Ҳужжат кучини йўқотган 29.10.2024 13.08.2018 йилдаги 653-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.10.2024
Ҳужжат 14.05.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 709-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 июлдаги ПФ-5484-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3870-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда «Ўзатом» агентлиги деб аталади) ўз фаолиятини бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил равишда амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлигининг раҳбарлик лавозимларига ва консультантлар сифатида жалб этиладиган юқори малакали хорижий мутахассисларнинг иш ҳақи, унга юкланган вазифаларни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда белгиланади ва «Ўзатом» агентлигининг Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлигининг ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шароитлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3-иловада кўрсатилган вазирликлар ва идораларнинг марказий аппаратлари ходимларига, ижтимоий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзатом» агентлиги буюртманомаларига биноан, унга юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визалари расмийлаштирилишини консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзатом» агентлигининг буюртманомаларига биноан, унга юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визаларнинг берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинчалик прописка қилинишини, бўлиш жойида ҳисобга олинишини ва муддати узайтирилишини давлат божи ундирилмасдан таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Ўзатом» агентлигининг буюртманомаларига биноан, унга юкланган вазифаларни бажариш учун республикага жалб этиладиган хорижий мутахассисларга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, жалб этиладиган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномаларнинг берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С.Султанов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори Ж.Т.Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 13 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
653-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 августдаги 653-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда «Ўзатом» агентлиги деб аталади) мақоми, функциялари, вазифалари, ҳуқуқлари, ташкилий асослари ва мажбуриятларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзатом» агентлиги атом энергетикасини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзатом» агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзатом» агентлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзатом» агентлиги давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисоб рақамларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзатом» агентлигининг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилгани — «Ўзатом» агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) инглиз тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ — Agency for the Development of Nuclear Energy under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилгани — Agency «Uzatom»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) рус тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ — Агентство по развитию атомной энергетики при Кабинете Министров Республики Узбекистан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилгани — Агентство «Узатом».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзатом» агентлигининг жойлашган жойи (почта манзили):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри, Ойбек кўчаси, 26/1.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. «Ўзатом» агентлигининг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар «Ўзатом» агентлигининг атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасидаги асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича таклифларни, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишланмаларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан, хорижий инвестицияларни атом энергетикаси соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат ва экологик хавфсизликнинг халқаро талабларига мувофиқ бўлган замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий этган ҳолда атом энергетикаси объектларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича битимлар ва шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом илм-фани ва ядро технологияларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни, фундаментал тадқиқотлар, илмий изланишлар, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишлар лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш, илғор технологияларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқий ва энергетик атом реакторларини, ядро-физика қурилмаларини, ядро материаллари ва радиация манбаларини сақлаш, радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктлари ривожлантирилишини ва хавфсиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ядро аварияларининг ва радиацион авария вазиятларининг олдини олиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиққан ҳолда республиканинг радиация ва ядро хавфсизлиги объектлари тизимини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ядро материаллари ва технологияларининг, радиоактив материалларнинг тарқатилмаслигини, жисмоний ҳимоя ҳамда ядро ва радиация хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни, шу жумладан, етакчи хорижий институтларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва кадрлар малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро атом энергетикаси агентлиги, Атом энергетикаси бўйича Европа ҳамжамияти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни ва ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда атом энергетикаси соҳасидаги халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан атом энергетикаси соҳасига хорижий инвестицияларни ва илғор технологияларни жалб этиш мақсадида ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзатом» агентлиги атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасида қўйилган вазифаларни бажариш доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергетикасидан фойдаланиш, шу жумладан, илмий-техника ва инвестиция сиёсати соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш, атом энергетикаси, ядро илм-фани ва технологиялари объектларини ривожлантириш ва хавфсиз фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергетикасидан ва ядро технологияларидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди ва белгиланган тартибда киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиация, ядро, саноат ва экологик хавфсизликнинг халқаро талабларига мувофиқ бўлган замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий этган ҳолда атом энергетикаси объектларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича қисқа муддатли ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу соҳадаги ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурлар доирасида тинчлик мақсадларида атом энергетикаси объектларини қуриш бўйича ҳар йиллик ишлар режаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва бошқа идоралар билан биргаликда атом энергетикаси соҳасида илғор технологияларни жорий этиш бўйича фундаментал тадқиқотлар, илмий-қидирув, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда тармоқни ривожлантиришнинг ҳар йилги, ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурлари доирасида атом энергетикасидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида мавзули илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг устувор йўналишларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш, ядро ва радиация хавфсизлиги, ядро материаллари ва радиоактив моддалар билан иш олиб бориш соҳасида ўз ваколатлари доирасида норма ва қоидаларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасида кадрлар тайёрлашни, етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона кадрлар сиёсати амалга оширилишини ишлаб чиқади ва таъминлайди ҳамда «Ўзатом» агентлиги, идоравий мансуб муассасалари ходимлари меҳнатига иш ҳақи