30.08.2018 йилдаги 701-сон
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ ҳафтанинг ҳар жума куни «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин ва ушбу кунда қуйидаги тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро этиш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Ташкилий тадбирлар

1.

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» давомида ҳудудларда амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш.

1. «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» давомида амалга ошириладиган тадбирларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун масъул ходимларни белгилаш.

2. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари томонидан ўтказиладиган тадбирларни умумлаштириш ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоятлар ва Республика идоралараро комиссияларга тақдим этиб бориш.

3. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиялар томонидан профилактика куни давомида амалга оширилаётган тадбирларни ва масъул ижрочилар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш амалга ошириш.

3 кун



Ҳар жума куни






Доимий равишда

Ички ишлар вазирлиги



ИИВ ЙҲХББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ЙҲХБ


Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия

2.

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» тадбирларини ўтказиш ва якуни бўйича амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш.

1. Бириктирилган масъуллар томонидан «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни»ни ўтказиш.

2. Ўтказилган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» якуни бўйича амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш.

3. Ҳар ой якунида тадбирда фаол иштирок этган фуқароларни ва масъулларни рағбатлантириш бўйича комиссия раисига таклиф киритиш.

Ҳар жума куни


Ҳар ойнинг охирги жума куни

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия

3.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишининг аҳволи, қоида бузилишларининг келиб чиқиш сабабларини таҳлил ва мониторинг қилиш асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш.

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» тадбирларини бевосита амалга оширувчи масъул шахслар томонидан қонун бузиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш асосида таклифлар ишлаб чиқиш.

Тадбирлар давомида

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни» тадбирларини ўтказишга масъуллар

II. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг оқибатларини тушунтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари

4.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини, уларни бузиш оқибатларини тушунтириш ва тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.

Ҳар бир корхона ва ташкилотда, таълим муассасасида, маҳаллаларда семинарлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ва муҳокама этишнинг бошқа шаклларини қўллаган ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва йўл-транспорт ҳодисаларининг оқибатларини тушунтириш.

Ҳар жума куни

ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

5.

Йўлларда ҳаракат иштирокчилари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш борасидаги чора-тадбирларни ташвиқот воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш.

1. Йўл ҳаракати иштирокчилари, хусусан ҳайдовчилар, пиёдалар, велосипед ҳайдовчиларини огоҳликка чақирувчи, уларнинг маданияти ва фуқаролик онгини оширишга қаратилган махсус буклетлар ва эслатмалар ишлаб чиқиш, уларни жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларини кенг жалб этган ҳолда ҳайдовчилар, пиёдалар ва велосипед ҳайдовчилари ўртасида тарқатиш.

2. Мавзули реклама-ташвиқот воситаларини (плакатлар, баннерлар, стендлар ва шу кабилар), йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган бошқа воситаларни биринчи навбатда, транспорт воситалари жадал ҳаракатланадиган, умумий фойдаланишдаги, халқаро ва республика аҳамиятига молик йўлларда, темир йўл вокзалларида, Тошкент метрополитени, шунингдек, таълим муассасалари, ташкилотлар, маҳаллаларда ва бошқа жамоат жойларида ўрнатиш.

Ҳар жума куни







Ҳар ойда

ИИВ, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

6.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда соҳага киритилаётган янгиликларни аҳолига етказиш борасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш.

Меҳнат жамоалари, маҳаллалар, таълим муассасаларида учрашувлар ташкил этиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда соҳага киритилаётган янгиликларни етказиш.

Ҳар жума куни

Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

7.

Йўл-транспорт ҳодисаларини, шунингдек, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон бераётган шарт-шароитларни танқидий муҳокама қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш.

1. Ўтказиладиган профилактика кунлари доирасида кенг жамоатчилик иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон бераётган шарт-шароитларни муҳокама қилиш.

2. Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишига сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш борасида тегишли ташкилот ва муассасаларга тақдимномалар киритиш.

Ҳар жума куни




Ҳар ойда

Ички ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди

Ички ишлар вазирлиги

8.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол ва доимий равишда бузиб келаётган шахсларга нисбатан профилактик таъсир чораларини кўриш мақсадида кенг жамоатчилик иштирокида сайёр суд муҳокамаларини ташкил этиш.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол ва доимий равишда бузиб келаётган ҳайдовчилар томонидан қонун бузиш ҳолатларини олдини олиш, аҳолини огоҳликка чақириш ва уларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш ва ўтказилаётган сайёр судларда уларнинг иштирокини таъминлаш.

Ҳар жума куни

Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди

9.

Болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш, йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.

1. Янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан 2 — 12 сентябрь кунлари «Диққат болалар!» профилактика тадбирларини ўтказиш.




2. Мактаб ўқувчиларининг «Йўл ҳаракати қоидалари» бўйича олган билимларини мустаҳкамлаш, уларда йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида тўрт босқичли «Яшил чироқ» мусобақаларини ўтказиш.







3. Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ва ўқувчилари учун мўлжалланган кўргазмали қўлланмалар, буклетлар ва брошюралар тайёрлаш ва тарқатиш.





