Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ФОЙДАЛАНИЛАЁТГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТИЗИМИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан хўжалик юритувчи субъектларга ва аҳолига етказиб берилаётган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоблар масалаларини тубдан ҳал этиш, электр энергиясини етказиб берувчилар ва ундан фойдаланувчилар ўртасидаги ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишнинг яхлит тизимини яратиш, тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ҳамда келгусида уларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектларнинг иссиқлик ва электр энергияси бўйича дебиторлик қарзларни қисқартириш ва тугатишга доир олиб борилаётган ишларининг қониқарсизлиги қайд этилсин.
Хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг электр энергияси бўйича тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи 2000 йил 1 ноябрдаги ҳолатига кўра 19,3 млрд сўмни ташкил қилиши номақбул ҳол деб ҳисоблансин.
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси мавжуд қарзларни тугатиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсин, тасарруфидаги бўлинмалар раҳбарларининг қарзларнинг янада кўпайишига йўл қўймаслик учун жавобгарлигини оширсин, интизомсиз истеъмолчиларга электр энергияси беришни тўхтатишгача бўлган қатъий назорат ўрнатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясидан кредиторлик қарзи бўлган вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига олинган энергия учун тўловнинг белгиланган муддатларда сўзсиз тўланишини таъминлаш, ҳақини тўламаганлик туфайли энергия бериш тўхтатилганлиги билан боғлиқ оқибатлар учун қонунчиликка мувофиқ шахсан жавобгарлик юклансин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 3-4-сон, 26-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси:
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси тизими корхоналаридан мунтазам равишда энг кўп қарзи бўлган вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар, корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар раҳбарларининг жавобгарлигини белгиласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўловлар ва ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартиби бузилишига бундан буён йўл қўймаслик мақсадида айбдор шахсларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган жавобгарлик чораларини кўрсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда иссиқлик ҳамда гидроэлектрстанциялар бўйича айланма маблағлар нормативларини икки ҳафта муддатда қайта кўриб чиқсин, уларни станцияларнинг барқарор режимда ишлашини ва уларнинг ходимларига иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминлайдиган миқдорларда белгиласин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
электр энергияси Давлатлараро Битимлар бўйича етказиб берилганда «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бўлинмалари божхона тўловларидан озод қилинади;
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси тизимининг декларантлар ҳисобланадиган корхона ва ташкилотларига энергия тизими объектлари учун мўлжаллаб келтириладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирилувини божхона тўловларини тўлашни уч ойгача муддатга, бунинг учун пеня олмасдан, кечиктирган ҳолда амалга оширишга рухсат берилади.
(5-банднинг иккинчи-учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
6. Тижорат банкларига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясига иссиқлик ва электр энергияси истеъмолчиларининг муддатли қарзлари миқдори юзасидан факторинг хизматлари кўрсатиш;
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясига вазирлик корхоналари ва ташкилотлари бўйича тармоқ ичида ҳар чоракда камида бир марта ҳисоб-китоблар ўтказиш учун қисқа муддатли (икки ҳафтагача) кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
(6-банднинг иккинчи-учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
10. Иссиқлик таъминоти инфратузилмасини ва иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш мақсадида Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Фарғона вилояти ҳокимликлари бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
«Тошиссиқликмарказ» корхонасини — Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги балансидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошиссиқликэнергия» ишлаб чиқариш бирлашмаси балансига;
«Фарғонаиссиқликтармоғи» корхонасини — Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги балансидан Фарғона вилояти ҳудудий-коммунал фойдаланиш бирлашмасининг Фарғона вилояти «Иссиқлик манбаи» ишлаб чиқариш бошқармаси балансига бериш тўғрисида келишилган таклифлар киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21-сон, 149-модда)
энергия тизими корхона ва ташкилотларининг истеъмолчиларда узлуксиз ишлаб чиқариш тартиби билан боғлиқ сабаблар туфайли вужудга келган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари миқдорини;
аҳоли учун кўрсатиладиган коммунал хизматларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тарифларидаги тафовутлардан вужудга келган дебиторлик қарзларни 5-Ф-сон шаклдаги статистик ҳисоботда алоҳида устунда акс эттирсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 5 декабрь,
469-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 3-4-сон, 26-модда)