Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 декабрдаги ПҚ-3439-сонли қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 декабрдаги ПҚ-3439-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 март,
ПФ-5382-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПФ-5382-сонли Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сонли Фармонида:
а) 1-бандининг иккинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Белгилаб қўйилсинки: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:
ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш учун масъул ваколатли давлат органи;
молия институтлари билан марказлаштирилган тартибда ҳамкорлик қилиш бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси) ҳисобланади»;
б) 2-банди куйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«тегишли молия институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
молия институтлари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, «йўл харита»лари ва дастурлари, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларини, республика ҳудудларини ривожлантириш учун молия институтларининг жалб этиладиган қарзлари, кредит ва грантларидан янада самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари, экспертиза органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, шу жумладан лойиҳа, тендер ва контрактга оид ҳужжатлар бўйича эксперт хулосаларининг ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилиш».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Осиё инфратузилма инвестициялари банкига аъзолиги тўғрисида» 2016 йил 15 ноябрдаги ПҚ-2657-сонли қарорининг 5-бандидаги:
иккинчи — тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2908-сонли қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.