Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА БОШ БУХГАЛТЕРЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН НОМЗОДЛАРГА НИСБАТАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА 2-СОН ҚЎШИМЧАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 14 январда 1204-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 29 январдаги 1/7-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида Низомни янги тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган (рўйхат № 1455, 10.03.2005 й.).
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга 2-сон қўшимча лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 22 январда 1204-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга 2-сон қўшимча иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк в. в. б. М. Р. ЖУМАГАЛДИЕВ
Тошкент ш.,
2003 йил 27 декабрь,
32/8-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки Бошқарувининг 2003 йил 27 декабрдаги
32/8-сонли қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
521-2-сон
банки Бошқарувининг 2003 йил 27 декабрдаги
32/8-сонли қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
521-2-сон
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга
2-сон қўшимча
5-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Алоҳида ҳолларда, тижорат банки Бошқаруви тавсияси асосида банкларнинг туман филиаллари бош бухгалтерлари лавозимларига иқтисодий ўрта махсус маълумотга эга бўлган номзодларни маълумоти бўйича Комиссия қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.»
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 26-модда)