Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КЕЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 майдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Товарларнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2000 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг айрим турларига иловага мувофиқ акциз солиғи белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ акциз солиғи тўлашнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилинишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 25 август,
333-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 августдаги 333-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Акциз солиғи ставкалари
| | | |
|
Маҳсулотнинг номи |
ТИФ ТН Коди |
Маҳсулотларнинг божхона қийматига фоиз ҳисобида |
| 1. Макарон маҳсулотлари | 1902 |
20 |
| 2. Қандолатчилик маҳсулотлари | 1704 |
30 |
| 3. Видео и аудио аппаратлар | 8520, 8521, 8528 |
45 |
| 4. Мебель | 940130-940180, 940310-940380 |
15 |
| 5. Кийим-бош ва трикотаж кийим-бошларга ашёлар (болалар кийим- бошларидан ташқари) | 61 (6111 дан ташқари) |
15 |
| 6. Ўсимлик мойи | 1507-1515 |
20 |
| 7. Ювувчи ва тозаловчи воситалар | 3402 |
20 |
| 8. Бирламчи элементлар ва бирламчи батареялар | 8506 |
10 |
| 9. Автомобиллар учун мотор | 271000990 |
10 |
| 10. Енгил автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар | 8708 |
10 |
| 11. Енгил автомобиллар учун шиналар | 401110, 401210900, 401220900, 401290100 |
10 |
| 12. Ташкилий техника | 8471, 8443, 847210 |
10 |
| 13. Видео и аудио кассеталар | 8523, 8524 |
10 |
| 14. Уяли алоқа аппаратлари ва уларга тегишли анжомлар | 852520900, 3926, 4202, 850440, 8507, 8518, 8529 |
10 |