Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
«Ўзагросервис» акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2903-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 350-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарори)»ги ва 2018 йил 28 февралдаги 149-сон «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2017 йил 5 июлдаги 37-сон «Ўзагросервис» акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2903, 2017 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 752-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти, «Агробанк» акциядорлик тижорат банки ва «Ўзагросервис» акциядорлик жамияти билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 июль,
48-сон
Келишилди:
Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жаиғармаси директори Ш. МИРЗАЕВ
2018 йил 19 июнь
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А. МАҚСУДОВ
2018 йил 25 июнь
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси С. ХАЙДАРОВ
2018 йил 25 июнь
«Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси М. КАРИМОВ
2018 йил 20 июнь
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси С. ХОДЖАЕВ
2018 йил 14 июнь
«Ўзагросервис» акциядорлик жамияти бош директори Р. ХАЙИТОВ
2018 йил 22 июнь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2018 й., 10/18/2903-1/1529-сон)