Т/р | Тадбирнинг номи | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар |
I. Ахборотлашган жамиятни жадал шакллантириш | ||||
1. | Виртуал маконда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси китоб фонди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари захираларидан оммавий фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори | 2018 йил | Матбуот ва ахборот агентлиги, |
2. | «Википедия» интернет-энциклопедиясини Ўзбекистон тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдириш, шунингдек, «Википедия»нинг ўзбек тилидаги версияси мундарижасини бойитиш бўйича кўнгиллиларни жалб этиш механизмларини ишлаб чиқиш. | Ижрочиларнинг қўшма режаси | 2018 йил | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, |
3. | usport.uz лойиҳаси доирасида доимий равишда янгиланиб турадиган спортчилар ва Ўзбекистонда мавжуд янги спорт турлари ҳақида маълумотлар базасини яратиш. | Ижрочиларнинг қўшма режаси | 2019 йил март | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, |
4. | «Сафар компаси» ахборот тизимини маълумотлар билан тўлдириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва лойиҳани Интернетда янада оммалаштириш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори | Доимий | Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, |
5. | Бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи, ижтимоий тармоқларда мамлакатнинг бой маданий ва тарихий мероси ҳақида маълумот беришга қаратилган «Виртуал дунёда Ўзбекистон музейлари» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори | 2018 йил август | Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, |
6. | Виртуал маконда Ўзбекистоннинг инвестицион ва иқтисодий салоҳиятини намойиш этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, махсус порталларни маҳаллий ва хорижий инвесторларни Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий-гуманитар соҳаларига инвестиция киритишга жалб этишга қаратилган ахборотлар билан тўлдириш. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори | 2018 йил ноябрь | Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, |
7. | Жаҳонга таниқли диний арбобларнинг радикализм, экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатларини очиб берувчи фикрларини тўплаш, таржима қилиш ва диний-маърифий веб-сайтларга жойлаштириш. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни | 2018 — 2021 йиллар мобайнида | Дин ишлари бўйича қўмита, |
8. | Бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида муаллифлик ҳуқуқига амал қилган ҳолда бадиий, ҳужжатли, маданий-маърифий фильмларни жойлаштириб бориш. | Ижрочиларнинг чора-тадбирлар режаси | Доимо | «Ўзбеккино» миллий агентлиги, |
9. | Ўзбекистоннинг глобал виртуал макондаги туристик салоҳиятини таъминлаш, туризм соҳасида фаол реклама ва ахборот сиёсатини олиб бориш, бой тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилиш, мамлакатнинг туристик имижини ривожлантириш, миллий туристик маҳсулотлар ва брендларни халқаро туристик бозорларга жалб этишга қаратилган «Visit Uzbekistan» («Uzbekistan — your dreams», «Ўзбекистон — орзуингиздаги мамлакат», «Wonderful Uzbekistan», «Ғаройиб Ўзбекистон» ва ҳоказо) лойиҳаларини амалга ошириш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори | 2019 йил январь | Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, |
10. | Глобал виртуал маконда Ўзбекистоннинг китоб маҳсулоти, хусусан, жаҳон адабиётининг дурдона асарларини таржима қилиш ва чоп этиш, ўзбек адабиётининг мумтоз ва замонавий намуналарини хорижий тилларга таржима қилиш, мамлакат ҳудудларида ва чет элларда китоб дўконлари тармоғини янада ривожлантиришни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. | Ижрочиларнинг қўшма иш режаси | 2018 йил сентябрь | Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, |
11. | Ўзбекистон арбоблари (arboblar.uz) лойиҳаси контентини маълумотлар билан тўлдириш. Ижтимоий тармоқларда арбоблар ҳақидаги маълумотларни оммалаштириш. | Чора-тадбирлар режаси | Ҳар йили | «Ўзбеккино» МА, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, |
12. | Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг жаҳон рейтингларида ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ривожланишдаги ўрнини изчиллик билан ошириб бориш, жаҳон ва минтақа бозорларида миллий брендларни тарғиб этиш соҳасида ижтимоий ва давлат-хусусий ҳамкорлигини ташкил қилиш бўйича компалекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. | Ижрочиларнинг қўшма чора-тадбирлар дастури | Доимо | Инновацион ривожланиш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
II. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан барқарор, тизимли мулоқотини таъминлаш ва ахборот-коммуникатив алоқаларини кучайтириш | ||||
13. | Миллий ва хорижий ижтимоий тармоқларда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг расмий саҳифаларини янада фаоллаштириш ва ривожлантириш, Интернет жаҳон ахборот тармоғида уларнинг фаолиятини кенг ёритишга ахборот хизматларини жалб қилиш. | Идоравий дастурларни қабул қилиш | 2018 йил | Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари |
