Ҳужжат кучини йўқотган 13.01.2020 28.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3060
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи, 28.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3060
Кучга кириш санаси
29.08.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 13.01.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 28 августда рўйхатдан ўказилди, рўйхат рақами 3060]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2019 йил 8 декабрдаги 248-сонли «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3210, 13.01.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартибини белгилаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмондон Б. ТАШМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 25 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
199-сон

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 25 июлдаги 199-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (бундан буён матнда Миллий гвардия деб юритилади) бўлинмаларига фуқаролар ва муддатли ҳарбий хизматчилар орасидан контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва ҳарбий хизматга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда иштирок этиш истаги бўлган фуқаролар қоида тариқасида доимий яшаш жойлари бўйича Миллий гвардия бўлинмаларига мурожаат этишлари лозим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 24 сентябрдаги 243-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3060-1, 10.10.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2018 й., 10/18/3060-1/2031-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Танловда қуйидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ва сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқаддам оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибидаги лавозимларда контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Танлов қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибда суҳбат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-профессионал танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий кўрик.

4. Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйининг баландлиги қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фахрий қоровул ва бошқа барча бўлинмаларга — 185 сантиметрдан паст бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Отлиқ аскарлар эскадронига — 175 сантиметрдан паст бўлмаслиги.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 24 сентябрдаги 243-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3060-1, 10.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2018 й., 10/18/3060-1/2031-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган махсус талабларга жавоб бермайдиган илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фуқаролар, тор ихтисослик бўйича мутахассислар, шунингдек спортнинг алоҳида турлари бўйича республика ёки халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчилар ҳамда спорт усталари истисно тариқасида Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинишига рухсат этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 24 сентябрдаги 243-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3060-1, 10.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2018 й., 10/18/3060-1/2031-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган аёл жинсидаги номзодларнинг бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Якка тартибда суҳбатни ташкил этиш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Номзодлар билан якка тартибда суҳбат ўтказишни таъминлаш мақсадида Миллий гвардия бўлинмаларида тегишли бўлинма бошлиғи ёки командирининг буйруғи билан Якка тартибда суҳбат ўтказиш комиссияси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси таркиби Миллий гвардия бўлинмаси бошлиғи ёки командири, унинг ўринбосарлари ҳамда бўлинма ҳарбий хизматчилари орасидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардия бўлинмаси бошлиғи ёки командири Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси котиби номзод ҳақидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш журналига қайд этади ҳамда номзоднинг якка тартибдаги суҳбатга киришини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссиясининг тегишли аъзоси томонидан номзод мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган талабга жавоб беришини аниқлаш мақсадида унинг бўйи ўлчанади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзоднинг бўйи Миллий гвардиянинг тегишли бўлинмаси учун белгиланган талабга жавоб бермаган ҳолларда Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссиясининг қарорига асосан номзод танловнинг кейинги босқичларида иштирок этиши рад этилади (мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган номзодлар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган талабга жавоб берган номзодга мазкур Низом талаблари, ҳарбий хизматчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ шартлар ва имтиёзлар тушунтирилади ва номзоднинг якка тартибдаги суҳбатни давом эттириш истаги бор ёки йўқлиги аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Номзод якка тартибдаги суҳбатни давом эттириш истагини билдирганда, у билан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Якка тартибда суҳбат ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида суҳбат ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси аъзолари томонидан номзодни танловнинг кейинги босқичларига қўйиш ёки қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссиясининг қарори шу вақтнинг ўзида Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси котиби томонидан тўлдириладиган мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Суҳбат варақасига тегишли ёзув киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Номзод суҳбат якунида Суҳбат варақаси билан имзо қўйиш орқали таништирилади. Бунда, Суҳбат варақасида кўрсатилган қарор юзасидан номзоднинг эътирозлари бўлса, номзод шу вақтнинг ўзида ушбу Суҳбат варақасида эътирозларини баён этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзод Якка тартибдаги суҳбат ўтказилаётган хонани тарк этгандан кейин Суҳбат варақасига ёзувлар киритишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
индивидуал-психологик ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан ташкил этиладиган Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш бўйича доимий комиссия (бундан буён матнда Доимий комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Доимий комиссия таркиби Миллий гвардия марказий девонининг тегишли бўлинмалари ҳарбий хизматчилари орасидан шакллантирилади. Доимий комиссия таркибига келишув асосида вазирлик ва идораларнинг мутахассислари киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардия қўмондонининг кадрлар, ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари — Доимий комиссия раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари мавжуд бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Доимий комиссия раиси томонидан Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш бўйича режа-жадвал тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Режа-жадвалда умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ва индивидуал-психологик ўрганиш тадбирлари ўтказиладиган куни, вақти ва жойи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Доимий комиссия котиби Доимий комиссия раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ номзодларни Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари ўтказиладиган куни, вақти ва жойи ҳақида у ўтказилишидан камида 3 кун олдин хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳарбий-профессионал танлаш якуни бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ баённома расмийлаштирилиб, Комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий-профессионал танлашдан ўта олмаган номзодлар танловнинг кейинги босқичига қўйилмайди.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 24 сентябрдаги 243-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3060-1, 10.10.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2018 й., 10/18/3060-1/2031-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш тадбирини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш тадбирини ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга Доимий комиссияси аъзолари томонидан машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда спорт кийимида бўлишлари тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар ўғил болалар ва қиз болалар учун алоҳида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида Доимий комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш тадбирини ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш тадбирлари натижалари шу куннинг ўзида номзодлар эътиборига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш тадбирлари натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қайднома Доимий комиссиянинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида Доимий комиссия котибига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовда қониқарсиз деб баҳоланган номзод, ҳарбий-профессионал танлашнинг кейинги босқичига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзод, умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 3 маротаба қайта топшириши мумкин, бироқ синов бўлиб ўтган куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 24 сентябрдаги 243-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3060-1, 10.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2018 й., 10/18/3060-1/2031-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Индивидуал-психологик ўрганиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Индивидуал-психологик ўрганиш тест шаклида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тест саволлари Доимий комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари қабул комиссияси котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Тест синовлари мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Психологик тест синовларини қабул қилиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тест синовларини 2 ойдан кейин қайта топширишга рухсат берилади. Бунда 1 йил давомида қайта топширишлар сони 2 маротабадан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Тест синовларининг натижалари бўйича 10 кун ичида Доимий комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Қайднома тест синовларида иштирок этган Доимий комиссия аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида Доимий комиссиянинг масъул котибига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Номзодларнинг аниқланган баҳоси асосида унинг контракт бўйича ҳарбий хизматга қўйиладиган талабларга мос келиши ёки келмаслиги тўғрисида Комиссия томонидан хулоса чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Комиссия томонидан номзод «контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига нолойиқ» деб топилганда кадр органи ходими баённомадан кўчирма олгандан сўнг, номзодга рад этилганлиги тўғрисида маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Тиббий кўрикдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Номзодларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш юзасидан улар тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланмалар Миллий гвардия бўлинмалари тиббиёт хизматлари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Тинч ва ҳарбий даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Соғлиғининг ҳолатига кўра Миллий гвардия сафида контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга яроқсиз деб топилган номзодлар Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Номзоднинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Танловдан муваффақиятли ўтган номзодга Миллий гвардия бўлинмалари кадрлар органи томонидан шахсий ҳужжатлар йиғма жилди расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Номзоднинг йиғма жилдини расмийлаштириш жараёнида номзод томонидан тақдим этилган маълумотлар ёлғон маълумот эканлиги аниқланган ҳолларда номзод Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодларни рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖУРНАЛИ

Т/р

Сана

Ф.И.О.

Туғилган йили ва куни

Маълумоти ва мутахассислиги

Яшаш манзили ва телефон рақами

Якка тартибдаги суҳбат натижаси

1.

2.

3.

...

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибда суҳбат ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Якуний суҳбат ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Номзод якка тартибдаги суҳбатга кириши учун Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссиясига оғзаки шаклда мурожаат қилади. Бунда номзод ўзининг фуқаролик паспорти ёки ҳарбий гувоҳномаси ҳамда маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхасини Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссия котибига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси аъзолари якка тартибдаги якуний суҳбатга кирган ҳар бир номзодга унинг маълумотидан келиб чиққан ҳолда 5 та савол беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир номзодга саволларга жавоб бериш учун 10 дақиқагача вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгиланган вақт тугагандан кейин, шунингдек саволларга белгиланган вақтдан олдин жавоб берган номзод хонани тарк этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Якка тартибдаги суҳбатни баҳолаш мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Номзоднинг саволларга берган жавобига қараб Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси номзодни умумий баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Номзод Якка тартибдаги суҳбат комиссияси томонидан берилган саволларнинг камида 3 тасига тўлиқ жавоб берган деб топилганда «Номзодлар рўйхатига киритилсин ва ҳарбий-касбий танловга тақдим этилсин» тарзида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Номзод Якка тартибдаги суҳбат комиссияси томонидан берилган саволларнинг 3 тасига тўлиқ жавоб бермади деб топилганда «Келгусида ўрганиш рад этилсин» тарзида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎Олд томони

