10.07.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3038
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи, 10.07.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3038
Кучга кириш санаси
12.10.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Алоқа тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 137-сон «Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ маълумотлар узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет (бундан буён матнда маълумотлар узатиш тармоғи деб юритилади) хизматларини кўрсатиш қоидаларини белгилайди.
13. Оператор ёки провайдер «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ абонентларга ўзи томонидан кўрсатиладиган маълумотлар узатиш хизматлари тўғрисида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.