LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигида қора ва рангли металл парчалари ҳамда чиқиндиларидан фойдаланишнинг алоҳида аҳамиятга эга эканлигини назарда тутиб ҳамда ҳамдўстликдаги давлатлар билан металл маҳсулотлари айирбошлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1992 йилда давлатга қора ва рангли металл парчалари ҳамда чиқиндиларини етказиб бериш (тайёрлаш ва топшириш) бўйича Давлат буюртмаси 1, 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, давлат концернлари, корхона ва бирлашмалар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроқўмлари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси металл парчалари ва чиқиндиларини етказиб бериш юзасидан давлат буюртмасини ўз ташкилотлари бўйича тақсимлашни «Узкоопвтормет» республика кооператив бирлашмасига ўн кундан кечикмасдан топширсин.
3. «Узкоопвтормет» РКБ (ўртоқ М.F. Fозиев)га бир ой муддат ичида республика ташкилотлари билан 1992 йил учун шартномалар тузишни тугаллаш топширилсин.
4. «Узкоопвтормет» РКБ давлат буюртмаси бўйича металл парчалари топширганлар билан шу йилнинг ҳар чорагида келишилган нарх асосида, металл парчаларини буюртмадан ортиқча топширганлар билан эса шартномавий нарх асосида ҳисоб-китоб қилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Моддий-техника таъминоти давлат кооператив қўмитаси (ўртоқ М.М. Мираюбов) ва Ўзбекистон металлургия заводи (ўртоқ А.М. Анохин) «Узкоопвтормет» РКБ билан қора ва рангли металлар парчалари ҳамда чиқиндилари топшириш юзасидан шартнома тузган истеъмолчилар билангина металл прокати етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни таъминласинлар.