Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Urganch Elteхsanoat» масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш қувватидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Талаб қилинадиган, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, ишлаб чиқариш қувватларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш учун тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш ва инвестицияларни жалб этиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 9 октабрдаги 289-сон қарорига асосан Урганч шаҳрида жойлашган собиқ «Алоқа Виста» қўшма корхонасининг мулк мажмуаси «Ўзелтехсаноат» АЖ устав капиталига ўтказилганлиги;
«Ўзелтехсаноат» АЖ мулк мажмуаси негизида мақсадли имтиёзлар беришдан бўшатилган маблағларни устав фондини шакллантиришга йўналтирган ҳолда саноат, маиший музлаткичлар ва бошқа электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун «Urganch Eltexsanoat» МЧЖ (кейинги ўринларда — объект) ташкил этилганлиги;
«Ўзелтехсаноат» АК юқори қўшимча қийматга эга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли чоралар кўрмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Хоразм вилояти хокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Ўзелтехсаноат» Ажнинг «Ўзелтехсаноат» АЖ устав капиталидаги давлат улушини кейинчалик берилган улуш баланс қийматига камайтирган ҳолда, объектни Хоразм вилояти ҳокимлигига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
3. Хоразм хокимлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Ўзтўқимачиликсаноати» Ассоциацияси билан биргаликда икки ойлик муддатда объектнинг «ноль» сотиб олиш баҳосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва камида 500 та янги иш ўрни яратиш шарти билан танловли кимошди савдосига қўйилиши ва сотилишини таъминласин.
4. Белгилансинки, сотилган улушга эгалик ҳуқуқини инвесторга ўтказиш инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан ва инвестиция мажбуриятлари бажарилган деб эътироф этилган пайтдан бошлаб бир йил давомида яратилган иш ўринлари сақланганидан кейин амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Ғуломов ва Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.У. Эрманов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 16 июль,
541-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 541-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 9 октабрдаги 289-сон қарори 3-иловасининг 76-позицияси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 41-сон, 528-б.).
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2-октабрдаги 1109-ф-сон фармойиши.