14. | Ижтимоий, иловали технологиялар, маълумотлар таҳлили технологиялари, Буюмлар интернетини давлат бошқаруви тизимига кенг жорий қилишга қаратилган давлат секторининг унумли фаолиятини таъминлаш, шу жумладан, давлат харидлари соҳасида рақамли технологияларни қўллаш, эгалик ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиш. | Идоралараро режаларни қабул қилиш | 2018 йил | Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари |
15. | Давлат ва хўжалик бошқаруви органларини рақамлаштириш, давлат хизматчисининг рақамли иш жойини ташкил қилишнинг тегишли технологик концепцияси бўйича режаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш. | Идоравий дастурларни қабул қилиш | 2018 йил | Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари |
16. | Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фуқаролик жамияти институтлари, аҳоли билан, энг аввало, жойларда муҳим масалаларни ҳал қилишда самарали қарор қабул қилиш, уларнинг очиқлиги ва шаффофлигига инновацион ёндашувни жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. Қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг ижтимоий муҳокамаси ва жамоатчилик экспертизаси тизимини кенг қўллаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан уларнинг масъул мансабдор шахслари томонидан қабул қилинаётган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларига тааллуқли қарорларини аҳолига тушунтириш. | Идоравий дастурларни қабул қилиш | 2018 йил | Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари |
17. | Нодавлат нотижорат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари билан Интернет ва рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг амал қилиши бўйича аҳоли билан амалий ва самарадор алоқани ташкил қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ва мониторинг олиб бориш. | Идоравий ҳужжатлар | 2018 йил | Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари |
18. | Жамоатчилик билан алоқаларни замонавий кўринишда ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва уларнинг мониторингини амалга ошириш, аҳоли билан очиқ мулоқотнинг янги таъсирчан механизм ва усулларини жорий қилиш. | Чора-тадбирлар дастурлари | 2018 йил | Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари |
III. Давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий соҳалар, аҳолининг кундалик ҳаётига ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш | ||||
19. | Телекоммуникация инфратузилмасини модернизациялаш, «охирги миль» тамойили асосида Интернетга киришни кенгайтириш, мобил алоқа бозори, бошқа замонавий телекоммуникация хизматлари, шунингдек, логистика ва почта алоқаси хизматларини к?рсатишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори | 2018 йил | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
20. | Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот тизимлари ва ресурслари, идоралараро электрон алоқа, ягона электрон рўйхатга олиш ва маълумотлар базалари, электрон ва виртуал давлат хизматлари тизимларини «ягона дарча» тамойили асосида ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори | 2018 йил | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
21. | Янги дастурий маҳсулотлар, маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жисмоний ва юридик шахсларга электрон давлат хизматлари кўрсатишни кенг жорий этиш, жамият ва бизнес учун ортиқча маъмурий харажатларни бартараф этиш, ҳужжат ишларини қисқартириш. | Илмий-амалий конференция ўтказиш | 2018 йил сентябрь | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
22. | Хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантиришга қаратилган шароитларни ташкил этиш ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги механизмларини кенг жорий этиш, замонавий рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқариш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, технопарклар ва коворкинг марказлари фаолиятини ташкил этишга қаратилган семинарлар ташкил этиш. | Семинарлар режаси | 2018 йил | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
23. | Миллий ахборот тизимининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилиш, тармоқларни ҳимоя қилиш учун замонавий технологияларни жорий қилиш, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва ресурсларини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шахсий ва биометрик маълумотларни хавфсиз тўплаш | Чора-тадбирлар режаси | 2019 йил январь | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари |
24. | Қишлоқ хўжалиги секторини рақамлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, қишлоқ ёшларининг ноқонуний меҳнат миграциясини қисқартиришга қаратилган қишлоқ инфратузилмаси, қишлоқ жойларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга, инновациялар, нанотехнологияларни қўллаган ҳолда янги иш ўринлари ташкил этишни тарғиб этишга қаратилган портал ташкил қилиш ва уни мунтазам равишда ахборот-таҳлилий маълумотлар, фото ва видео материаллар билан бойитиб бориш. | Портал ташкил қилиш | 2018 йил | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, |
