18.07.2018 йилдаги 547-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситалари ҳайдовчилари, шу жумладан республика ҳудудига ташриф буюрадиган туристлар учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 1 августдан бошлаб, жисмоний ва юридик шахсларга туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази» ДУК Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) томонидан 1 йилга бериладиган рухсатнома асосида ҳамда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган давлат стандарти бўйича енгил автотранспорт воситалари орқа ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 5 фоиздан ҳамда орқа ён ойналарининг тусини 30 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартиради (қорайтиради);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил автотранспорт воситалари олд ойнасининг тепа қисми тусини эни 14 см дан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлиги 30 фоиздан кам бўлмаган полоса шаклида ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш бўйича тўловлар ставкаси жисмоний шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг тўқсон баравари, юридик шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз йигирма баравари, Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз қирқ бараварини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш учун тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига ва кейинчалик «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази» ДУКнинг енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) билан боғлиқ харажатларини қоплашга, шунингдек, ДЙҲХХ моддий-техника базасини ривожлантириш ва ходимларини ижтимоий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади ва ушбу маблағлар ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга мақсадли йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш бўйича тушадиган маблағларни ҳисобга ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасида алоҳида банк ҳисоб рақамини очсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ойналарнинг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш учун тушадиган маблағларни тақсимлаш ҳамда улардан «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази» ДУКнинг ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) билан боғлиқ харажатларини қоплашга, шунингдек, ДЙҲХХ моддий-техника базасини ривожлантириш ва ходимларини ижтимоий рағбатлантириш учун фойдаланиш тартибини бир ой муддатда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) бўйича давлат стандартларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш бепул амалга ошириладиган давлат органлари рўйхатини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ойналарининг туси рухсатномасиз ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 18 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
547-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 298-модда) билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент 74-бандининг биринчи хатбошига «шунингдек, ички ишлар органлари рухсатномаси асосида ойналарининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларига» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига 3-илованинг 7.4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7.4. Барча транспорт воситасининг олд, ён ва орқа ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 70% дан кам бўлса, автомобиль томидаги люк ойнаси бундан мустасно, шунингдек, ички ишлар органлари рухсатномаси асосида енгил автотранспорт воситалари ойналарининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. III класс М3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг икки ёнига орқа томон кўринишини таъминлайдиган ташқи кўзгу ўрнатилган бўлса, орқа ва ён ойналарига парда, шунингдек, М1 тоифадаги автотранспорт воситаларининг орқа ойналарига чий парда ва дарпарда ўрнатишга рухсат этилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.