Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, одил судловнинг сифатли амалга оширилишини, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш учун туманлараро, туман (шаҳар) судларининг иш билан бандлигини мақбуллаштириш мақсадида:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Ф. Камилов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
тўртинчи хатбошисидаги «654» ва «252» рақамлари тегишинча «644» ва «247» рақамлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги «418» ва «209» рақамлари тегишинча «440» ва «220» рақамлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошисидаги «904» ва «321» рақамлари тегишинча «900» ва «319» рақамлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошисидаги «433» ва «181» рақамлари тегишинча «425» ва «177» рақамлари билан алмаштирилсин;