Ҳужжат кучини йўқотган 18.07.2018 27.07.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2903
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи, 27.07.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2903
Кучга кириш санаси
31.07.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 18.07.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагросервис» акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 27 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2903]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 6 июлдаги 48-сонли «Ўзагросервис» акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2903-1, 17.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 майдаги ПҚ-2969-сон «Жиззах ва Сирдарё вилоятлари қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланишини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзагросервис» акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир З. МИРЗАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 5 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2017 йил 5 июлдаги 37-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагросервис» АЖ корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 майдаги ПҚ-2969-сон «Жиззах ва Сирдарё вилоятлари қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланишини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Ўзагросервис» АЖ корхоналари томонидан давлат хариди учун пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига (бундан буён матнда фермер хўжаликлари деб юритилади) кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23210 (23220) — махсус маблағлар ҳисобварағи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасидан (бундан буён матнда — Жамғарма деб юритилади) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратиладиган мақсадли маблағлар ҳисобварағи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
механизация хизматлари — «Ўзагросервис» АЖ корхоналари томонидан фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги техникалари орқали кўрсатиладиган хизматлар (ер ҳайдаш, экин экиш, ишлов бериш, минерал ўғит солиш, ҳосилни йиғиш, ташиш ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат хариди учун пахта ва ғаллани етиштиришга кўрсатиладиган механизация хизматлари учун ҳисоб-китоблар қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармадан ажратиладиган мақсадли маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликларининг ўз маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 апрелдаги 106-сонли қарори билан тасдиқланган Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган давлат бюджетидан ажратиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа молиявий манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Пул маблағларини йўналтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Пахта ва ғаллани етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратиладиган имтиёзли кредит ресурсларини йўналтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзагросервис» АЖ корхоналари ва фермер хўжаликлари ўртасида механизация хизматларини кўрсатиш бўйича тузилган шартномага асосан механизация хизмати кўрсатилганидан кейин 60 кун мобайнида узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш шарти билан, олдиндан 50 фоиз ҳақ тўлаш асосида механизация хизмати кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма маблағлари ҳисобидан фермер хўжаликларига давлат хариди учун пахта ва ғаллани етиштириш харажатларини молиялаштириш учун «Агробанк» акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда тижорат банки деб юритилади) филиаллари орқали белгиланган тартибда имтиёзли кредитлар ажратилади ва фермер хўжаликлари ажратилган кредитлар ҳисобидан «Ўзагросервис» АЖ корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари учун тўловларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзагросервис» АЖ корхоналари ҳар ойнинг 3-санасигача фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларга асосан бажариладиган ишлар ҳажмлари учун мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарздорликни ҳисобга олган ҳолда талаб этиладиган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар бир фермер хўжалиги кесимида, тижорат банки филиалларига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тижорат банки филиаллари маълумотларни текшириб, кредитлаш учун белгиланган меъёр доирасида фермер хўжаликларнинг мурожаатлари асосида ҳудудий вилоят бошқармалари орқали тижорат банкининг Бош офисига белгиланган тартибда кредит буюртмасини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкининг Бош офиси ҳудудий вилоят бошқармалари томонидан тақдим этилган кредит буюртмаларини қонун ҳужжатларига тўғри келишини текшириб, умумлаштирилган маълумотлар асосида Жамғармага белгиланган тартибда кредит буюртмасини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кўрсатилган механизация хизматлари бўйича қарздорликни ундириш мақсадида «Ўзагросервис» АЖ корхоналари тўлов талабномаларини фермер хўжаликларга хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиалларига топширади ва топширилганлиги тўғрисида тижорат банки филиалининг тасдиғини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тижорат банки филиаллари доимий равишда «Ўзагросервис» АЖ корхоналари томонидан бажарилган ишлар ҳажми билан қўйилган тўлов талабномаларининг мутаносиблигини назорат қилиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғарма кредит буюртмаларига мувофиқ тижорат банкининг