18.07.2018 йилдаги 551-сон
5. Энергия сервис шартномаларини тузишда тарафлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни, мазкур Низом ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қиладилар.
д) агар энергия сервис шартномаси бажарилиши натижасида энергия ресурслари ялпи харажатларининг тежалиши бир энергия ресурси истеъмолидан бошқа энергия ресурси истеъмолига тўлиқ ёки қисман ўтилиши ҳисобига (энергия ресурсларининг натура ифодасини мазкур банднинг «в» кичик бандида кўрсатилган энергия ресурси бирлиги қийматининг кўпайтмаси тариқасида аниқланади) таъминланиши лозим бўлган ҳолда, етказиб берувчининг энергия ресурсларининг пул ифодасидаги эришиладиган тежаш миқдори;
к) энергия сервис шартномаларининг бажарилиши натижасида эришилган тежаш миқдорини аниқлашда энергия ресурслари истеъмол ҳажмига таъсир этувчи факторлар ҳисоби (энергияни истеъмол қиладиган қурилмаларнинг ишлаш режими ва функционал вазифасининг ўзгариши, энергия истеъмолчиларининг сони, хона юзаси ва ҳажмининг ўзгариши, об-ҳаво шароитларининг кескин ўзгариши — ташқи ҳавонинг ўртача суткалик даражаси, иситиш мавсумида ташқи ҳавонинг ўртача суткалик даражаси, иситиш мавсумининг давомийлиги, энергия ва ресурс таъминоти режимлари, энергияни истеъмол қиладиган қурилмаларнинг ишлаш режими ва параметрлари, объект ва хоналарни уларни функционал вазифаларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш режими ва параметрлари бўйича барча белгиланган санитария-гигиеник ва техник талабларга риоя қилинишини таъминлаш);
Кўрсатилган талаб ва нормалар бажарилмаган тақдирда, бу ҳақда маълумотлар энергия сервис шартномасида кўрсатиб ўтилади ва уларни бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар рўйхатига қўшилади. Мазкур банднинг «б» кичик бандига мувофиқ, энергия ресурсларининг истеъмол ҳажмига таъсир этувчи факторларни ҳисобга олган ҳолда буюртмачининг энергия ресурслари истеъмолининг базавий ҳажми кўрсаткичлари натура ифодаси ва уларнинг етказиб берилиши харажатларининг қиймат ифодасини аниқлаш амалга оширилади;

Босқичлар

Иштирокчилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари*


1-босқич

Етказиб берувчи

Энергия сервис шартномаси тузилиши мўлжалланаётган объектлар тўғрисида маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги сўровномани буюртмачига юбориш

етказиб берувчи ташаббуси билан


2-босқич

Буюртмачи

Энергия сервис шартномаси тузилиши мўлжалланаётган объектларнинг амалдаги техник ҳолати ва иш режимларини аниқлаш учун комиссия тузиш

3 кун мобайнида


3-босқич

Буюртмачи

Сўралган маълумотларни етказиб берувчига тақдим этиш. Етказиб берувчининг вакилларининг объектга киришини таъминлаш

агар сўровномада бошқа кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, 10 кун мобайнида


4-босқич

Етказиб берувчи

Объектлар тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқиш. Лойиҳаолди/лойиҳа ҳужжатларини ва офертани тайёрлаш, уларни буюртмачига юбориш

15 кун
мобайнида


5-босқич

Буюртмачи

Офертани кўриб чиқиш ва етказиб берувчига акцепт тўғрисида ёки акцептдан бош тортиши тўғрисида ёхуд офертани бошқа шартларда акцептлаши тўғрисида хабарнома юбориш

30 кун
мобайнида


6 босқич

Етказиб берувчи

Акцептдан бош тортиши тўғрисида ёхуд офертани бошқа шартларда акцептлаши тўғрисидаги буюртмачининг хабарномасини кўриб чиқиш

5 кун
мобайнида


7-босқич

Буюртмачи/Етказиб берувчи

Акцептни кўриб чиқиш натижаси бўйича икки томоннинг розилиги билан энергия сервис шартномаси тузиш

5 кун
мобайнида