11.07.2018 йилдаги 526-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Трeст 12» масъулияти чекланган жамиятини «Трест 12» акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Трест 12» масъулияти чекланган жамиятини молиявий соғломлаштиришни таъминлаш, кредиторлик қарзларини камайтириш ва капиталлашув даражасини ошириш, шунингдек, сифат менежменти тизимини такомиллаштириш, қўшимча молиявий ресурсларни жалб этиш, объектларни ўз вақтида фойдаланишга топширишни таъминлаш ва уларнинг смета қиймати ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Трест 12» масъулияти чекланган жамиятининг, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетига солиқ тўловлари бўйича мавжуд қарздорликни ҳисобдан чиқариш ҳисобига «Трест 12» МЧЖ устав фондини кўпайтириш, бунда давлат улушини камида 51 фоиз миқдорида шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Трест 12» МЧЖни «Трест 12» акциядорлик жамиятига (кейинги ўринларда «Трест 12» АЖ деб юритилади) айлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, «Трест 12» АЖ устав фондида давлат номидан акциядорнинг вазифалари Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳри ҳокимлиги «Трест 12» АЖ билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Трест 12» АЖ Кузатув кенгаши таркибини белгиланган тартибда тасдиқлаш, унга Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакилларини киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий тузилмани, таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш, эмиссия проспектини рўйхатдан ўтказиш, корпоратив бошқарув тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар орасидан «Трест 12» АЖнинг бошқарув ва назорат органларини шакллантириш, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Трест 12» АЖ маъмурий-бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштиришни назарда тутган ҳолда уларнинг фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиш, бошқа харажатларни, шунингдек, ишлаб чиқариш рентабеллигининг мақбул даражасини таъминлаган ҳолда ўз базасида ишлаб чиқариладиган қурилиш материаллари ва буюмларини қисқартиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда қурилиш-монтаж ишлари харажатларини камайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази «Трест 12» АЖ акциялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказсин ҳамда корпоратив бошқарувнинг илғор усулларини жорий этишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ «Трест 12» МЧЖнинг солиқ тўловлари бўйича қарзини солиштирсин ва унинг устав фондини кўпайтиришга йўналтириладиган суммани ҳисобдан чиқарсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда) билан тасдиқланган ишлаб чиқариш ва стратегик хомашёни дастлабки қайта ишлаш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи акциядорлик жамиятларининг, шунингдек, табиий монополиялар субъектларининг ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар ва хизматларни тартибга солиб бориладиган нархлар бўйича етказиб берувчилар рўйхати қуйидаги позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

 

 

257 5

«Трест 12» АЖ

Тошкент шаҳри

 

 

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.А. Ортиқходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 11 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
526-сон