IV. Ўзбекистоннинг тезкор «рақамли тараққиёти», унинг иқтисодиёти, ижтимоий, социал ва гуманитар соҳаларини бизнес ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигида ривожлантириш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратиш | ||||
25. | Қаттиқ ва юмшоқ рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича миллий дастурни ишлаб чиқиш, уларни тарқатиш ва ўлчаш босқичларини аниқлаш, давлат-хусусий ҳамкорликнинг тегишли моделларини яратиш ва зарур инвестицияларни жалб қилиш. | Тараққиёт дастури | 2019 йил | Иқтисодиёт вазирлиги, |
26. | Таълимни рақамлаштиришга қаратилган таълим муассасалари ва ўқувчиларининг умумий фойдаланишлари учун интерфаол ва мультимедиа контентини қўллаб-қувватлаш орқали таълим ресурслари ва рақамли платформаларни, шу жумладан, таълим муассасаларининг асосий жараёнлари учун автоматлаштириш воситаларини яратиш; рақамли ўқув муҳитини яратиш учун инновацион компьютер, мультимедиа ва компьютерга асосланган ўқув қўлланмалари ва жиҳозларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш (мультимедиа синфлари, лаборатория STEM-марказлари, инклюзив синфлар, аралаш синфлар); талабалар учун барча даражадаги ўқув юртларида синф хоналари ва аудиторияларда кенг полосали Интернет тармоғидан фойдаланишни ташкил этиш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори ва чора-тадбирлар режаси | 2018 йил | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, |
27. | Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришга қаратилган ахборот, алоқа ва рақамли технологиялар ёрдамида беморлар, тиббиёт ходимлари ва муассасалар ўртасидаги ўзаро муносабатларни таъминлаш, тиббий ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш, тиббий ва тегишли хизматларни рақамлаштириш; Фуқароларга масофадан тиббий ёрдам кўрсатиш ва шифокорларнинг, айниқса, қишлоқ жойларда фаолият юритишини таъминлаш учун телетизимларни жорий этиш; тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг сифати, самарадорлигини ошириш, онлайн-диагностикани ташкил этиш, инсон саломатлиги ҳолати доимий мониторингини олиб боришнинг датчиклар ва сенсорлари, Интернет воситаларни ривожлантириш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори ва чора-тадбирлар режаси | 2018 йил декабрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, |
28. | Интернетда, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда фаолият юритиш одоб-ахлоқи бўйича давлат органларининг ахборот хизматлари учун тавсиялар тайёрлаш. | Тавсиялар тайёрлаш | 2018 йил | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
29. | Ижтимоий тармоқларда давлат органларининг ахборот хизматлари фаолияти мониторингини олиб бориш ва тегишли таҳлилий маълумотлар тайёрлаш. | Таҳлилий маълумот тайёрлаш | Ҳар чоракда | Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, |
30. | Давлат органлари фаолияти очиқлиги, ахборот хизматларининг давлат ички ва ташқи сиёсатини кенг очиб бериши бўйича фаолият самарадорлигини ошириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти очиқ ва ошкоралиги, ахборотдан эркин фойдаланишни таъминлаш. | Идоравий дастурлар | Доимий | Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари |
31. | Интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материалларга (воқеа-ҳодисаларга) давлат органларининг ўз вақтида жавоб қайтариши механизмини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2019 йил март | Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, |
32. | Туризм соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, сайёҳлар, айниқса, ёшлар учун қулай шароитлар яратиш; минтақавий ва ҳудудий миқёсда «ақлли» сайёҳлик йўналишлари (Smart Tourist Destination)ни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш; виртуал турларни яратиш, 3D-моделлаш, сайёҳлик объектларига веб-камералар жойлаштириш, QR-кодлар, RFID-белгилар, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантириш, сайёҳларнинг тўғрилик ва электрон карточкалар дастурини киритиш; сайёҳлик жойлари ва дам олиш масканларида сайёҳлик учун мобил иловалар (қатнов йўналиши харитаси, аудиогид, геолокация) яратиш; музейларни рақамлаштириш (кўп тилли электрон каталоглар, виртуал ва кенгайтирилган воқеликлар, аудио ва видео қўлланмалар)га қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори ва чора-тадбирлар режаси | 2019 йил | Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, |
V. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал макондаги мавжудлигини таъминлаш, аҳолининг ахборот ва рақамли технологиялардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришни назарда тутувчи илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш | ||||
33. | Интернетдан фойдаланиш маданиятини ривожлантириш, ижтимоий тармоқларда ахлоқ қоидалари бўйича ўқув қўлланмалари тайёрлаш, турли ахборотларни тўғри қабул қилиш қобилияти бўйича қоидаларни ишлаб чиқиш, Интернет жаҳон ахборот тармоғида юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларнинг олдини олиш. | Семинарлар ва амалий чора-тадбирлар режаси | Ҳар йили | Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, |
