Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2000 йил 2 августдаги 300-сон қарорининг 10-бандини ва Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 25 августдаги 333-сон қарорининг 3-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
2. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 7-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Импортни тарифлар билан бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарорига 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 24 октябрь,
412-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412–сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган
ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995й., 10-сон, 39-модда) билан тасдиқланган холдинглар тўғрисидаги низомнинг II бўлими 2-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Бош бошқармасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 354-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 150-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 25 июндаги 321-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997й., 6-сон, 23-модда):
ушбу қарор билан тасдиқланган Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби 1-бўлими 3-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг айрим турларини чакана сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 485-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997й., 10-сон, 36-модда)нинг 2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 3-сон, 27-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 187-модда)
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 июлдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999й., 7-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Шаҳарлараро — вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги Низомнинг 4-бандидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари «Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва ипакчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 15 мартдаги 96-сон қарори 8-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари «Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 25 октябрдаги 422-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 20-сон, 142-модда)
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт истеъмол товарлари олиб келиш ва сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 24 июндаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 31-модда)нинг:
1-банди учинчи хатбошидаги «ўсимлик мойи» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банди иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1015-сон ли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1015/4174-сон)
15. Вазирлар Маҳкамасининг «2000 йилдаги Ўзбекистон Республикаси асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети тўғрисида» 1999 йил 31 декабрдаги 554-сон қарорига 8-2-иловалардаги:
ТИФ ТН бўйича товар кодининг 19 товар гуруҳи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«19 (190110000 ва 1902 дан ташқари)»;
«Қандолатчилик маҳсулотлари», «Кийимлар ва трикотаж кийим-кечаклар (болаларникидан ташқари)», «Видео ва аудиоаппарат», «Мебель, тиббиёт мебелларидан ташқари» ва ТИФ ТН бўйича уларга тегишли кодлар ва ставкалар чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 10-сон, 69-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 20-сон, 142-модда; 2002 й., 19-сон, 150-модда; 2003 й., 3-сон, 27-модда; 20-сон, 187-модда; 2006 й., 46-47-сон, 458-модда; 2010 й., 31-сон, 261-модда, 42-43-сон, 364-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1015/4174-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон)