Ҳужжат кучини йўқотган 06.04.2026 10.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3051
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғи, 10.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3051
Кучга кириш санаси
11.08.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 06.04.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Спортчи» лавозимига қўйиладиган талаблар, уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 10 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3051]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 31 мартдаги 16-мҳ-сонли ««Спортчи» лавозимига қўйиладиган талаблар, уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3051-2, 03.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 733-сон «Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида спортчи лавозимини жорий этиш ҳамда уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Спортчи» лавозимига қўйиладиган талаблар, уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Ш. ИСРОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 20 июлдаги 11-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Спортчи» лавозимига қўйиладиган талаблар, уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом «спортчи» лавозимига қўйиладиган талаблар, уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тартибини назарда тутади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 1 ноябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3051-1, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 10/23/3051-1/0871-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Спортчи» лавозими Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларининг штат жадвалларида назарда тутилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 1 ноябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3051-1, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 10/23/3051-1/0871-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларида «спортчи» лавозими бўйича штат бирликлари сони спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг аъзолари сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 1 ноябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3051-1, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 10/23/3051-1/0871-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мусобақаларга тайёргарлик кўриш, юқори натижаларга эришиш, Ўзбекистон Республикасини халқаро миқёсда юқори ўринларга кўтариш, шунингдек спорт турлари бўйича спорт мутахассислари ўртасида касбий тажриба алмашиш «спортчи» лавозимининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. «Спортчи» лавозимига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Спортчи» лавозимига қабул қилиш учун қуйидаги талаблар қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлаган Олимпия спорт турлари билан мунтазам шуғулланиши, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб бориши ва спорт тадбирларида қатнашиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ёки ихтисослаштирилган спорт мактабларининг бирида шуғулланиши;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 1 ноябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3051-1, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 10/23/3051-1/0871-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг асосий таркибидаги спортчи бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлаган Олимпия спорт турлари бўйича тегишли спорт унвонлари ёки спорт разрядларига эга бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Спортчи» лавозимидаги спортчининг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт режимига, интизомга амал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий спорт тадбирларини ташкиллаштиришда ёрдам бериш, шунингдек қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт-соғломлаштириш машғулотларини ўтказилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий касаллик ва спорт жароҳатининг олдини олиш мақсадида мажбурий даврий тиббий кўриклардан ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақа қоидаларига асосан тақиқланган услублардан, шунингдек сунъий стимулятор — допинг ва бошқа тақиқланган воситалардан фойдаланмаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Спортчи» лавозимидаги спортчиларнинг меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилиги нормалари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Спортчилар Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг асосий таркибидан чиқарилган тақдирда улар билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади. Бунда у фақат «спортчи» лавозимидан озод қилинади, бироқ спортчи шуғулланаётган Спорт турларини ривожлантириш республика маркази ёки ихтисослаштирилган спорт мактабида шуғулланишини давом эттириши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 1 ноябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3051-1, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 10/23/3051-1/0871-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. «Спортчи» лавозимига ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Спортчи» лавозими бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июлдаги 235-сон «Бюджет ташкилотларида ишлайдиган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларнинг касблари ва лавозимлари бўйича тариф разрядларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори асосида ва тегишли ҳудудларда район коэффициентини қўллаган ҳолда иш ҳақи тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Спортчи» лавозимига устамалар Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ҳамда ихтисослаштирилган спорт мактаблари раҳбари томонидан Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида ва бошқа спорт мусобақаларида эришган натижаларидан келиб чиқиб, Спорт турларини ривожлантириш республика маркази ва ихтисослаштирилган спорт мактаби тренерлар кенгашининг қарорига асосан уларнинг лавозим иш ҳақига нисбатан моддий рағбатлантириш жамғармаси доирасида белгиланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 1 ноябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3051-1, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 10/23/3051-1/0871-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Спортчи» лавозимига Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 177, 1995 йил 20 сентябрь) мувофиқ устамалар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, спорт мусобақаларида юқори ютуқларга эришганлик учун лавозим маоши (тариф ставкаси)нинг кўпи билан 50 фоизи миқдорида шахсий устамалар берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Спортчи» лавозимидаги спортчининг спорт натижалари ёмонлашганда ва у «спортчи» лавозимига қўйилган талабларни лозим даражада бажармаганда, спортчи томонидан меҳнат интизоми бузилганда устамалар Спорт турларини ривожлантириш республика маркази ва ихтисослаштирилган спорт мактаби тренерлар кенгашининг қарорига асосан бекор қилинади ёки камайтирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 1 ноябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3051-1, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 10/23/3051-1/0871-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Спортчи» лавозими бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари Спорт турларини ривожлантириш республика маркази ва ихтисослаштирилган спорт мактабининг тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 1 ноябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3051-1, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 10/23/3051-1/0871-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 20 июль

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 20 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 10/18/3051/1693-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 22.11.2023 й., 10/23/3051-1/0871-сон)