34. | Давлат органлари ахборот хизматлари мутахассисларинингахборот-коммуникация технологиялари, рақамли технологиялардан фойдаланиш, виртуал дунё имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда жамоатчилик билан алоқаларни самарали ташкил этиш бўйича малакаларини мунтазам оширишни ташкил этиш. | Ўқув курсларини ташкил қилиш | Доимий равишда | Босма ОАВ фонди, |
35. | Ёш дастурчилар мактаблари, хусусан, АКТ мактаби фаолиятига кўмаклашиш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори ва чора-тадбирлар режаси | Ҳар йили | Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, |
36. | Шаҳарлар ва аҳоли пунктларида ақлли шаҳарлар моделини (рақамли технологиялар, Интернет тармоғидан фойдаланиш, «яшил» технологиялар, «смарт-тармоқлар» ва бошқалардан фойдаланган ҳолда) янада ривожлантиришга қаратилган тегишли шаҳарлар «йўл хариталари»ни шакллантириш ва шаҳарлар лойиҳаларини рақамлаштиришни қўллаб-қувватлашнинг асоси сифатида миллий «йўл хариталари» ва рақамли трансформациялаш фреймворкини ишлаб чиқиш; дунёнинг ривожланган мамлакатлари, «ақлли» шаҳарлари тажрибаларидан келиб чиқиб, ақлли шаҳар концепциясининг миллий платформа-каталогини ташкил этиш; ақлли шаҳарларни бошқаришнинг халқаро стандартларини жорий қилиш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори ва чора-тадбирлар режаси | 2019 йил | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, |
37. | Диний ва маърифий мазмундаги ахборот ресурсларини кўпайтириш ва оммалаштириш. | Чора-тадбирлар дастури | Доимо | Дин ишлари бўйича қўмита, |
38. | Истиқболли технологиялар ва маҳсулотларни киритиш бўйича иқтисодиёт ва саноат ишлаб чиқаришида 4.0 саноати технологик концепцияси моделини ишлаб чиқиш мақсадида тадқиқотлар ўтказиш. | Тадқиқотлар ўтказиш | Доимо | Инновацион ривожланиш вазирлиги, |
VI. Глобал виртуал ва рақамли маконни шакллантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш, мамлакатнинг миллий манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш | ||||
39. | Интернет ахборот тармоғининг миллий сегментида ахборот маҳсулотларини тарқатишда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини яратиш ва қўллаш. | Чора-тадбирлар режаси | Доимо | Адлия вазирлиги, |
40. | Рақамли саноатни ривожлантириш, солиқ соҳасини рақамлаштириш, миллий қонунчиликни нақд пулсиз тўловлар ва ҳисоб-китоблар соҳасида халқаро қонунчилик нормаларига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш | Доимо | Иқтисодиёт вазирлиги, |
41. | Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва имижини ошириш, шу жумладан, Интернет ва рақамли технологияларни кенг қўллаш орқали Ўзбекистоннинг миллий брендини жаҳон бозорида фаол рағбатлантириш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори ва амалий режаси | Доимо | Ташқи савдо вазирлиги, |
42. | Маҳаллий маҳсулотларнинг жозибадорлигини ошириш, экспортни рағбатлантиришни ҳисобга олган ҳолда уни ташқи бозорларга олиб чиқиш, шу жумладан, «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» бренди остида ўзбек маҳсулотларининг виртуал кўргазмаларини ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилиш. | Вазирлар Маҳкамаси йиғилиш баёни | 2019 йил | Ташқи савдо вазирлиги, |
43. | Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун қонунчилик, институционал ва бошқа тўсиқларни бартараф этиш, бизнес тузилмалар ва фуқаролар томонидан рақамли технологиялардан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, талаб ва эҳтиёжларни шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш | 2019 йил | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.08.2018 йилдаги 622-сон
Кучга кириш санаси
08.08.2018
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини таъминлаш, электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг ягона тизимини ривожлантириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, бугунги туб демократик ислоҳотлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг янада очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашни, уларнинг жамоатчилик билан алоқаларини янги босқичда ривожлантиришни тақозо этмоқда.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга оид вазифаларни амалда рўёбга чиқариш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини янада такомиллаштириш, ахборот хизматларининг жамоатчилик фикрини, ушбу органлар томонидан қабул қилинаётган қарорларга аҳолининг муносабатини тизимли ўрганиш бўйича ролини кучайтириш, рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга давлат органларининг ўз вақтида ва доимий равишда муносабат билдиришини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепцияси (кейин ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ, Концепцияни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда «йўл харитаси» деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Концепция ва «йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича масъулият давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари зиммасига юклансин.
