1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.01.00 Бож тўловларининг умумий қоидалари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.06.00 Халқаро юк ташиш]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий автоташувчиларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси низомларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 декабрдаги 727-сонли «Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2022 йил 4 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига асосан ва ХЙТ китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенциясини (ХЙТ Конвенцияси, 1975 й.) қўллаш доирасида божхона ишини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хорижий автоташувчиларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси низомларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 17 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
673-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 673-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий автоташувчиларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси низомларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом хорижий автоташувчиларни (кейинги ўринларда ташувчи деб аталади) 1975 йил 14 ноябрдаги халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси (кейинги ўринларда Конвенция деб аталади) низомларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда ДБҚ деб аталади), Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва бундай ҳуқуқи тикланган ташувчиларнинг, ушбу Низом иловасида белгиланган шаклда, реестрини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хорижий автоташувчини Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташувчи ДБҚ қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги ҳолларда Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) халқаро йўлларда ташиш (кейинги ўринларда ХЙТ деб аталади) тартиби бузилганлиги муносабати билан божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятини бажармаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидагиларда ифодаланадиган Конвенция низомларининг бир неча бор бузилиши ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилиги талабларига риоя қилмаслик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назоратидаги товарларни, Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган етказиб бериш жойига етказмасликда, божхона органлари рухсатисиз божхона назоратидаги товарларни бошқа шахсларга бериб юборишда ёки уларни йўқотишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан божхона органлари томонидан чиқариб юборилишига рухсат берилган товарларнинг ишлатилишида ва (ёки) уларга эгалик қилишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган муддатларда халқаро ташувдаги транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетмасликда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидаги ҳолларда ҳудудий божхона бошқармалари уч кун муддатда ташувчини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши бўйича ДБҚ га таклифлар юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органлари томонидан ХЙТ тартиби бузилганлиги муносабати билан божхона тўловлари ундирилиши бўйича қарор қабул қилинган санадан ўттиз календарь куни ўтгандан сўнг ташувчи томонидан божхона тўловларини тўлаш мажбурияти бажарилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчи ва (ёки) уни ваколатли шахсига нисбатан маъмурий жазо қўллаш бўйича қарор ёхуд ташувчининг ваколатли шахсига нисбатан жиноий иш бўйича қарор қонуний кучга киргандан сўнг (кейинги ўринларда суд қарорлари деб аталади), агар бундай суд қарорлари ижро этилмаган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташувчини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича қарор (кейинги ўринларда ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича қарор деб аталади), мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган ҳолатларда ҳудудий божхона бошқармалари томонидан ДБҚ га тақдим қилинган таклифлар асосида, ДБҚ хатларига мувофиқ расмийлаштирилиб, ҳудудий божхона бошқармалари, ташувчи, ХЙТ Ижроия кенгаши, Кафолат бирлашмаси ва ташувчи ташкил этилган ёки доимий манзилгоҳи жойлашган давлатнинг ваколатли органи манзилларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хорижий автоташувчининг Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташувчиларда ДБҚнинг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқи тикланиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу ҳуқуқдан маҳрум қилиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган қуйидаги ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари тўланиши ёки уларни ундириш мажбуриятининг бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчи ёки унинг ваколатли шахсини Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигини бузганликда айбдор деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг белгиланган тартибда бекор қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчи ёки унинг ваколатли шахсини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорнинг ижро этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин бўлган божхона қонунчилигининг бошқа бузилиш ҳолатларининг мавжуд эмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги қарор (кейинги ўринларда ҳуқуқни тиклаш тўғрисидаги қарор деб аталади) ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган шартларга ташувчи томонидан риоя этилган тақдирда қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқни тиклаш тўрисидаги қарор, ташувчиниг ҳудудий божхона бошқармасига, ҳуқуқдан маҳрум қилинишига сабаб бўлганларни бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ихтиёрий шаклдаги ёзма равишда берган аризасига (кейинги ўринларда ташувчининг аризаси деб аталади) биноан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий божхона бошқармалари, ташувчини ҳуқуқдан маҳрум қилиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ташувчининг аризаси қабул қилинган кундан эътиборан уч кун муддат ичида ДБҚга таклифлар тақдим этишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг аризаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги ҳудудий божхона бошқармасининг таклифи ДБҚ томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчини аризаси ва ҳудудий божхона бошқармасининг таклифларини кўриб чиқиш натижалари бўйича ДБҚ томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш ёки бундай ҳуқуқнинг тикланишини рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ҳуқуқни тиклаш ёки унинг тикланишини рад этиш тўғрисидаги қарорни кўриб чиқиш ва қабул қилиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳуқуқни тиклаш тўғрисидаги қарор ДБҚ хатларига мувофиқ расмийлаштирилиб, ҳудудий божхона бошқармалари, ташувчи, ХЙТ Ижроия кенгаши, Кафолат бирлашмаси ва ташувчи ташкил этилган ёки доимий манзилгоҳи жойлашган мамлакатнинг ваколатли органи манзилларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий автоташувчиларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси низомларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартиби тўғрисидаги Низомга ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1975 йил 14 ноябрдаги халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни ҳалқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси низомларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки бундай ҳуқуқи тикланган ташувчилар реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро йўлларда ташиш китобчаси эгасининг идентификациялаш
рақами
Ташувчининг номи
Ташувчининг турар жойи
(мамлакати, манзили)
Давлат божхона қўмитасининг ташувчини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси
низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги хатининг рақами
ва санаси
Ташувчини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси
низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш асоси
Қонун бузилиши содир этилган халқаро йўлларда ташиш китобчасининг
рақами
Давлат божхона қўмитасининг ташувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси
низомларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги хатининг
рақами
ва санаси
Ташувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси
низомларидан фойдаланиш ҳуқуқи тиклаш асослари
Изоҳ
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2018 й., 09/18/673/1774-сон)