораларини кўрмаган энергия етказиб берувчилар раҳбарларига ҳамда зарар етказишда айбдор бўлганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар қўлланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 августдаги 341-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 124-модда)
9. Тўловни тўламаганларни энергия таъминотидан узишга қаршилик кўрсатиш ҳокимият вакилининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш сифатида баҳоланади, айбдор шахсларга нисбатан эса Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (198-модда ва бошқалар)да ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган чоралар қўлланади.
10. Ушбу Низомга мувофиқ илгари узиб қўйилган истеъмолчиларни энергия таъминоти тармоғига такрорий улаш энергия етказиб берувчининг кўрсатиб ўтилган ваколатли ходимлари томонидан амалга оширилади.
11. Етказиб берувчи ҳар ойда истеъмолчидан бир ойда амалда фойдаланилган энергия тўғрисида маълумотнома олади ва ҳисоб-китоб қилади. Сотилган энергия учун тўлов ҳужжатлари (ҳисоб- фактура ва тўлов талабномаси) етказиб берувчи томонидан истеъмолчига бир ойда бир марта ёзиб берилади.
Ҳисоб-фактура ва тўлов талабномаси, кейинчалик тўлов операцияларини сўзсиз ижро этиш учун етказиб берувчи томонидан истеъмолчининг хизмат кўрсатувчи банкига юборилади.
12. Аҳоли ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган бошқа электр энергия истеъмолчилари билан берилаётган энергия учун ҳисоб-китоблар жойлардаги уй-жой-коммунал хўжалиги субъекти — Ягона буюртмачи хизмати орқали ҳам, тегишли шартномалар асосида амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси тизимида ҳисоб-китобларнинг марказлаштирилганлиги муносабати билан унинг қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китоблари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунида амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчилари ҳамда етказиб берувчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида Низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
| | |
Намунавий идоравий шакл № ЭС | |
|
_________________________________ |
| | |
| | | | |
| | | | |
|
Истеъмолчига энергия бериш учун | |||
|
200 ___ йил «____»_______________ | |||
| Асос _________________________________________________________________________ | |||
| | |
шартнома, сана | |
| Истеъмолчи____________________ | Ижро этувчи__________________________ | ||
Дебиторлик қарз________________ |
_______________дан _______________ гача | ||
| (мазкур кундаги ҳисоб-китобларнинг ҳолати) |
(топшириқ-буюртманоманинг амал қилиш муддати) | ||
| Олдиндан ҳақ тўлаш суммаси ______ |
| | |
|
Сўралган энергиянинг |
Тариф |
Сумма |
Эслатма |
| | | | |
|
|
| | |
| Раҳбар | ___________________ | | |
| Бош бухгалтер | ___________________ | | |
| Ижро этувчи (инспектор, назоратчи) ______________________ |
| ||
Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчилари ҳамда етказиб берувчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида Низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Истеъмол қилинган энергия учун тижорат банкларининг қисқа муддатли кредитлари асосида ўтказиладиган ўзаро ҳисоб-китобларнинг
НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эслатма «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари ҳамда энергия истеъмолчилари ўртасида дебиторлик ва кредиторлик қарзлари пайдо бўлиб қолган ҳолларда тижорат банкларининг кредитлари асосида схемалар бўйича ўтказиладиган ўзаро ҳисоб-китоблар икки-уч кун муддатда амалга оширилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 декабрдаги 573-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 243-модда)
Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчилари ҳамда етказиб берувчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида Низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
1-Н ҳисобот шаклида акс эттирмасдан бюджетга тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган қарзлар (аҳолига сотиладиган иссиқлик энергияси учун тарифлардаги тафовутни тўлаш) ҳисобига Молия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг
НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчилари ҳамда етказиб берувчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида Низомга
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва кимё саноати корхоналари томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун траншлар бўйича маблағлар ўтишининг
НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
Эслатма Пахта, ғалла ва шоли етиштирувчи хўжаликларга, шунингдек, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларга етказиб бериладиган электр энергияси учун энергетика корхоналари билан ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасининг траншлари асосида 1-иловага мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.
Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчилари ҳамда етказиб берувчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида Низомга
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ташкилотлари томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун пул маблағлари ўтишининг
НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эслатма Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалигидан фойдаланиш ташкилотларига етказиб бериладиган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар бюджетдан маблағ билан таъминлаш схемалари асосида амалга оширилади.
Молия вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларини бюджетдан маблағ билан таъминлаш доирасида сув хўжалигидан фойдаланиш ташкилотларининг электр энергияси учун ҳақ тўлашга мақсадли йўналтириладиган аниқ суммаларни назарда тутади.
Юқоридаги суммалардан «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, ўз навбатида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги балансида турган гидроэлектрстанциялар томонидан етказиб бериладиган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни амалга оширади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчилари ва уларни етказиб берувчилар ўртасидаги ўзаро ҳисоб китоблар тартиби тўғрисида Низомга
6 ИЛОВА
6 ИЛОВА
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги объектларини бюджетдан маблағ билан мақсадли таъминлашнинг
НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
Эслатма Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги объектлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар, пул маблағларидан ташқари, мақсадли схемалар билан ҳам амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.