Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг касб-ҳунар таълими марказининг
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг касб-ҳунар таълими марказининг
Қарори
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 28 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1812-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 515-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2008 йил 30 апрелдаги 01-148Қ/Қ, 118, 16/ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 1812, 2008 йил 19 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 189-модда) билан тасдиқланган «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. ТАШКЕНБАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 июль,
6-мҳ-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 июль,
15-2018-сон
Касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 июль,
8/ққ-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 29 июлдаги 6-мҳ, 15-2018, 8/ққ-сон қарорига ИЛОВА
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизимини тартибга солади.».
2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандартларининг (бундан буён матнда Давлат таълим стандартлари деб юритилади) таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.».
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 июль
Маданият вазири Б. САЙФУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 июль
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. НУРИДИНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 июль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/1812-1/1810-сон)