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун ва моҳиятини ҳамда унинг амалга оширилишини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л.Х. Тангриев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Мамлакатда давлат органларининг виртуал маконда иштирокини таъминлаш, электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг ягона тизимини ривожлантириш, давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини такомиллаштиришнинг янги механизмларини жорий қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Давлат ҳокимияти тизимида янги институт — Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, жойларда эса Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Ушбу тузилмалар барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фуқаролар билан уларнинг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш бўйича самарали ҳамкорлик тизимига айланди.
Жадал ривожланаётган миллий ахборот-коммуникация инфратузилмасининг янги ахборот технологияларини фаол қўллаш ҳисобига давлат органларининг жисмоний ва юридик шахслар, тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро тезкор алоқа ўрнатишини таъминламоқда.
Шу билан бирга, ушбу соҳада ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи, ривожланишнинг замонавий тенденциялари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг янада очиқлиги ва шаффофлигини, қарорлар қабул қилишда жамоатчилик билан фаол ҳамкорликни таъминлаш борасида бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Чунончи:
биринчидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги (кейинги ўринларда Интернет деб аталади) миллий ахборот ресурслари мамлакатнинг инновацион ривожланиш йўлига, рақамли жамият ва иқтисодиётга ўтиш, ахборотлашган жамият шаклланиши билан боғлиқ муҳим вазифаларни амалга оширишга етарли даражада хизмат қилмаяпти;
иккинчидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматларининг жамоатчилик фикрини, ушбу органлар томонидан қабул қилинаётган қарорларга аҳолининг муносабатини тизимли ўрганиш, рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга давлат органларининг ўз вақтида ва доимий равишда муносабат билдиришини самарали ташкил этиш борасидаги фаолияти ҳозирги кун талабларига тўла жавоб бермайди;
учинчидан, давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий соҳалар, аҳолининг кундалик ҳаётига ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш борасидаги ишлар янгича инновацион ёндашувни талаб этмоқда;
тўртинчидан, Ўзбекистоннинг тезкор «рақамли тараққиёти»ни ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бизнес ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги етарли даражада ривожланмаган;
бешинчидан, аҳолининг ахборот ва рақамли технологиялардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, соҳада илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларига етарли даражада эътибор қаратилмаяпти;
олтинчидан, халқаро ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш, мамлакатнинг миллий манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш мақсадида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда қўшимча чоралар белгилаш талаб этилмоқда.
Ушбу Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга оид вазифаларни амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал макондаги иштирокини янада такомиллаштириш, ахборот хизматларининг жамоатчилик фикрини, ушбу органлар томонидан қабул қилинаётган қарорларга муносабатини тизимли ўрганиш, рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга давлат органларининг ўз вақтида муносабат билдиришини самарали ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ўзбекистонда ахборотлашган жамиятни жадал шакллантириш, Интернет тармоғини фуқаролар, жамият ҳамда давлат эҳтиёжларидан келиб чиққан холда уларнинг барқарор ижтимоий, маданий ва иқтисодий тараққиётига хизмат қилувчи маълумотлар билан бойитиш, глобал виртуал маконда миллий ахборот маҳсулотларини кенг тарқатиш;
аҳоли билан мулоқотнинг ва икки томонлама алоқанинг фаол ва самарали шаклларини жорий этиш, айниқса, қарорлар қабул қилишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан барқарор, режали ҳамда репрезентатив ахборот-коммуникация алоқаларини таъминлаш;
давлат бошқаруви тизимига, ижтимоий-иқтисодий соҳаларга, аҳолининг кундалик ҳаётига ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича кенг миқёсли ишларни изчил давом эттириш ва уларни янги босқичга олиб чиқиш;
Ўзбекистон ҳамда унинг иқтисодиёти, ижтимоий ва гуманитар соҳаларда замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этишни бизнес тузилмалари ва фуқаролик жамияти институтлари иштирокида амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий шароитларини яхшилаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал макондаги иштирокини, аҳолининг ахборотдан ва рақамли технологиялардан фойдаланиш маданиятини ривожлантириш мақсадида илмий тадқиқотлар ҳамда ишланмаларни кўпайтириш, соҳада кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
халқаро ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш, мамлакатнинг миллий манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш мақсадида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
кичик бизнес вакиллари ва аҳолининг рақамли иқтисодиёт маконини шакллантиришдаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш самарадорлигига ишончини оширишга қаратилган ташкилий шарт-шароитлар яратиш ва унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш;