‎‎Номзод билан суҳбат ўтказиш ВАРАҚАСИ

Номзоднинг (Ф.И.О.): ‎‎__________________________________________________________________________________
‎‎Туғилган санаси ва жойи:_____________________________________________________________________________
‎‎Суҳбат ўтказилган вақт:______________________________________________________________________________
‎‎Номзодга берилган саволлар ва уларнинг жавоблари:
________________________________________________________________________
‎‎________________________________________________________________________

‎‎------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Орқа томони‎‎

Номзоднинг имзоси: ‎_________________________________________________________________________________
‎‎Номзоднинг эътироз ва таклифлари:_______________________________________________________________________
‎‎_______________________________________________________________________
‎‎_______________________________________________________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси аъзолари‎‎

Т/р‎‎

Лавозими, Ф.И.О.‎‎

Таклиф‎‎

Имзо‎‎

‎‎1.

‎‎ ‎‎

‎‎2.

‎‎ ‎‎

‎‎3.

‎‎ ‎‎

...

‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Қабул қилинган қарор_____________________________________________________________________________
‎‎_______________________________________________________________________
‎‎Комиссия раиси ___________________ ‎‎_____________

(ҳарбий унвони, Ф.И.О.) ‎‎

(имзо)‎‎

‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий-профессионал танлаш комиссиясининг
_____-сон БАЁННОМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Туғилган куни, ойи, йили ва жойи

Ҳарбий-профессионал танлаш натижалари

Комиссия қарори

умумжисмоний тайёргарлик даражаси

психологик тест синови

1.

2.

3.

...

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Комиссия раиси:

__________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Комиссия раиси ўринбосари:

__________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари:

__________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

___________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

___________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Комиссия котиби:

___________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш тадбирини ўтказиш методикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга Доимий комиссия аъзолари томонидан машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда номзодлар қуйидаги ёш гуруҳларига бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-гуруҳ: 30 ёшгача бўлганлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-гуруҳ: 30 ёшдан — 35 ёшгача бўлганлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-гуруҳ: 35 ёшдан — 40 ёшгача бўлганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар эркак жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўсинда (турникда) тортилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар аёл жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
куч ишлатиш машқлари комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 метрга югуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1000 метрга югуриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 20 дақиқа вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини узрсиз сабабларга кўра бажармаган, шунингдек машқларни бажаришда «қониқарсиз» баҳо билан баҳоланган номзодларга қайта топширишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ияк тўсин (турник) поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 2 сониягача давом этиши мумкин).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 100 метрга югуриш машқи юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади ҳамда стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чалқанча ётилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар иккинчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Номзоднинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини якуний баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«аъло» — учта машқдан «аъло» баҳоланган ёки битта машқдан «аъло» қолган машқлардан «яхши» баҳоланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яхши» — агар баҳоларнинг ярми ва ундан кўп қисми «яхши» баҳодан паст бўлмай, қолган қисми «қониқарли» бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қониқарли» — агар баҳоларнинг ярми ва ундан кўп қисми «қониқарли» бўлиб, қониқарсиз баҳо бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қониқарсиз» — агар баҳолардан бири ва ундан кўп қисми қониқарсиз бўлса ёки номзод, умумжисмоний тайёргарлик машқларнинг биттасини бажаришдан воз кечган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қайднома номзоднинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда иштирок этган Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида Комиссия котибига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайднома имзоланган куннинг ўзида умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижалари номзодларга эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда машқларнинг биридан «қониқарсиз» баҳоланган номзод, қолган умумжисмоний тайёргарлик машқларига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик машқларини бир йил давомида уч маротабагача қайта топширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Умумжисмоний тайёргарликдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг кўрсаткичлари бир йил давомида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш тадбирини ўтказиш методикасига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1. Эркак жинсидаги номзодлар учун:

Т/р

Машқнинг номи

Ўлчов бирлиги

Ёш гуруҳи

Баҳолаш учун кўрсаткичлар

аъло

яхши

қониқарли

1.

