05.12.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида битим
Кучга кириш санаси
18.07.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида алоқаларни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек-Афғон Давлат чегараси, шу жумладан, автомобиль, темир йўл ва дарё йўллари орқали шахслар, транспорт воситалари, юк, товарлар, ҳайвонлар ва бошқа мол-мулкларнинг ўтишини такомиллаштириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний миграциянинг олдини олиш, қурол-яроғ контрабандаси, гиёҳвандлик воситалари ва бошқа тақиқланган товарларнинг олиб ўтилишига қарши курашиш, шунингдек, эпидемия ва эпизоотиялар тарқалишининг олдини олиш бўйича биргаликда тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ўтказиш пунктларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ўзбек-Афғон Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, юк, товарлар, ҳайвонлар ва бошқа мол-мулкларнинг ўтиши учун мазкур Битимнинг Иловасида кўрсатилган халқаро ўтказиш пунктларини (кейинги ўринларда «Ўтказиш пунктлари» деб аталади) ташкил этишга келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказиш пунктлари шахслар, транспорт воситалари, товарлар, юклар, ҳайвонлар ва бошқа мол-мулклар ўтишини назорат қилишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Фуқароларнинг чегарадан ўтиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг фуқаролари ўтказиш пунктлари орқали фуқароларнинг давлат чегарасидан ўтишига оид икки томонлама битим ва баённомаларда кўзда тутилган шартларга кўра амалдаги ҳужжатлар асосида Томонлар давлатларининг ҳудудига кирадилар ва ундан чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Иш режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказиш пунктлари, башарти Томонлар давлатларининг чегара ва божхона идоралари бошқача белгиламаган бўлса, кунда йигирма тўрт соат фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш режимига риоя этилишини назорат қилиш, шунингдек шахслар, транспорт воситалари, товарлар, юк, ҳайвонлар ва бошқа мол-мулкларни ўтказиш тартиби Томонлар давлатларининг чегара ва божхона идоралари келишувига кўра белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Чегара ва божхона назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахслар, транспорт воситалари, юк, товарлар, ҳайвонлар ва бошқа мол-мулкларнинг чегара, божхона ва зарур ҳолларда назоратнинг бошқа турлари ўтказиш пунктларида Томонлар давлатларининг миллий қонунчилиги ва улар иштирок этган халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади. Томонлар алоҳида битимлар асосида биргаликдаги назоратни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Инфратузилма
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказиш пунктларининг тегишли фаолиятини таъминлаш учун Томонларнинг ҳар бири ўз давлати ҳудудида зарур инфратузилмани яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ўтказиш пунктларини ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ўтказиш пунктларини ташкил этиш, мавжудларини тугатиш ёки уларнинг мақоми ва иш режимини ўзгартириш тартиби Томонлар ўртасида дипломатик каналлар орқали келишилади ҳамда мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган баённомалар орқали расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳаракатланишни чеклаш ёки тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишни чеклаш ёки тўхтатиш табиий офатлар оқибатида, санитария-карантин, эпидемиялар, эпизоотиялар ва бошқа сабабларга кўра Томонлар давлатларининг миллий хавфсизлиги манфаатларини кўзлаб амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай чеклашларни киритаётган Томон, бошқа Томонни уларни киритиш режалаштирилаётган вақтидан камида йигирма тўрт соат олдин чеклашнинг сабаб ва муддатларини кўрсатган ҳолда, дипломатик каналлар орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ўзбек-Афғон Давлат чегараси орқали ҳаракатланишнинг ўтказиш пунктлари объектлари ёки коммуникация қурилмаларида режалаштирилган таъмирлаш билан боғлиқ ҳолда чеклангани ёки тўхтатилгани тўғрисида бир-бирларини бундай ишлар бошланишидан камида уч ой олдин, уларнинг бошланиш ва тугатилиш санаси тўғрисидаги хабарнома билан бирга хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳуқуқ ва мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонларнинг улар иштирокчи ҳисобланган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра мазкур Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Низо ва келишмовчиликларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг қоидаларини — қўллаш ёки талқин қилиш бўйича низо ва келишмовчиликлар юзага келган ҳолда Томонлар уларни музокара ва маслаҳатлашувлар ўтказиш орқали ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р

Ўзбекистон Республикасининг ўтказиш пунктлари номи

Ўзбекистон Республикасидаги жойлашув ўрни

Афғонистон Ислом Республикасининг ўтказиш пунктлари номи

Афғонистон Ислом Республикасидаги жойлашув ўрни

Ўтказиш пунктларининг мақоми

Иш режими

1.

«Термиз-автомобиль йўли»

Сурхондарё вилояти,
Термиз тумани

«Ҳайратон-автомобиль йўли»

Балх вилояти, Ҳайратон шаҳри

Халқаро

Кечаю кундуз

2.

«Термиз-темир йўли»

Сурхондарё вилояти,
Термиз тумани

«Ҳайратон-темир йўли»

Балх вилояти, Ҳайратон шаҳри

Халқаро

Кечаю кундуз

3.

«Термиз-дарё порти»

Сурхондарё вилояти,
Термиз шаҳри

«Ҳайратон-дарё порти»

Балх вилояти, Ҳайратон шаҳри

Халқаро

Кечаю кундуз

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Кучга кириши ва тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини Томонлар бажарганликлари тўғрисида охирги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради ҳамда беш (5) йил мобайнида амал қилади. Томонлардан бири бошқа Томонни мазкур Битим амал қилишини тугатиш истаги тўғрисида олти (6) ой аввал ёзма равишда хабардор қилмаса, у ўз-ўзидан кейинги беш (5) йиллик муддатларга узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2017 йил 5 декабрда, ҳижрий 14/09/1396, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, дари ва инглиз тилларида тузилди. Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)