ИЛОВА
| Т/р | Тадбирлар номланиши | Ижро механизми | Ижро муддатлари | Масъул ижрочилар |
| I. Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш | ||||
| 1. | Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига қуйидагилар учун иш берувчининг жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш: | Қонун лойиҳаси | 2018 йил ноябрь | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 2. | «Аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида» ги Қонуни янги таҳрирда ишлаб чиқиш, унда шу жумладан аҳолини иш билан таъминлашнинг замонавий самарали шаклларини, аҳоли бандлигини таъминлашда хусусий ташкилотларнинг ролини ошириш,жамоат ишларини ташкил қилиш ва ташқи миграция масалаларини кўзда тутиш. | Қонун лойиҳаси | 2019 йил март | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 3. | Қуйидагиларни ташкил қилиш бўйича таклифлар киритиш: Халқаро тажрибани инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилган касб-ҳунар коллежларда замонавий касб-ҳунар таълими марказларини; мамлакатимиз минтақаларида касаначи хотин-қизлар меҳнатига кўмаклашиш, шунингдек бизнес-режаларни тузиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит олиш, солидар жавобгарлик гуруҳларини шакллантириш, керакли кичик жиҳозлар, хом Аше ва материаллар сотиб олиш, ҳунармандчилик ва касбий кўникмаларга ўқитиш бўйича марказлар ташкил қилиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2018 йил октябрь | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 4. | Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш ва ижтимоий ҳимоя қилиш Тартибини Янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2018 йил сентябрь | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| II. Замонавий ахборот-коммуникацион технологиялари ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича самарали шаклларини татбиқ қилиш | ||||
| 5. | Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий бўлинмалари, ўзини-ўзи бошқариш органлари уланишини таъминлаб, «Ўзини ўзи бошқариш органларида аҳолини ишга жойлаштириш» маълумотлар ахборот базасини жорий этиш. | Ташкилий тадбирлар | 2018 йил сентябр | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 6. | Уяли алоқа операторлари томонидан «Ish.mehnat.uz» ва www.olx.uz ресурсларидан фойдаланишнинг «нолланган» жадвалини тақдим этиш эҳтимолини кўриб чиқишни назарда тутган ҳолда, вакант жойлар тўғрисида маълумотлар Билан ўзаро алмашинувини инобатга олиб, вакант ишчи ўринлар тўғрисида эълонлар жойлаштириш учун онлайн-майдончаларни тақдим этаётган бошқа интернет ресурслар билан «Ish.mehnat.uz» бўш иш ўринлари базаси ҳамкорлиги механизмини жорий этиш. | Ташкилий тадбирлар | 2018 йил октябрь | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 7. | Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, маълумотлар базаси, солиқ тўловчилар — жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида маълумот базаси ҳамда Ish.mehnat.uz «бўш иш ўринлари миллий базаси Билан интеграллаштирилган меҳнат бозори тўғрисида тўлиқ маълумотлар олиш имконини берувчи» Ягона миллий меҳнат бозори тизими ахборот тизимини жорий қилиш. | Ташкилий тадбирлар | 2019 йил март | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 8. | Меҳнат инспекциялари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш инспекциялари томонидан корхоналарда текширувлар ўтказишнинг унификациялашган механизмини назарда тутган, шу жумладан Мобил илова кўринишида «Текширув модули» ахборот тизимини жорий этиш концепциясини ишлаб чиқиш. | Концепцияни ишлаб чиқиш | 2018 йил ноябрь | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги(Ш. Кудбиев), |
| 9. | «Бандлик хизмати» ахборот базасига ишга жойлаштириш бўйича инспекторлар томонидан уйма-уй юриш маълумотларини онлайн режимда киритиш имконини берувчи «Меҳнат бозори диагностикаси» Мобил илова яратиш. | Ташкилий тадбирлар | 2019 йил март | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 10. | Иш берувчиларнинг буюртмалари ҳамда фрилансерлар томонидан кўрсатилаётган хизматларни бепул жойлаштириш имконини берувчи, ишга ёллаш бўйича (болалар, беморлар ва кексаларни парвариш қилиш, репетиторлик, турар жой биноларини тозалаш, уй хўжалигини юритиш хизматлари) бўйича хусусий фаолият олиб бораётган фрилансерлар учун «freelancer.mehnat.uz» махсус веб-сайт яратиш. | Ташкилий тадбирлар | 2019 йил январь | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги(Ш.Кудбиев), |
| 11. | Туркия меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги ўқув курсларида ва Италиянинг Турин шаҳрида Халқаро Меҳнат ташкилотининг Халқаро ўқув марказида меҳнат органлари ва бошқа мутахассислар касбий малакаси даражасини ошириш. | Ташкилий тадбирлар | 2019 йил давомида | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 12. | Сергели тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида тадбиркорлар учун экспериментал коворкинг-марказни ташкил қилиш. | Ташкилий тадбирлар | 2018 йил октябрь | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 13. | Кўрсатилаётган хизматлар рўйхатини ҳамда Фрилансинг хизматлари ҳамда бошқа ташкилотларга ишчи кучини тақдим қилиш бўйича аутсортинг ва аутстаффинг хизматларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш. | Чора-тадбирлар дастури | 2018 йил декабрь | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| III. Ишсизлар касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантириш | ||||
| 14. | Зарурият туғилганида, касб-ҳунар таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ўқув дастурларини шакллантириш ва ўқув-ишлаб чиқариш ускуналар харидини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширишни назарда тутган, ишлаб чиқариш корхоналарида, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва касб-ҳунар коллежларида ишчи касблар бўйича касб-ҳунарга ўқитиш ва малака беришда касб-ҳунар таълимининг дуалтизимини жорий қилиш масаласини ўрганиш. | Давлат таълимининг концепциясини ишлаб чиқиш. | 2018 йил октябрь | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 15. | Тартибли ташқи миграциясини кенгайтириш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлиги ҳузурида хорижий иш берувчиларнинг буюртманомалари асосида ўқув марказларини ташкил этиш, уларда касб-ҳунарга ўқитиш Билан бирга талабгор хорижий тилларга, жумладан корейс тилига ўргатишни йўлга қуйиш. | Ташкилий тадбирлар | 2018-2019 йиллар | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 16. | Нодавлат таълим муассасаларида ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни кенгайтириш | Ташкилий тадбирлар | доимий | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 17. | Энг намунали касб-ҳунар таълими муассасаси республика танловини ўтказиш. | Ташкилий тадбирлар | 2019 йил июнь | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 18. | Ходимларни оммавий равишда бўшатиш ҳолатларда, меҳнат бозорида талабгор касблар бўйича касб-ҳунарга ўқитиш ва малака ошириш курсларини молиялаштириш масаласини ўрганиш. | Ташкилий тадбирлар | 2018-2019 йиллар | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 19. | «Микрокредитбанк» АТБ томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги шартларда ҳунармандчилик, касаначилик ҳамда аёллар тадбиркорлигини микрокредитлаш тизимини жорий этишни ўрганиш: фаолиятнинг бита турига бирлашган, жумладан 5 кишигача бўлган аёллар гуруҳларининг солидар жавобгарлиги асосида гаровсиз кредитлар ажратиш; маркетинг, бухгалтерия, солиқ ва молиявий ҳисоб ва ҳисоботлар, бизнес-режани тузиш асослари ва молиявий саводхонлик курсларида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлимлари томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси грантлари ҳисобидан кредит олаётган хотин-қизларни дастлабки ўқитиш. | Ташкилий тадбирлар | 2018 йил давомида | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |