09.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3050
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори, 09.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3050
Кучга кириш санаси
10.08.2018
Ҳужжат 10.08.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 9 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3050]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3606-сон «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2018 йил 13 июль,

39-сон

Бош прокурор О. МУРОДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 13 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-қ/қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 13 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-сон

Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 13 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-сон

Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 13 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-2018-сон

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 13 июлдаги 39, 31-қ/қ, 50, 34, 14-2018-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3606-сон «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз жонига қасд қилиш — шахснинг муайян сабаблар туфайли ўз ҳаётини тугатиш мақсадида содир этган суицидал ҳаракати натижасида шахснинг ўлими юз бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз жонига суиқасд қилиш — шахснинг муайян сабаблар туфайли ўз ҳаётини тугатиш мақсадида содир этган суицидал ҳаракати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари бўйича маълумотлар сир сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ички ишлар органлари ўз жонига қасд ва суиқасд содир этган шахслар ҳақида зудлик билан психиатрия муассасаларини хабардор этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг ҳар бир ҳолати тўғрисида психиатрия муассасаларини хабардор этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ички ишлар органлари ҳар бир ўз жонига қасд қилиш ҳолати юзасидан 1-иловага мувофиқ шаклда ўз жонига қасд қилган шахс яшайдиган манзилдаги амбулатор психиатрия муассасасини зудлик билан хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ички ишлар органлари ҳар бир ўз жонига суиқасд қилиш ҳолати юзасидан 2-иловага мувофиқ шаклда ўз жонига суиқасд қилган шахс яшайдиган манзилдаги амбулатор психиатрия муассасасини зудлик билан хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари соғлиқни сақлаш, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари томонидан аниқланган тақдирда, ушбу ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари жойлашган манзилдаги ички ишлар органлари зудлик билан хабардор этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Амбулатор психиатрия муассасаларига ички ишлар органларидан ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари бўйича маълумот келиб тушгандан сўнг 24 соат ичида психиатр, психотерапевт ёки тиббий психолог ўз жонига суиқасд содир этган шахснинг яшаш манзилига бориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Психиатр, психотерапевт ёки тиббий психолог ўз жонига суиқасд содир этган шахснинг руҳий ҳолатидан келиб чиқиб, уни амбулатор ёки стационар психиатрия муассасасига йўналтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шахсда ўткир психоз ёки руҳий касалликлар хуружи сабабли ўз жонига суиқасд содир этилганлиги аниқланганда, ушбу шахсга шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, у яшаш манзили бўйича психиатрия стационарларига ўрнатилган тартибда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари томонидан ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари бўйича ҳисобот тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот ҳар чоракда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суицидологи, ҳудудий бош суицидолог ёки бош психиатрларга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Амбулатор психиатрия муассасалари томонидан юз берган ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари юзасидан ҳисобот тайёрланади ҳамда ҳар чоракда ҳудудий бош суицидологлар ёки бош психиатрларга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари ҳамда амбулатор психиатрия муассасалари томонидан тегишлилиги бўйича тақдим этилган ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суицидологи томонидан умумлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суицидологи томонидан умумлаштирилган ҳисоботлар ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларини олдини олиш масалаларини ўрганади ва вазирликнинг ҳайъат мажлисларида муҳокама қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎Ўз жонига қасд қилиш ҳолати ҳақида хабар

‎‎‎‎«_____» _______________ 20_____ й.
Ўз жонига қасд қилган шахс
‎Ф. _____________________________________________________________________________________________
‎И. _____________________________________________________________________________________________
‎О. _____________________________________________________________________________________________
‎Туғилган йили ____________________________________________________________________________________
‎Яшаш манзили ___________________________________________________________________________________
‎Телефони _______________________________________________________________________________________
Жинси: эркак аёл
‎‎Ҳомиладорлик:

‎‎бор

‎‎‎‎йўқ
‎‎Руҳий ҳолати бўйича ҳисобда турадими?‎‎ ха‎ ‎‎‎‎йўқ
Қасд турлари:
механик асфиксия
заҳарланиш
юқори даражадаги иссиқлик таъсирида
ўткир анжомлар билан ўз танасига жароҳат етказиш
бошқалар
Қасд сабаблари:
руҳий касаллик
оиладаги келишмовчилик
руҳиятдаги ўзгариш
ўсмирларни ота-оналари томонидан жазоланишидан қўрқиши
шахсда туғма ва орттирилган касалликлар йиғиндиси
ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик таъсирида
ўтказилган тазйиқ остида
моддий етишмовчилик
ўқиш ёки иш жойидаги келишмовчиликлар
‎‎ишқий муносабатлар
‎‎қариндошлари, дўстлари, бошқа шахслар билан келишмовчилик
шаъни ва қадр-қиммати камситилган ёки номусига тегилганлиги‎‎
‎‎узоқ давом этган жисмоний касаллик таъсирида
қарзни қайтара олмаганлиги
содир этган ножўя қилмишидан уялиш ва қўрқиш оқибатида
туҳмат ва ҳақорат таъсирида
ўзгаларга таъсир ўтказиш мақсадида
жавобгарликдан қутилиш мақсадида
‎‎маиший муаммолар
ижтимоий муаммолар
сабабини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолатлар
Қасд қилинган жой:
яшаш манзилида‎‎
кўчада
иш ёки ўқиш жойида‎‎
‎‎бошқа жойда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўз жонига суиқасд қилиш ҳолати ҳақида хабар

‎‎‎‎«_____» _______________ 20_____ й.
Ўз жонига қасд қилган шахс
‎Ф. _____________________________________________________________________________________________
‎И. _____________________________________________________________________________________________
‎О. _____________________________________________________________________________________________
‎Туғилган йили ____________________________________________________________________________________
‎Яшаш манзили ___________________________________________________________________________________
‎Телефони _______________________________________________________________________________________
Жинси: эркак аёл
‎‎Ҳомиладорлик:

‎‎бор

‎‎‎‎йўқ
‎‎Руҳий ҳолати бўйича ҳисобда турадими?‎‎ ха‎ ‎‎‎‎йўқ
Суиқасдтурлари:‎‎
механик асфиксия
заҳарланиш
юқори даражадаги иссиқлик таъсирида
ўткир анжомлар билан ўз танасига жароҳат етказиш
бошқалар
Суиқасд сабаблари:
руҳий касаллик
оиладаги келишмовчилик
руҳиятдаги ўзгариш
ўсмирларни ота-оналари томонидан жазоланишидан қўрқиши
шахсда туғма ва орттирилган касалликлар йиғиндиси
ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик таъсирида
ўтказилган тазйиқ остида
моддий етишмовчилик
ўқиш ёки иш жойидаги келишмовчиликлар
‎‎ишқий муносабатлар
‎‎қариндошлари, дўстлари, бошқа шахслар билан келишмовчилик
шаъни ва қадр-қиммати камситилган ёки номусига тегилганлиги‎‎
‎‎узоқ давом этган жисмоний касаллик таъсирида
қарзни қайтара олмаганлиги
содир этган ножўя қилмишидан уялиш ва қўрқиш оқибатида
туҳмат ва ҳақорат таъсирида
ўзгаларга таъсир ўтказиш мақсадида
жавобгарликдан қутилиш мақсадида
‎‎маиший муаммолар
ижтимоий муаммолар
Суиқасд қилинган жой:
яшаш манзилида‎‎
кўчада
иш ёки ўқиш жойида‎‎
‎‎бошқа жойда
‎‎Биринчи ёрдам кўрсатган тиббиёт муассасаси
‎‎________________________________________________________________________________________________
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2018 й., 10/18/3050/1687-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)