4. Умумий ўрта таълим мактаблари, коллежлар ва лицейлар ўқувчилари ўртасида «Яшил ранг», «Йўл ҳаракати қоидалари билимдони», «энг намунавий йўловчи» каби викториналарни ҳамда «диққат, пиёда!», «Диққат, болалар!» деб номланган профилактика кампанияларини ўтказиш.

5. Болаларга йўл ҳаракати қоидаларини, жумладан, велосипед ҳайдаш кўникмаларини ва йўллардан ўтиш тартибини ўргатиш.

Сентябрь ойида







Қўшма қарор асосида










Доимий равишда








Ҳар йили






Мунтазам

Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, МТРК, ЭОАВМА,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи



Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Автомобиль транспорти агентлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамоат фонди, МТРК



Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,


Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ички ишлар вазирлиги

III. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик

10.

Марказий ва вилоят телеканалларида йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ воқеаларни, уларнинг вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларини ёритишга бағишланган махсус кўрсатув ва ахборот дастурларини, шунингдек, воқеаларни ёритиш гуруҳлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойлардан уларни бартараф этиш бўйича тайёрланадиган тезкор репортажларни эфирга узатиш.

1. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, уларга амал қилмаслик сабаблари ва оқибатлари, йўл ҳаракати иштирокчиларининг жавобгарлик масалаларини ёритиш.

2. Йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган жойлардан бевосита ҳайдовчилар ва йўловчилар айби билан юз берган йўл-транспорт ҳодисаларини, жароҳатланганлар иштирокида тарғибот кўрсатувларини ташкил этиш орқали кенг жамоатчиликка намойиш этиш.

Ҳар жума куни

МТРК,

ЭОАВМА,

Ички ишлар вазирлиги,

ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Болалар ўртасида йўлларда ҳаракатланиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган қисқа метражли видеороликлар ва мультипликацион фильмлар яратиш.

Болаларга йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бола тилида 5 — 10 дақиқага мўлжалланган видеороликлар ва мультипликацион фильмлар яратиш орқали оммавий ахборот воситалари, айниқса «Болажон» телеканалида, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида намойиш этиш.

Доимий равишда

Ўзбекфильм, МТРК, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

12.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси масалалари, шу жумладан йўл ҳаракати маданиятини, йўл ҳаракати қатнашчиларининг ўзаро бир-бирини ҳурмат қилишини ва бирдамлигини оширишга йўналтирилган ижтимоий роликларни, мақолалар, шарҳлар ва бошқа материаллар тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларида ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида узатиш (чоп этиш).

1. Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунлари давомида амалга ошириладиган тадбирларни ёритиб бориш.

2. Йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланиш маданиятини тарғиб қилиш бўйича кўрсатув, ток-шоу, лавҳалар намойиш этиш, эшиттиришларни эфирга бериш ва мақолалар чоп этиш. Ушбу мавзуга бағишланган махсус видеороликлар тайёрлаш ва намойиш этиш.

3. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ҳолатларни акс эттирувчи мақолалар, рисолалар ҳамда ижтимоий роликларни тайёрлаш ва даврий босма оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳоли эътиборига етказиш.

Ҳар жума куни

МТРК, Ички ишлар вазирлиги, ЭОАВМА, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

IV. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасини таъминлашга қаратилган махсус тадбирлар

13.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида қоидабузарликларни аниқлашга қаратилган махсус рейдлар ва текширувларни ўтказиш.

1. Йўлларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва пиёдалар томонидан қонун бузиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш борасида махсус рейдлар ташкил этиш орқали бартараф этиш чораларини кўриш.

2. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини яхшилаш мақсадида техник носоз транспорт воситаларини аниқлаш бўйича рейдлар ташкил этиш.

Ҳар жума куни

Ички ишлар вазирлиги, МТРК



Ички ишлар вазирлиги, Автомобиль транспорти агентлиги

14.

Ўқув машғулотлари бошланиши ва тугаши арафасида йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари нарядларининг йўналишларини мактаб, лицей, коллеж ва олий таълим муассасаларига яқинлаштириш.

Ўқувчи-ёшлар ўртасида йўл транспорт ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш мақсадида ўқув йиллари давомида таълим муассасаларига туташ бўлган ва яқин йўлларга йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари нарядларини жойлаштириш.

Доимий равишда

Ички ишлар вазирлиги

15.

Автомобиль йўлларига яқин жойлашган таълим муассасаларига кириш жойларида ўқувчи-ёшларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш.

1. Ўқувчи-ёшларнинг йўлларни кесиб ўтишида хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Маҳалла посбони», ҳарбий чақирувга тайёрлаш фани ўқитувчилари ҳамда Ёшлар иттифоқининг етакчиларидан йўл ҳаракати жамоатчи навбатчиси фаолиятини йўлга қўйиш.

2. Йўлларни кесиб ўтиш жойларида жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан олиб келиш ва кетишини ташкил этиш.

Доимий

равишда

Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

16.

Тирбандлик хосил бўлаётган йўлларни мониторинг қилиш асосида уни бартараф этиш чораларини кўриш.

Йўлларда тирбандликлар хосил бўлиш жойларини аниқлаш асосида унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бартараф этиш борасида чора-тадбирлар белгилаш.

Доимий равишда

Ички ишлар вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси