Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
«Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1840-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПҚ-3764-сон «Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раиснинг биринчи ўринбосари Н. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 август,
02/19-10/33-сон
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 27 августдаги 02/19-10/33-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 16 июлдаги 01/19-18/09-сон «Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1840, 2008 йил 4 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 307-модда).
2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 5 мартдаги 01/27-26/09-сон «Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1840-1, 2014 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 13-сон, 147-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 6 июлдаги 01/19-10/13-сон «Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1840-2, 2017 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 747-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 23 январдаги 01/19-10/07-сон «Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1840-3, 2018 йил 12 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 10/18/1840-3/0690-сон).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 10/18/1840-4/1821-сон)