Бош офиси орқали тижорат банкларига фермер хўжаликларга кўрсатилган ва кўрсатиладиган механизация хизматлари учун тўловларни амалга ошириш мақсадида босқичма-босқич маблағ ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари тақдим этилган буюртма ва мавжуд тўлов ҳужжатлари асосида ҳисобга олинган механизация хизматлари тўловлари учун фермер хўжаликларининг ҳисобварағидан «Ўзагросервис» АЖ корхоналарининг тегишли 23210 (23220) — махсус маблағлар ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалик механизация хизмати кўрсатувчи хўжалик субъектларининг 23210 (23220) — махсус маблағлар ҳисобварағига механизация хизматлари учун келиб тушган маблағлар «Ўзагросервис» АЖ корхоналари олдидаги мавжуд қарздорликлар тўловига йўналтирилади. Шунингдек, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалик механизация хизмати кўрсатувчи хўжалик субъектлари томонидан «Ўзагросервис» АЖ корхоналарига кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан тўловларни амалга оширишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалик механизация хизмати кўрсатувчи хўжалик субъектларининг «Ўзагросервис» АЖ корхоналари олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда, кредиторлик қарзи йўқлигини тасдиқловчи солиштирма далолатномага асосан маблағлар уларнинг асосий депозит ҳисобварақларига ўтказилиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китоби учун ажратиладиган маблағларни йўналтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китоби учун ажратиладиган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Ўздонмаҳсулот» АК корхоналарининг 22602-сонли аккредитив ҳисобварақларидан фермер хўжаликлари томонидан тақдим этилган тўлов ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзагросервис» АЖ корхоналари ўрим мавсуми бошлангунга қадар ғалла ҳосилини топширувчи фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларга асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўриладиган ғалла майдонларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғалла ўрими бўйича бажариладиган ишлар ҳажмларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебиторлик ва кредиторлик қарздорликни ҳисобга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар бир фермер хўжалиги кесимида хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиаллари билан биргаликда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тегишли тижорат банкининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкининг ҳудудий бошқармалари ўз навбатида тижорат банкининг Бош офиси орқали умумлаштирилган маълумотларни Жамғармага тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўзагросервис» АЖ корхоналари ҳар бир фермер хўжалигига хизмат кўрсатилишидан олдин, шартномага асосан бажариладиган иш ҳажмини, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликни ҳисобга олган ҳолда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштиради ва тегишли механизация хизматини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли далолатнома тузилмасдан (хизмат ҳақи олдиндан 100 фоиз тўланган ҳолатлар бундан мустасно) хизмат кўрсатиш, тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш куни якунида далолатнома 3 нусхада тузилади. Биринчи нусхаси механизация хизматини кўрсатган «Ўзагросервис» АЖ корхонасига фермер хўжалигига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тўлов талабномаси қўйиш учун берилади, иккинчи нусхаси фермер хўжалигида қолади, учинчи нусхаси «Ўзагросервис» АЖ корхонасида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагросервис» АЖ корхоналари далолатнома асосида фермер хўжалигига хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиалларига қўйилган тўлов талабномалари бўйича реестр шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ўзагросервис» АЖ корхоналари тўлов талабномалари реестрини 2 кун ичида фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиалларига белгиланган тартибда тўловларни ундириш учун топширади ва топширилганлиги тўғрисида тижорат банки филиалининг тасдиғини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банки филиаллари тўлов талабномаларни 1 банк иш куни давомида фермер хўжаликларининг 2-сонли картотекасига (тўлов муддатини кутаётган ҳужжатлар) кирим қилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тижорат банки филиаллари «Ўзагросервис» АЖ корхоналари томонидан ҳақиқатда тақдим этилган тўлов ҳужжатлари тўғрисидаги (ҳар бир туман ва фермер хўжаликлари кесимида) маълумотларни умумлаштирган ҳолда дон корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиалларига ва «Ўзагросервис» АЖ корхоналарига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Дон корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиаллари «Ўзагросервис» АЖ корхоналари билан биргаликда фермер хўжаликларининг ҳисобварақларига ҳақиқатда қўйилган ва уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиаллари томонидан тасдиқланган тўлов талабномалари тўғрисидаги (ҳар бир туман ва фермер хўжаликлари кесимида) маълумотларни умумлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тижорат банкининг ҳудудий бошқармалари «Ўзагросервис» АЖ корхоналарига фермер хўжаликлари томонидан тақдим этилган ПК-10 ва ПК-10А квитанцияларига асосан фермер хўжаликларига топширилган ғалла ҳосили учун ҳақиқатда тўланадиган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни туманлар ва фермер хўжаликлари кесимида тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тижорат банкининг ҳудудий бошқармалари