Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига харид қилиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда иштирок этиш учун Тайёрлов ташкилотлари реестрини шакллантириш тартиби

3-боб. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни шакллантириш тартиби

4-боб. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш тартиби

5-боб. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини товар-хомашё биржаларининг очиқ электрон савдолар тизими орқали харид қилиш тартиби

6-боб. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш тартиби

7-боб. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига харид қилиш СХЕМАСИ

Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019
 LexUZ шарҳи
ҳудудий комиссиялар — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссиялар;
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиш-баҳор даврига ғамлаш учун деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ташкилотлари томонидан деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ харид қилинади.

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


Республика комиссияси

Тайёрлов ташкилотларининг реестрини ҳудудий комиссиялар тақдим этадиган материаллар асосида шакллантириш ва тизимли равишда юритиш.

Ҳар йили, январь ойида


Ҳудудий комиссиялар

1. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларига амалдаги ва кутилаётган нархлар мониторингини олиб бориш.

2. Республика комиссиясига ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини ҳамда уларни ички ва ташқи бозорларда харид қилиш ҳажмларини белгилаган ҳолда ушбу маҳсулотлар учун прогноз қилинадиган нархлар ва эҳтиёж бўйича асосланган таклифларни тақдим этиш.

Ҳар куни

Кейинги ўн кунликнинг биринчи кунида ҳар ўн кунда


Республика комиссияси

Ташқи савдо вазирлигига импорт контрактлар бўйича харид қилинадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тақдим этиш.

Икки кун мобайнида


Ташқи савдо вазирлиги

Республика комиссиясига Жамғарма маблағлари ҳисобига импорт контрактлар асосида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш нархлари бўйича тавсиялар тақдим этиш.

Рўйхат олинган кундан бошлаб уч кун мобайнида


Республика комиссияси

Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилинадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини ушбу маҳсулотлар ҳажмлари ва харид қилиш бозорларини (ички ва ташқи) ҳамда тайёрлов ташкилотларини ҳудудлар бўйича кўрсатган ҳолда тасдиқлаш.

3 кун мобайнида


Молия вазирлиги, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари, тайёрлов ташкилотлари

1. Етказиб бериладиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари тўлови учун фоизсиз қарз ажратиш тўғрисидаги уч томонлама шартномаларни тузиш.

2. Хизмат кўрсатувчи тижорат банкида тайёрлов ташкилотларига махсус ҳисоб рақамлари очиш.

3. Етказиб берувчи ва тайёрлов ташкилоти ўртасида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган шартномада кўрсатилган суммада Жамғармадан тайёрлов ташкилотининг махсус ҳисоб рақамига Молия вазирлиги томонидан маблағлар йўналтириш.

Шартномалар тузилгандан кейин уч кун мобайнида


Тайёрлов ташкилотлари,

Товар-хомашё

биржаси

1. Биржада клиринг иштирокчиси сифатида рўйхатга олиш.

2. Электрон тизимда белгиланган муддатларда харид қилиш жадвалининг режаси ва ҳар бир харид учун буюртманомани жойлаштириш.

Харидлардан олдинги ойнинг 25-кунидан кечикмай


Тайёрлов ташкилотлари

1. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини, шу жумладан, импорт контрактлар бўйича харид қилиш.

2. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини фақат рўйхати ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланган савдо ташкилотлари (савдо шохобчалар) орқали сотиш.

3. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиқларини омборхоналар ва савдо ташкилотларида (савдо шохобчаларида) сақлаш.

Аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ



Жадвалларга мувофиқ


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси