Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 28 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3062]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3606-сон «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 8 август,
47-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 8 августдаги 47-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар
1. (F00 — F09) органик, шу жумладан симптоматик руҳий бузилишларда тиббий хизматлар кўрсатиш;
2. (F20 — F29) шизофрения, шизотипик ва васваса бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
3. (F30 — F39) аффектив бузилишларда тиббий хизматлар кўрсатиш;
4. (F40 — F48) стрессга боғлиқ невротик ва соматоформ бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
5. (F50 — F59) физиологик бузилишлар ва жисмоний омиллар билан боғлиқ бўлган хулқ-атвор синдромларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
6. (F60 — F69) етуклик ёшдаги шахс ва хулқ-атвор бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
7. (F70 — F79) ақл заифлигида тиббий хизматлар кўрсатиш;
8. (F80 — F89) психологик (руҳий) ривожланишнинг бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
9. (F90 — F98) одатда болалик ва ўсмирлик ёшида бошланадиган эмоционал ва хулқ-атвор бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш.
Изоҳ:
1. Мазкур касалликлар рўйхати ICD-10 халқаро касалликлар (Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш учун мослаштирилган) таснифига биноан шакллантирилди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ихтисослаштирилган малакали психиатрик тиббий ёрдам ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлмаган руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари кузатилган шахсларга уларнинг маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий розилиги асосида (ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар, шунингдек қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар учун уларнинг қонуний вакиллари томонидан маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий розилиги асосида) кўрсатилади.
(изоҳнинг 2-банди Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 6 октябрдаги 26-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3062-1, 11.10.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2021 й., 10/21/3062-1/0955-сон)
Мазкур Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси билан келишилган.
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2018 йил 8 август
Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари Ассоциацияси раиси А. ВАИСОВ
2018 йил 8 август
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3062/1808-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2021 й., 10/21/3062-1/0955-сон)