виртуал макондаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, ахборотлашган жамиятни шакллантириш, жамият ва давлат фаолиятида рақамли технологияларни, ахборот технологияларини ривожлантириш, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини, шунингдек, Интернет миллий сегментининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
жамиятга ахборот ва билим қадриятларини сингдириш, мамлакатнинг инновацион ривожланиши ва жаҳон «рақамли ҳамжамияти»га интеграциялашуви, «рақамли иқтисодиётга» ўтишига хизмат қиладиган веб-ресурсларни шакллантириш, уларни тижоратлаштириш ҳамда ташкилий, моддий-техник ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий қилиш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;
Интернетда миллий сегментни ғоявий-мафкуравий жиҳатдан бойитиш, фойдаланувчилар, энг аввало, ёшларнинг замонавий талаб ва эҳтиёжларига мос бўлган оммабоп ахборот ресурслари, медиа-маҳсулотлар, бадиий, мультипликацион ва ҳужжатли фильмларни яратиш ва ривожлантириш ҳамда Интернет журналистикасини тараққий эттириш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг замонавий веб-ресурсларини фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари ва бизнес тузилмаларнинг интеллектуал ва ахборот эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда шакллантириш;
Интернетда иқтисодиёт, таълим, фан ва техника, соғлиқни сақлаш, маданият, ҳуқуқ ва бошқа соҳаларга оид таълим муассасалари ўқув дастурлари билан уйғунлашган замонавий ахборот ресурслари салмоғини ошириш;
Интернетда маҳаллий ва хорижий инвесторларни мамлакатимизда бизнес юритиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар, ислоҳотларни амалга ошириш жараёни тўғрисидаги ахборотлар, ахборот-таҳлилий ва статистик маълумотлар билан таъминлашга хизмат қиладиган Инвестициявий ва бошқа порталларни ривожлантириш;
Интернетнинг глобал ва миллий сегментини ривожлантириш тенденцияларини доимий равишда ўрганиб бориш, веб-ресурслар контентини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш, Интернетда юртимизда яратилаётган миллий ахборот ресурсларини янада оммалаштириш ва тарғиб қилиш;
Интернет манбаларини ўзбек тилидаги адабиётлар билан тўлдириш бўйича чоралар-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жаҳон адабиёти дурдоналарини ўзбек тилига таржима қилиш ва нашр этиш, мумтоз ва замонавий ўзбек адабиётининг илғор намуналарини хорижий тилларга таржима қилиш ва чет элларда ўрганиш ишларини тизимли асосда йўлга қўйиш;
ижтимоий тармоқлардаги миллий контентни янада бойитиш ва уларнинг хорижий ахборот ресурслари, Интернетга кириб боришини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон ижтимоий тармоқлари ва мессенжерлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг жозибадорлиги ва мазмундорлигини ошириш эвазига фойдаланувчилар аудиториясини кенгайтириш;
мамлакат ички ва ташқи сиёсатини ҳамда иқтисодий устуворликларини самарали амалга ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, миллий брендларни яратиш, маҳсулот ва хизматларни дунё ва минтақа бозорларига олиб киришга йўналтирилган ахборот, ахборот-таҳлилий ресурсларни шакллантириш;
Ўзбекистоннинг ижобий имижини ривожлантириш, дунё рейтингларида ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар тараққиёт борасида мамлакат кўрсаткичлари даражасини кўтаришга хизмат қиладиган ахборот контентини қўллаб-қувватлаш ва шакллантириш соҳасида ижтимоий шерикликни ҳамда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини ташкил қилиш.
б) давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан барқарор, тизимли мулоқотини таъминлаш ва ахборот-коммуникатив алоқаларини кучайтириш.
жамоатчиликка давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида тизимли равишда ахборот бериб бориш, аҳолининг очиқ ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ва аҳолининг ўзаро ҳамкорлигида, авваламбор жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этиш, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда самарали қарорлар қабул қилиш тизимини яратишда инновацион ёндашувларни жорий этиш;
жамиятда, айниқса, жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этиш, очиқлик ва шаффофликка асосланган қарорлар қабул қилиш тизимини яратишда давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ва аҳолининг ўзаро ҳамкорлигини ташкиллаштиришда инновацион ёндашувларини татбиқ этиш. Жумладан, бу борада қонун лойиҳаларини аҳоли кенг қатламлари иштирокида жамоатчилик муҳокамаси ва ижтимоий экспертизадан ўтказиш тизимини ривожлантириш, Интернетда махсус «майдонча»лар яратиш ҳамда аҳолига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг мансабдор шахслари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларига оид қабул қилинган ва қилинаётган қарорларни тушунтириш ишларини тизимли йўлга қўйиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасида аҳоли билан ўзаро таъсирчан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва қабул қилинаётган қарорлар ҳақида жамоатчилик фикрини ўрганиш ва мониторинг олиб бориш борасида самарали ижтимоий шерикликни ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг очиқ коллегиал йиғилишларида мансабдор шахсларнинг фаолиятига оид ва ижтимоий аҳамиятга молик бўлган, фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан ахборотларини тинглаш;
ҳар бир кўча, маҳалла, туман, шаҳар ва минтақа бўйича социологик сўровлар ўтказиш, уларнинг натижалари бўйича аҳолининг аниқ фикр ва мулоҳазаларининг «ижтимоий хариталари»ни тузиш, шунингдек, аниқланган муаммоларни ҳал қилиш ва минтақани социал-иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
аҳоли билан узвий алоқа қилишнинг кўпканалли ахборот-коммуникацион тизимининг замонавий шаклларини (хусусан, жонли эфир орқали мулоқот, эксперт кенгашлари ишини ташкил қилиш ва шу кабилар) амалиётини кенгайтириш.
в) давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий соҳалар, аҳолининг кундалик ҳаётига ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш.
давлат ва хўжалик бошқаруви, электрон ҳукумат тизимига, шу жумладан, ахборотлашган жамият ва рақамли иқтисодиётни қарор топтиришга кўмаклашиш мақсадида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш;
рақобатбардош дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ички бозорини ривожлантириш, давлат электрон ва телекоммуникациялар хизматлари кўламини кенгайтириш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот ва ресурслар тизимини, идоралараро электрон ҳамкорликни, ягона электрон реестрлар ва «ягона дарча» тамойили асосида электрон ва виртуал давлат хизматлари тизимини такомиллаштириш;
телекоммуникациялар инфратузилмасини модернизациялаш, Интернетга мамлакатнинг ҳар бир ҳудудидан кириш имкониятларини «охирги миль» тамойили асосида кенгайтириш, мультисервис алоқа тизимини, мобил алоқа бозори, телекоммуникацияларнинг бошқа замонавий хизматлари ҳамда логистика ва почта хизматларини ривожлантириш;
янги ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар, маълумотлар базасини ишлаб чиқиш, жисмоний ва юридик шахсларга ахборот тақдим этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш, жамият аъзолари ҳамда бизнес соҳаси вакиллари билан ўзаро ҳамкорликда маъмурий тўсиқларга барҳам бериш, ҳужжатлар қоғоз шаклида айланишини камайтириш;
электрон тижорат инфратузилмасини модернизация қилиш, яқин келажакда ушбу бизнес сегментини ривожланган давлатлар даражасига кўтариш;
инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий рақобатбардош ва экспортбоп дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, технопарклар ва коворкинг-марказлар фаолиятини ташкил қилишга хорижий инвестицияларни жалб этиш, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги механизмини татбиқ этишни рағбатлантириш, тегишли қулай шарт-шароитларни яратиш;
Миллий ахборот тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлашни такомиллаштириш, унинг ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилиш, дастурий маҳсулотлари ва тармоқларини ҳимоя қилишда замонавий технологияларни жорий этиш, шахсий ва биометрик маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва сақлашнинг ҳимояланган технологиясини кенг қўллаш.
г) Ўзбекистоннинг тезкор «рақамли тараққиёти», иқтисодиёти, ижтимоий, социал ва гуманитар соҳаларини бизнес ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигида ривожлантириш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратиш.
