30.08.2018 йилдаги ПҚ-3925-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т\р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Нархи

Молиялаштириш манбалари

Бажарувчилар

I. Неврология соҳасида тиббий хизматлар сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ) низоми ва тузилмасини тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2019 йил сентябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Қудбиев)

2.

Марказ фаолиятини ташкил этишда, замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, неврология хизмати муассасалари фаолиятини тартибга солувчи идоравий меъёрий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари

2019 йил январь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

3.

Неврология соҳасида даволаш-диагностика хизматлари кўрсатишнинг замонавий ва илмий тасдиқланган услублари ва технологияларини ҳисобга олган ҳолда, неврологик касал беморларни диагностика қилиш ва даволашнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2019 йил декабрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Ўзстандарт «(Ж. Шукуров)

4.

Марказнинг низоми, тузилмаси ва моддий-техник таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш, шунингдек, уни давлат рўйхатидан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2018 йил декабрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги(Ш. Қудбиев)

II. Неврологик касалликларни, шу жумладан инсультантни барвақт диагностика қилиш ва олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш

5.

Шаҳар (туман) тиббиёт бирлашмаларида неврология бўлимлари (кейинги ўринларда –Марказ бўлинмалари) фаолиятини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019-2020 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Неврологик касалликлар ва унинг асоратлари билан оғриган беморларнинг ягона электрон базасини яратиш.

Маълумотлар базаси

2019-2020 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

7.

Марказнинг барча бўлинмаларида инсультни бошдан кечирган ҳамда эпилепсия билан касалланган беморларнинг популяция регистрини жорий этиш, кенг тарқалган неврологик касалликлар бўйича скрининг тадқиқотларни такомиллаштириш ва босқичма-босқич жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2022-2023 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Санатория-курорт даволаш-профилактика муассасалари базасида неврологик касалликларни бошдан кечирган беморларга реабилитация ёрдамини кўрсатишни ташкил этиш ва амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019-2020 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши (К. Рафиков)

9.

Неврология касалликлари бўйича санитария-тарғибот ишларини, шу жумладан аҳоли орасида неврологик касалликлар профилактикаси бўйича ишларни, қуйидагилар орқали амалга ошириш:

ижтимоий теле ва радио кўрсатувларнинг қамрови ва сонини кенгайтириш;

босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида материалларни эълон қилиш;

неврологик касалликлар, шу жумладан инсультантлар ривожланиши омиллари хатарлари тўғрисида мавзуга оид семинарлар ўтказиш;

хавф-хатарлар ривожланишини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

олиб борилган ахборот-тарғибот чора-тадбирлари натижаларини мониторинг қилиш ва баҳолаш.

Ахборот-тарғибот чора-тадбирлари комплекси

Доимо

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), МТРК (А. Ходжаев), Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Л. Тангриев)

III. Неврология соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

10.

Марказ ва унинг бўлинмалари шифокорлари, неврологлари ва илмий ходимларини замонавий клиника диагностикаси ва лаборатория таҳлиллари натижаларини изоҳлаш, шу жумладан юқори технологик асбоб-ускуналарда неврологик касалликларни даволаш бўйича замонавий методларга ўқитиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

11.

Аҳолига амалий тиббий ёрдам кўрсатиш билан бир қаторда, Марказ мутахассислари томонидан республика ҳудудларида невролог шифокорлар учун неврология касалликлари ва инсульт билан оғриган беморларни диагностика қилиш ва даволашнинг янги методларини жорий этиш бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш.

Маҳорат дарслари дастурлари

Доимий, дастурга мувофиқ

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12.

Етакчи хорижий тиббиёт марказлари ва клиникалари билан шерикликни мустаҳкамлаш орқали неврологик касалликлар ва инсульт билан оғриган беморларни диагностика қилиш ва даволашнинг миллий амалиётига илмий тадқиқотларнинг замонавий жаҳон тажрибасини жорий этиш.

Хорижий давлатларнинг етакчи клиникалари мутахассислари иштирокида неврология ва инсульт бўйича илмий конференциялар, тренинг ва маҳорат дарсларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Меморандум ва келишувлар

2019 — 2021 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), ТИВ (А. Комилов)

13.

Неврология ва нейрореабилитология мутахассисликлари бўйича клиник ординатурада ҳар йили 15 нафар невролог ва
10 нафар нейрореабилитологларни тайёрлаш йўли орқали Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт марказининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2019-2020 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

14.