тўлаш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида зарарли (радиоактив ва бошқа) шароитларда ишларни олиб борганлик учун қўшимча ҳақ миқдорларини белгилаш бўйича таклифларни асослайди ва ишлаб чиқади, тармоқда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. «Ўзатом» агентлигининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзатом» агентлиги ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда, давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларида давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик органларидан, корхоналар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотларни давлат статистика органларидан текин олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида бажариладиган давлат ва тижорат лойиҳалари ҳамда дастурларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича кенгашларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда белгиланган тартибда ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш учун идоравий илмий ва ўқув марказларини, хўжалик ҳисобидаги консультация ва ахборот марказларини белгиланган тартибда ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги жорий ва стратегик вазифаларни ёритиш учун ноширлик фаолиятини белгиланган тартибда амалга ошириш ва матбуот органларини таъсис этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги мол-мулкини ўз ташкилий тузилмаси диорасида бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бир бўлинмадан бошқасига белгиланган тартибда бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биноларга хизмат кўрсатиш ишларини бажариш, инвентарлардан ва хўжалик буюмларидан, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва ташкилий техникани сақлаш ва улардан фойдаланиш, дастурий таъминот воситаларини харид қилиш бўйича ишларни бажариш юзасидан белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ «Ўзатом» агентлигининг ижтимоий инфратузилмасини ташкил этиш ва такомиллаштириш, «Ўзатом» агентлиги ходимлари меҳнатини рағбатлантиришнинг ягона тизимини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ходимларини, улар томонидан тегишли соҳадаги улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрларининг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ваколатига тааллуқли бўлган масалалар бўйича хорижий мамлакатларда, халқаро ва хорижий ташкилотларда, форумлар ва майдончаларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги фаолияти соҳасига киритилган масалаларни ишлаб чиқиш учун илмий ва бошқа ташкилотларни, олимлар ва мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергетикасидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш ва атом энергетикасини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро шартномалари лойиҳаларини келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ва мутахассисларини стажировкалардан ўтиш, малака ошириш, халқаро конференцияларда, бизнес-форумларда ва бошқа тадбирларда қатнашиш учун хорижий мамлакатларга белгиланган тартибда юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергетикаси соҳасидаги етакчи хорижий мутахассисларни «Ўзатом» агентлигида ва унинг идоравий мансуб ташкилотларида ишлаш учун шартнома асосида, белгиланган тартибда жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари билан белгиланган тартибда музокаралар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурият бўлганда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун тегишли тармоқларда олимлар ва мутахассислардан вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш, ушбу ишларга бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотлардан мутахассислар ва экспертларни шартнома асосида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий мансуб ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомда белгиланган мақсадларга эришишга йўналтирилган, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзатом» агентлиги қуйидагилар учун жавоб беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада атом энергетикасини ривожлантириш бўйича олдиндан чора-тадбирлар кўрилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергетикаси бўйича техникавий тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан тизимли назоратнинг юритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ва келгусида тизимли мониторинг олиб борилишини таъминлаган ҳолда узоқ муддатли, ўрта муддатли ва ҳар йилги ривожланиш дастурлари ишлаб чиқилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергетикаси учун юқори малакали, олий ва ўрта маълумотли, профессионал билимга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва ушбу тармоқ ходимлари малакасини ошириш, шунингдек, улар меҳнатини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича тизимли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлигининг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларига эришиш соҳасидаги ишларнинг самарали ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, «Ўзатом» агентлиги томонидан қабул қилинадиган қарорлар лойиҳаларининг сифати ва якуний натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқни ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. «Ўзатом» агентлиги раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар «Ўзатом» агентлиги бош директорининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларида «Ўзатом» агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилиши юзасидан чуқур ва танқидий таҳлилни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратининг хизматлари ва Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан «Ўзатом» агентлиги фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва унинг ўринбосарларининг топшириқларини ижро этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги фаолияти айрим участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан «Ўзатом» агентлиги мансабдор шахсларининг ваколатларини аниқлаш ва уларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, «Ўзатом» агентлиги ва мансабдор шахсларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришни ташкил этиш таъсирчан тизимини яратиш ва мониторингини юритиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ «Ўзатом» агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ «Ўзатом» агентлигининг қонун лойиҳалари бўйича фаолиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти деб аталади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратининг Регламенти (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда фаолият кўрсатиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлигига тақдим этилган таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа хил экспертизадан пухта ўтказилишини, шунингдек, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламентида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратининг Регламентида белгиланган муддатларда келишилишини (визаланишини) таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлигига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, «Ўзатом» агентлиги кадрлар захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги фаолиятига ишларни ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига тўлиқ мувофиқ ҳолда «Ўзатом» агентлиги раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатларига ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ходимлари томонидан «Ўзатом» агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ «Ўзатом» агентлиги тизимида коррупция ва бошқа қоида бузилишларининг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар қабул қилиш ва кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлган тақдирда «Ўзатом» агентлигининг ташкилий тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлигининг штатлар рўйхатини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ходимларини кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқлар билан белгиланган тартибда мукофотлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш, «Ўзатом» агентлигининг алоҳида намуна кўрсатган ходимларини Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонлари ва давлат мукофотлари билан тақдирлашга тавсия этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, шу жумладан, уларнинг бундан буён эгаллаб турган лавозимида қолишининг мақсадга мувофиқлиги, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли масалаларни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ «Ўзатом» агентлигининг қонун лойиҳалари бўйича фаолиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидагилар «Ўзатом» агентлиги бош директори ўринбосарларининг ва таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига «Ўзатом» агентлиги таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, таркибий бўлинмалар ходимларининг топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги қарорларининг, бош директор буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифа ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун «Ўзатом» агентлиги раҳбариятига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги таркибий бўлинмаларига кадрларни танлаш ва тайинлашда бош директорга таклифлар тақдим этиш, таркибий бўлинмаларга ишга қабул қилинаётган кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмаларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, кейинчалик уларни кўриб чиқиш учун «Ўзатом» агентлиги таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларга виза қўйишни ташкил этиш, уларни «Ўзатом» агентлиги раҳбарияти томонидан имзолаш (виза қўйиш), уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Регламенти талабларига қатъий равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлигига тақдим этилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколати доирасида тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизалардан пухта ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига тўлиқ мувофиқ ҳолда хизмат сафарларини ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатларига ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги таркибий бўлинмалари ходимларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини йиғилишларда эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ходимлари томонидан ходимларнинг ахлоқ-одоб қоидалари талабларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ «Ўзатом» агентлиги таркибий бўлинмаларида коррупция ва бошқа қоида бузилишларининг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. «Ўзатом» агентлиги раҳбарларининг мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ўзатом» агентлигининг бош директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлигининг ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ўзатом» агентлиги бош директорининг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. «Ўзатом» агентлиги фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Агентлик раҳбарияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Ўзатом» агентлигини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бош директор бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосари ва ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги бош директори ўз мақомига кўра вазирга, бош директорнинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директорнинг ўринбосари эса — вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлигининг бош директори ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароитлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Ўзатом» агентлиги бош директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги якка тартибдаги ижро органи ҳисобланади ва унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва «Ўзатом» агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ходимларининг лавозим мажбуриятларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида «Ўзатом» агентлиги ходимларининг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор бўлмаган даврда унинг ваколатларини вазифалар тақисмотига мувофиқ директор ўринбосарлари бажаришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. «Ўзатом» агентлигининг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Ўзатом» агентлиги ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. «Ўзатом» агентлиги фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Ўзатом» агентлиги фаолиятининг самарадорлиги мунтазам равишда баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. «Ўзатом» агентлиги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қилинадиган Комплекси раҳбари тасдиқлайдиган «Ўзатом» агентлиги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «Ўзатом» агентлиги фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунларига кўра қуйидагилар бўйича чоралар кўрилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзатом» агентлиги раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликнинг тегишли чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва «Ўзатом» агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. «Ўзатом» агентлиги фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. «Ўзатом» агентлиги фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. «Ўзатом» агентлиги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ва қонун ҳужжатларига мувофиқ жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлардан, шунингдек, Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармасидан (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Молия вазирлиги билан келишиладиган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. «Ўзатом» агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. «Ўзатом» агентлиги ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. «Ўзатом» агентлиги ходимларига қуйидагилар учун лавозим маошига коэффициентларда ҳар ойлик устамалар тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун — 1,7 миқдорида, у қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ муддат давомидаги узлуксиз иш стажи учун қуйидаги миқдорларда, рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда: 3 йилдан 5 йилгача — 0,05; 5 йилдан 10 йилгача — 0,1; 10 йилдан 15 йилгача — 0,15; 15 йилдан 20 йилгача — 0,2; 20 йилдан ортиқ — 0,25 миқдорида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ва «Ўзатом» агентлигининг Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармасидан тенг улушларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. «Ўзатом» агентлигининг ҳисоботдорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. «Ўзатом» агентлиги бош директори «Ўзатом» агентлиги фаолиятининг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси олдида мунтазам равишда ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган Комплекси раҳбари «Ўзатом» агентлигига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши бўйича доимий фаолият мониторингини амалга оширади, «Ўзатом» агентлиги фаолияти самарадорлигига объектив баҳо беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Фаолият мониторинги ва баҳоси якунларига кўра «Ўзатом» агентлиги мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан юкланган вазифаларни виждонан ва ўз вақтида бажарганлик учун рағбатлантириш ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан бўшатишгача бўлган жавобгарлик чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. «Ўзатом» агентлигини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 августдаги 653-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 64-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«64. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Тошкент» аэропортининг VIP залида бепул хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган дипломатик миссияларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари тоифалари рўйхатига (1-рўйхат) қуйидаги мазмундаги 6.4-кичик банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6.4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори ва унинг ўринбосарлари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси аэропортларининг расмий делегацияларига хизмат кўрсатиш залида бепул хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган дипломатик миссияларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари тоифалари рўйхатига (1-рўйхат) қуйидаги мазмундаги 6.6-кичик банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6.6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори ва унинг ўринбосарлари».