рақамли технологияларни жорий этиш, иқтисодиёт соҳаларининг рақамли трансформациясига эришиш, миллий IT-индустрияни ривожлантириш, соҳага инвестицияларни жалб этиш учун кенг имкониятлар яратиш орқали рақамли иқтисодиётнинг ўсишини таъминлаш;
фуқаролар, бизнес ва давлатнинг глобал иқтисодиёт ва очиқ бозорлардаги иштироки, рақобатбардошлиги ва муваффақиятга эришишини таъминлаш мақсадларида рақамли тизимлар стандартлари, платформалар ва инфратузилмаларни ривожлантириш;
қишлоқ хўжалиги ва саноатни рақамлаштириш сиёсатини тизимли амалга ошириш ва бунинг эвазига янги рақамли иш ўринлари яратиш;
замонавий интеллектуал тизимларни жорий қилиш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим, коммунал хизмат, туризм соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, ақлли ва хавфсиз шаҳарлар ва минтақалар технологияларини барпо қилиш орқали аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш;
рақамли иқтисодиётнинг устувор йўналишларини глобал рақамли макон шаклланиши шароитида мамлакатнинг технологик рақобатбардошлигини таъминлаш талабларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ва ривожлантириш;
ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш соҳаларини ташкил қилишга рақамли иқтисодиёт ютуқлари ва глобал рақамли макон шаклланиши ва ривожланиши қонуниятларини инобатга олган ҳолда самарали инновацион ёндашувларни жорий қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
миллий «қаттиқ рақамли инфратузилмалар»ни, хусусан, кенг майдонда қайд этиладиган телекоммуникацион инфратузилма ва мобил алоқа инфратузилмаларини, рақамли телевидение ва радио, Буюмлар интернети, шунингдек, ҳисоблаш инфратузилмаси, маълумотларни виртуаллаштириш ва сақлаш, киберхавфсизлик инфратузилмаси, махсус инфратузилмаларни ривожлантириш;
(3-банд «г» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 475-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 09/21/475/0737-сон)
миллий «юмшоқ рақамли инфратузилмалар» — идентификация ва ишонч инфратузилмалари, очиқ маълумотлар, интероперабеллик, блокчейн, электрон ҳисоблагичлар ва транзакциялар, электрон тижорат, давлат хизматлари, турмуш фаровонлигини таъминлаш (тиббиёт, таълим, транспорт ва бошқалар)ни ривожлантириш;
миллий рақамли иқтисодиёт хавфсизлигини ҳамда мамлакатнинг глобал рақамли иқтисодиёт ва глобал рақамли макон шаклланиши жараёнларида самарали иштирок этишини таъминлаш бўйича чоралар кўриш.
д) давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда мавжудлигини таъминлаш, аҳолининг ахборотдан, рақамли технологиялардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришни назарда тутувчи илмий тадқиқотлар, ишланмаларни рағбатлантириш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.
инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш, давлат ва жамият бошқаруви тизимини ривожлантиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб бориш, давлат хизматлари сифатини юксалтириш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ходимларининг стратегик ва лойиҳавий бошқарув, менежмент, маркетинг, ахборот технологиялари ҳамда коммуникация соҳаларида малакасини тизимли равишда ошириб бориш;
ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни бошқариш ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришни жорий этиш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун олий таълим муассасалари базасида ўқув курслари ташкил қилиш;
фуқаролар учун рақамли дунё афзалликлари ва имкониятларидан кенг фойдаланишни таъминлаш, инсон капиталини ривожлантириш, рақамли саноат ва рақамли тадбиркорликни ривожлантириш мақсадларида ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникациялар ривожланиши сурати ва ўзгаришларини инобатга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
ахборот ташувчилар ва компьютер технологиялари, виртуал кутубхоналар, оптималлаштирилган ўқув-методик комплекс ва бошқалар ёрдамида виртуал таълим тизими — ягона ахборот-таълим маконини шакллантириш;
аҳолининг малака ошириш ва рақамли экотизим интерактив маконга тегишли бўлган рақамли иқтисодиёт талабларига ижтимоий мослашувчанлиги масалаларини узлуксиз ўрганиб бориш, рақамли ишчи муҳит ва билимлар жамияти талабларидан келиб чиққан ҳолда кишиларнинг билим ва малакасини ошириш, инсоннинг бутун ҳаёти давомида таълим тизимида рақамли воситалардан кенг фойдаланишини таъминлаш;
ёш иқтидор эгаларини аниқлаш ва уларнинг истеъдодларини рўёбга чиқаришда чуқур ўйланган, илғор фан ютуқларига таянадиган инновацион усулларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.
е) глобал виртуал ва рақамли маконни шакллантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш, мамлакатнинг миллий манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш.
жамият ва давлатни рақамлаштириш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини чуқур ўрганиш ва амалиётга татбиқ қилиш;
мамлакатнинг глобал рақамли иқтисодиёт ва глобал рақамли макон тараққиёти жараёнларида самарали иштирок этишини таъминлаш мақсадида икки томонлама ва кўп томонлама стратегик халқаро муносабатларни кенгайтириш;
халқаро консалтинг компаниялари ва экспертларни жалб қилган ҳолда миллий IT-инфратузилмасини ҳамда унинг моддий-техник базасини ривожлантириш;
халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-текшириш муассасалари билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида халқаро техник стандартларни татбиқ қилишни ташкил этиш ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш;
Ўзбекистоннинг халқаро ижобий имижини илгари суришда «очиқ дипломатия» воситаларидан кенг фойдаланиш, аввало, миллий ва хорижий экспертлар жамиятлари, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик ва илмий доиралар билан манзилли ахборот ҳамкорлигини кенгайтириш;
рақамли иқтисодиёт соҳасидаги халқаро шартнома ва бошқа халқаро ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиқиб миллий қонунчиликни такомиллаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)