Хорижий марказлар ва клиникалар билан ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама тузилган шартномалар асосида ҳар йили камида 10 та Марказ мутахассислари малакасини ошириш.

Ҳамкорлик шартномаси

2019-2020 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), ТИВ (А. Комилов)

15.

Инсультни бошдан кечирган шахслар ва неврологик беморларни парвариш қилиш бўйича патронаж ҳамширалар тайёрлашни ўз ичига олган Австриянинг «AUREUS» реабилитологлар жамияти билан бирга кейинчалик жойларда мутахассисларни тайёрлашни кўзда тутган ҳолда 5 йил давомида миллий нейрореабилитологларни Австриянинг неврология клиникаларида ўқитишни назарда тутиш масалаларини ўрганиш.

Ҳамкорлик шартномаси

2018 — 2022 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), ТИВ (А. Комилов)

IV. Неврологик касалликлар ва инсультни олдини олиш, диагностика қилиш ва даволашнинг янги методларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш

16.

Неврологик касалликлар ва инсультларда биринчи ва реабилитацион ёрдам кўрсатишни яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган илмий платформага мувофиқ, неврологик касалланишни прогнозлаш ва даволашнинг замонавий қарашларини ишлаб чиқиш.

Илмий тадқиқотлар натижалари

2022-2023 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)

17.

Неврология касалликларини даволашнинг клиник кечиши ва даволаш натижаларининг нейроиммунологик, молекуляр-биологик, молекуляр-генетик, итогенетик ва молекуляр-генетик хусусиятларини ўрганиш.

Илмий лойиҳалар

2022-2023 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

18.

Марказ амалиётига қуйидаги замонавий даволаш методларини жорий қилиш:

тизимли тромболизис ва тромбоэкстракция;

эпилепсиянинг VNS — терапияси;

инсултдан кейинги барвақт реабилитация усуллари;

паркинсонизм билан касалланганларни ультратовушли абляция услублари;

эрготерапия, кинезиотерапия ва роботлаштирилган техника ёрдамида неврологик беморларни реабилитация қилиш услублари;

умуртқа поғонаси ва орқа мия ҳосилаларини жарроҳлик даволаш;

магнит ва электр стимуляциянинг терапевтик усуллари;

ботулинотерапия;

тана ҳужайралари ёрдамида инсульт ва эпилепсияни даволаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2022-2023 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

19.

Марказ бўлинмалари амалиётига даволашнинг замонавий услубларини жорий этиш, шу жумладан:

инсультдан кейинги барвақт реабилитацияси;

неврологик беморларни кинезиотерапия ва роботлаштирилган техника ёрдамида реабилитация қилиш, эрготерапия;

магнит ва электр стимуляция терапия билан даволаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2022-2023 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

V. Неврология хизмати моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

20.

Тошкент давлат стоматология институти ҳузуридаги Академик лицей биноларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари

2018 йил декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Қурилиш вазирлиги (А. Тухтаев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

21.

Тошкент давлат стоматология институти ҳузуридаги Академик лицей биноларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш.

Давлат ривожлантириш дастурлари доирасида

2019-2020 йй.

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев)

22.

Давлат тиббиёт муассасаларидаги ихтисослаштирилган неврология бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий диагностика ва лаборатория асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

Давлат ривожлантириш дастурлари доирасида

2022-2023 йй.

11,6 млн АҚШ доллари

Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси, халқаро молия институтлари ва донор-давлатларнинг кредитлари ва грантлари

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

23.

Марказни юқори технологик тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.

Халқаро молия ташкилотлари ва институтлари маблағларини жалб қилиш

2022-2023 йй.

11 млн долл. США

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

24.

Ҳар бир ҳисоб бирлигининг техник ҳолатини хатловдан ўтказган ҳолда, неврология хизмати муассасаларининг тиббиёт асбоб-ускуналаридан фойдаланиш самарадорлиги бўйича ягона ахборот маълумотлар базасини яратиш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2019 — 2021 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-103-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 07/22/103/0070-сон)

1.

А.А. Абдуҳакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи комиссияси раиси

2.

Б.К. Юсупалиев

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи комиссияси раиси ўринбосари

3.

Лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси

4.

Г.В. Урманова

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

5.

Р.Р. Азимов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шуъба мудири

6.

Ф.Р. Шарипов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи

7.

У.С. Исмаилов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи

8.

А.А. Каримов

Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази директори

9.

Б.Г. Гафуров

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти кафедра мудири

10.

Г.С. Рахимбаева

Тошкент тиббиёт академияси кафедра мудири

 LexUZ шарҳи