100 метрга югуриш

сек.

1

14,0

14,4

15,2

2

14,2

14,6

15,4

3

14,8

15,4

16,0

2.

3 километрга югуриш

дақ. сек.

1

12,40

13,00

13,35

2

13,00

13,20

14,00

3

14,20

14,50

15,30

3.

Турникда тортилиш

марта

1

14

12

10

2

13

11

9

3

10

8

6

2. Аёл жинсидаги номзодлар учун:

Т/р

Машқнинг номи

Ўлчов бирлиги

Ёш гуруҳи

Баҳолаш учун кўрсаткичлар

аъло

яхши

қониқарли

1.

100 метрга югуриш

сек.

1

16,8

17,4

18,0

2

17,4

18,0

18,6

3

18,0

18,6

19,2

2.

1 километрга югуриш

дақ. сек.

1

4,25

4,40

5,00

2

4,35

4,50

5,20

3

4,50

5,05

5,40

3.

Комплекс куч ишлатиш машқлари

марта

1

32

29

26

2

30

27

24

3

28

25

22

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил «____» _________________

Эркак жинсидаги номзодлар учун

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Машқларнинг номи ва баҳолаш

Умумий баҳолаш

тўсинда (турникда) тортилиш

100 метрга югуриш

3000 метрга югуриш

натижа

баҳо

натижа

баҳо

натижа

баҳо

1.

2.

3.

...

Аёл жинсидаги номзодлар учун

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Машқларнинг номи ва баҳолаш

Умумий баҳолаш

Комплекс
куч ишлатиш машқлари

100 метрга югуриш

3000 метрга югуриш

натижа

баҳо

натижа

баҳо

натижа

баҳо

1.

2.

3.

...

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Комиссия раиси:

__________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Комиссия раиси ўринбосари:

__________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари:

__________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

___________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

___________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Комиссия котиби:

___________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психологик тест синовларини қабул қилиш методикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Номзодлар махсус хонага ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тест синовлари ўтказилаётган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал Доимий комиссия аъзолари номзодларга тест синовларини ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Номзод бериладиган саволларга жавобларни белгилаш ҳамда вазифаларни бажариш орқали тест синовларидан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Номзодга бериладиган психологик тест саволлари олдиндан тайёрланган варақларда 6 та вазифа берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодга берилган вазифаларни бажариш учун 120 дақиқа вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тест саволида машқнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб 2 тадан 5 тагача жавоб варианти берилиши мумкин. Номзодлар тест саволларига жавоб вариантларини белгилашда жавоблар варақасидаги вариантлардан фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тест синовларини топшириш вақтида номзоднинг хонадан чиқиши тақиқланади, номзоднинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган хонада номзодлар ҳамда Доимий комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тест синовларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест синовларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач номзод тест синовлари ўтказилаётган хонадан чиқариб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавоблар тўғри белгиланиши учун номзод шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Номзоднинг психологик тест саволларига берган жавоблари 10 кун ичида мазкур методиканинг иловасига мувофиқ Психологик тест натижаларини ҳисоблаш жадвали асосида мутахассис-психолог томонидан ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психологик тест синовларини қабул қилиш методикасига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психологик тест натижаларини ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жадвали

Тоифаси

1-вазифа

2-вазифа

3-вазифа

4-вазифа

5-вазифа

6-вазифа

Асабий-руҳий барқарор

Асабий-руҳий

беқарор

I

36-40

26-30

60-70

22-25

39-50

1-2

1-3

II

30-35

19-25

47-59

17-21

25-38

6-3

22-4

III

24-29

13-18

33-46

11-16

15-24

9-7

41-23

IV

0-23

0-12

0-32

0-10

0-14

10-25

99-42

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-вазифа бўйича олинган натижаларни «Ишончлилик» шкаласи бўйича баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишончлилик шкаласи

Самимий

Носамимий

0 дан 8 гача

9 дан 19 гача

(7-илованинг иловаси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 24 сентябрдаги 243-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3060-1, 10.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2018 й., 10/18/3060-1/2031-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Психологик тест синовлари натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил «____» _________________

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Номзоднинг индивидуал-психологик
ўрганиш натижаси

1.

2.

3.

...

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Комиссия раиси:

__________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Комиссия раиси ўринбосари:

__________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари:

__________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

___________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

___________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Комиссия котиби:

___________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3060/1806-сон, 10.10.2018 й., 10/18/3060-1/2031-сон)