топширилган ғалла ҳосили учун ҳақиқатда тақдим этилган ПК-10 ва ПК-10А квитанциялари ва фермер хўжаликларининг ҳисобварақларига «Ўзагросервис» АЖ корхоналари томонидан қўйилган тўлов талабномалари тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиқиб, «Ўзагросервис» АЖ корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари учун ажратиладиган маблағларга буюртма тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкининг ҳудудий бошқармалари тайёрланган буюртмани тижорат банкининг Бош офисига тақдим этади. Тижорат банкининг Бош офиси буюртмани «Ўздонмаҳсулот» АК билан бирга тасдиқлаган ҳолда белгиланган тартибда Жамғармага тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Жамғарма тақдим этилган буюртмага мувофиқ «Ўзагросервис» АЖ корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари учун босқичма-босқич маблағ ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тижорат банки тақдим этилган буюртма ва мазкур Низомнинг 16-бандидаги маълумотларга асосан ҳақиқатда топширилган ғалла ҳосили учун фермер хўжаликларининг махсус ҳисобварақларига мос равишда маблағларни ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китоблари учун фермер хўжаликларининг махсус ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар белгиланган тартибда тўлов талабномаларига асосан ғалла ҳосилини етиштириш ва ўриб олиш бўйича кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш учун «Ўзагросервис» АЖ корхоналарининг 23210 (23220) — махсус маблағлар ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Пахта ҳосили якуний ҳисоб-китоби учун ажратиладиган маблағларни йўналтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Пахта якуний ҳисоб-китоб учун ажратиладиган маблағлар қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда «Ўзпахтасаноат» АЖ корхоналарининг 23210 (23220) — махсус маблағлар ҳисобварағи орқали фермер хўжаликлари томонидан тақдим этилган тўлов ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиаллари етиштирилган пахта ҳосили якуний ҳисоб-китобидан маблағлар олиши лозим бўлган фермер хўжаликлари тўғрисидаги маълумотни туманлар ва фермер хўжаликлари кесимида «Ўзагросервис» АЖ корхоналарига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагросервис» АЖ корхоналари ҳар бир фермер хўжалиги олиши лозим бўлган маблағлар ҳажмини, бажарилган ишлар, кўрсатилган механизация хизматлари учун мавжуд кредитор қарзлари ва тўловга тақдим этилган тўлов талабномалари билан солиштирган ҳолда «Ўзагросервис» АЖнинг корхоналари томонидан олиниши лозим бўлган маблағлар бўйича ҳисоб-китобларни фермер хўжаликлари кесимида тайёрлайди ҳамда «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиалларига ҳамда тижорат банкининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Тижорат банкининг ҳудудий бошқармалари, «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиаллари билан биргаликда кўрсатилган механизация хизматлари учун фермер хўжаликларининг ҳисобварақларига «Ўзагросервис» АЖ корхоналари томонидан қўйилган тўлов талабномалари тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиқиб, шу куннинг ўзида механизация хизматлари тўлови учун ажратиладиган маблағларга буюртма тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкининг ҳудудий бошқармалари тайёрланган буюртмани тижорат банкининг Бош офисига тақдим этади. Тижорат банкининг Бош офиси буюртмани «Ўзпахтасанаот» АЖ билан бирга тасдиқлаган ҳолда белгиланган тартибда Жамғармага тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Жамғарма «Ўзпахтасаноат» АЖ томонидан тасдиқланган ҳисоб-китобларга асосан топширилган пахта қиймати учун пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида 23210 (23220) — махсус маблағлар ҳисобварағи орқали босқичма-босқич маблағ ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Пахта тозалаш заводларига келиб тушган маблағлар фермер хўжаликлари билан ўзаро расмийлаштирилган далолатномаларга мувофиқ тузилган ҳисоб-китобларга асосан топширилган пахта ҳосили қиймати ҳисобидан олиниши мумкин бўлган маблағлар доирасида фермер хўжаликларининг 23210 (23220) — махсус маблағлар ҳисобварақларига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Фермер хўжаликларининг 23210 (23220) — махсус маблағлар ҳисобварағига келиб тушган маблағлар кўрсатилган механизация хизматлари учун «Ўзагросервис» АЖнинг корхоналарига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси», «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Агробанк» АТБ, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ва «Ўзагросервис» АЖ билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш» Жамғармаси директори в. б. М. ПОЗИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 30 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзпахтасаноат» АЖ бош директори Я. ХИДИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 30 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси С. ХАЙДАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 30 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Н. ОТАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 30 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси А. ТАМИКАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 30 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагросервис» акциядорлик жамияти бош директори Ў. ТУРСУНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 30 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагросервис» АЖ корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

