Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2023 08.09.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2864-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи, 08.09.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2864-2
Кучга кириш санаси
10.09.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 8 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2864-2]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 7-мҳ-сонли «Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш ҳамда биринчи марта юридик хизмат ходими лавозимига тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3444, 05.07.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ҳамда юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида, буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 42-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2864, 2017 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 140-модда) билан тасдиқланган Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 8 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
457-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 8 сентябрдаги 457-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими лавозимига адлия органлари билан келишилиб лавозимга тайинланган ходимлар келгусида ушбу ташкилотнинг юридик хизматидаги лавозими ўзгарса адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди, юридик хизмат раҳбари ва унинг ўринбосари лавозими бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2861, 2017 йил 28 февраль) асосан давлат органлари ва ташкилотлари ўн кун муддатда тегишли маълумотни адлия органига юбориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизмат ходимлари ҳамда улар билан келишиб лавозимга тайинланган юридик хизмат ходимлари адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган номзоднинг олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси ёки олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун;»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги таҳрирдаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган номзоднинг олий маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломдан нусха — олий юридик маълумот тўғрисида дипломга эга бўлмаганлар учун;»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги таҳрирдаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агар номзод хорижда таълим олган бўлса иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхалари тақдим этилади;»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 10-банддаги «Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси ва унинг шуъбалари» деган сўзлар «Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Комиссия ишида аъзоларнинг камида ярми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Комиссиянинг аъзоси иш жойида бўлмаган тақдирда унинг ўрнига унинг вазифасини бажарувчи шахс иштирок этишига йўл қўйилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«18. Комиссия аъзолари номзоднинг билими, шунингдек иш тажрибасини ҳисобга олиб, уни суҳбатдан ўтган ёки ўтмаган деб топиш ҳақида қарор қабул қилади. Мазкур қарор комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари номзодни бошқа лавозимга тайинлаш ҳақида тавсия бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбатга кела олмайдиган номзодлар суҳбат бошлангунга қадар Комиссиянинг ишчи органини ёзма хабардор қилишлари лозим. Комиссиянинг ишчи органини суҳбатга кела олмаслиги тўғрисида ёзма хабар берган номзодлар Комиссиянинг навбатдаги йиғилишида суҳбатга қўйиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбатга келмаган ва комиссия ишчи органини ёзма хабардор қилмаган номзодлар суҳбатдан ўтмаган деб топилади ва бу ҳақда ишчи орган томонидан номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига маълум қилинади.»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 20-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 21-банддаги «уч ойдан» деган сўзлар «бир ойдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«22. Юридик хизмат ходими лавозимига суҳбатдан уч маротаба ўта олмаган номзодлар уч ойдан сўнг умумий асосларда тегишли лавозимга қайта тавсия этилиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидаги мазмундаги 281-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«281. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 7-бандига мувофиқ юридик хизмат ходими лавозимидан озод этилганда ҳамда юридик хизмат штат бирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилганда юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этишни адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик хизмат ходимини юридик хизмат билан боғлиқ бўлмаган бошқа лавозимга ўтказиш мазкур Низомнинг 23 — 27 бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қўшимчалар ва ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 7 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 5 сентябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2018 й., 10/18/2864-2/1860-сон, )