_____________________________________________________________________________________________________________________ томонидан ______йил ғалла ҳосилини етиштириш учун бажарилган ва ғалла

(ҳудудий «Агросервис» АЖ корхонаси номи)

ҳосилини ўриш бўйича бажариладиган ишлар ҳажми ва якуний ҳисоб-китобдан талаб этиладиган маблағлар
ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р

Фермер хўжалиги

банк МФО

Уникал код

СТИР

01.05.201__

йил ҳолатига қарздорлик, минг сўм

туман ҳокимлиги қарорига асосан

Шартномага асосан____йилда ўриладиган ғалла майдони (га)

Шартномага асосан бажариладиган ишлар ҳажми

(минг сўм)

Давлат эҳтиёжлари учун топшириладиган дон

Ажратилган имтиёзли кредит

(минг сўмда)

Олинган уруғликнинг 1 май ҳолатига қолдиқ қиймати (минг сўмда)

Якуний ҳисоб-китобларда тўланиши кутилаётган маблағ

(минг сўмда)

14 = 11 – 12 – 13

МЧЖ томонидан ўзлаштирилиши кутилаётган маблағ ҳажми

ДТ

КТ

ғалла экилган майдон

(га)

ялпи ҳосил

(тн)

тонна

қиймати минг сўм

А

В

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

1.

2.

3.

...

МЧЖ бўйича жами:

Раҳбар

_______

___________

Хизмат кўрсатувчи банк раҳбари

________

_____________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

(имзо)

(Ф.И.Ш.)


(М.Ў.)


(М.Ў.)

Бош ҳисобчи

_______

___________

Бош ҳисобчи

_________

____________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагросервис» АЖ корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎Бажарувчи: ________________________ туман МЧЖ
Буюртмачи: _____________ тумани ____________________________ хўжалиги 201__ йил «___» _______даги

‎‎(туман)

‎‎‎‎(фермер хўжалигининг номи)

‎‎_____ -сонли шартномага асосан бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) бўйича тузилган‎‎

‎‎ДАЛОЛАТНОМА № ______________ «____» ___________ 201__ йил

‎‎Техника

Бажарилган иш‎‎

Бир гектар (тонна)да бажарилган иш баҳоси, сўм

Жами суммаси, минг сўм

русуми

‎‎завод рақами

‎‎тури

‎‎гектар, (тн)

‎‎ ‎‎
‎‎
‎‎ ‎‎
‎‎Ж А М И:‎‎ ‎‎
Тўланиши керак бўлган сумма _______________________ (__________________________________________)

(сумма рақамда)

‎‎(сумма ёзувда)

_____________________________ фермер хўжалиги 201__ йил «___» __________ ҳолатига ___________ туман

‎‎(фермер хўжалигининг номи)

________________дан бўлган __________ минг сўм қарзини ҳисобга олган ҳолда жами ____________________

‎‎(ташкилот номи)

‎‎(сумма рақамда)

‎‎(________________________________) тўлаб бериш мажбуриятини олади.

‎‎(сумма ёзувда)

‎‎Ушбу далолатнома иш бажарувчи (хизмат кўрсатувчи) томонидан буюртмачининг ҳисоб рақамига тўлов талабнома қўйиш ва тўловларни амалга ошириш учун асос бўлади.

Б А Ж А Р У В Ч И :

Б У Ю Р ТМ А Ч И :

(МЧЖ) раиси

___________

‎‎_______________________

‎‎Хўжалик раҳбари‎ ________

‎‎_________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

‎‎(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Бош ҳисобчи

___________

_______________________

‎‎Бош ҳисобчи

‎‎___________

_________________

(имзо)

‎‎(Ф.И.Ш.)

(имзо)

‎‎(Ф.И.Ш.)

(М.Ў.)‎ (М.Ў.) (муҳр мавжуд бўлганда)
Хизмат кўрсатувчи банк бўлими (филиали) номи: __________________________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагросервис» АЖ корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

________________ вилояти «Агросервис МТП» МЧЖ томонидан ______________банк филиалига қўйилган тўлов талабномалари, имтиёзли кредит қолдиғи тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

Т/р

Фермер хўжаликлари номи

Банк МФО

Уникал коди

СТИР

Ажратилган кредит қолдиғи (минг сўмда)

шундан:

Вилоят «Агросервис МТП» МЧЖ томонидан тақдим этилган тўлов талабномаси (минг сўм)

К-2 га кирим қилинган тўлов талабномаси (минг сўм)

201__ йил ғалла имтиёзли кредит

201__ йил ғаллани озиқлантириш бўйича

А

В

1

2

3

4

5

6

7

8

1.

2.

3.

МЧЖ бўйича жами:

Банк раҳбари

____________

_________________________________

(М.Ў.)

(имзо)

(исми, фамилияси)

Бош ҳисобчи

____________

_________________________________

(имзо)

(исми, фамилияси)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 752-модда)