29.01.2016 йилдаги 367-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори, 29.01.2016 йилдаги 367-III-сон
Кучга кириш санаси
29.01.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари дастурида кўрсатилган, доимий асосда бажарилиши назарда тутилган, шунингдек 2015 йилда қисман бажарилмаган тадбирлар амалга оширилишини давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишларига киритилган ҳар бир тадбир (қонун лойиҳаси) бўйича иш режалари ишлаб чиқилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз иши тўғрисидаги ҳар чораклик ҳисоботлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишларида назарда тутилган тадбирлар бажарилишининг бориши тўғрисида ахборот тайёрланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишларида назарда тутилган тадбирларнинг ўтказилиш муддатлари ўзгариши мумкинлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашини ўз вақида хабардор этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишларида назарда тутилган тадбирларга тайёргарлик кўриш, уларни ўтказиш ва сарҳисоб қилиш жараёни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати билан биргаликда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ўзларига бириктирилган қўмиталарнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишларида назарда тутилган тадбирларни бажаришга доир фаолияти самарали мувофиқлаштириб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг ижро этилиши юзасидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 29 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
367-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 29 январдаги 367-III-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятининг 2016 йилга мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти

Т/р

Қонун лойиҳасининг, назорат-таҳлил тадбирининг номи

Асос

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

1-бўлим. Давлат бошқаруви ва жамият қурилиши соҳасидаги демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш — халқ ҳокимиятчилиги ва
парламентаризм асосларини янада ривожлантириш

Қонун ижодкорлиги фаолияти

1.

«Парламент назорати тўғриси­да»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси давлат бошқаруви органлари фаолияти, қабул қилинаётган қонунларнинг, мамлакатни социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожланти­ришга доир энг муҳим давлат дастурларининг сўзсиз бажарилиши устидан Олий Мажлис палаталарининг назорат қилиш фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган. Қонун лойиҳаси парламент назоратининг субъектлари, объектлари, мавзуи, шунингдек ҳуқуқий оқибатларини, уни амалга ошириш шакллари ва механизмларини, ушбу соҳадаги ҳуқуқий муносабатлар субъект­ларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.

Қонун лойиҳасининг мақсади парламент назоратини амалга ошириш бора­сида қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳамкорлигини такомил­лаштиришдан, шунингдек ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг парламент олдидаги жавобгарлигини кучайтириш имконини берадиган қўшимча механизмларни жорий этишдан иборат.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 декабрдаги Ф-4581-сонли Фармойишида назарда тутилган.

2016 йил

I чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

2.

«Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғриси­да»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси жамоатчилик назоратининг субъектлари, объектлари, мавзуини, уни амалга ошириш ҳуқуқий механизмларини, фуқаролар, фуқаролик институтлари, шунингдек давлат органларининг ушбу соҳадаги ҳуқуқлари ва мажбуриятларини қонунчилик йўли билан белгилаб қўйишга қаратилган.

Қонун лойиҳаси фуқаролик жамияти институтлари учун улар томонидан жамоатчилик назорати амалга оширилишида зарур шарт-шароитлар яратили­шини назарда тутади. Фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатимизда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга таъсирини кучайтиришга кўмаклашадиган ташкилий-ҳуқуқий механизмлар кўзда тутилган.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 декабрдаги Ф-4581-сонли Фармойишида назарда тутилган.

2016 йил

I чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

3.

«Ўзбекистон Республикаси­нинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар кири­тиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғ­рисида»ги Конституциявий Қонунга, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги, «Прокуратура тўғрисида»ги қонунларга ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади. Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар Олий Мажлис Сенатининг таркибида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияни тузишга қаратилган.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 декабрдаги Ф-4581-сонли Фармойишида назарда тутилган.

2016 йил

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

4.

Қабул қилинган қонунларни ижрочиларга етказиш масалалари­ни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини, уларни ижрочиларга расмий юбориш муддатларини, уларни тушунтириш ва қабул қилинаётган қонунларнинг мақсадлари ҳамда мазмуни тўғрисида аҳолини кенг хабардор қилиш чора-тадбирларини, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, бошқа давлат органларининг қонун­ларни ижрочиларга ва аҳолига етказиш бўйича ваколатлари мустаҳкамлаб қўйи­лишини, шунингдек мансабдор шахсларнинг мазкур соҳадаги жавобгарлигини назарда тутади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 декабрдаги Ф-4581-сонли Фармойишида назарда тутилган.

2016 йил

III чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

5.

«�аъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг замонавий усулларини, ташкилий-ҳуқуқий шаклларини жорий этишга, ички идоравий назорат механизмини кучайтиришга қаратилган. Хусусан, турли маъмурий тартиб-таомилларга (лицензиялаш, сертификатлаш, рўйхатдан ўтказиш) доир умумий принциплар ва талаблар, шунингдек уларни соддалаштириш бўйича чора-тадбирлар қонунчилик йўли билан тартибга солинади. Қонуннинг қабул қилиниши давлат бошқаруви соҳасида расмиятчилик, тўрачилик кўринишлари­ни, суиистеъмолликларни тугатишга кўмаклашади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 декабрдаги Ф-4581-сонли Фармойишида назарда тутилган.

2016 йил

IV чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

Назорат-таҳлил фаолияти

6.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг «Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишнинг бориши тўғрисида»ги ахборотини эшитиш

Тадбир давлат органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технология­ларини жорий этиш ва ривожлантириш, интерактив давлат хизматларини кўрсатиш, уларнинг фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларини қўллаш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини ўрганишга қаратилган.

Тадбир якунлари бўйича Дастур параметрларини рўёбга чиқариш самара­дорлигини оширишга доир таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.

Тадбир «Миллий тикланиш» ДП фракцияси ташаббуси билан тайёрланмоқда.

2016 йил

II чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

2-бўлим. Суд-ҳуқуқ, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини янада демократлаштириш ва либераллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш,
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда унинг самарадорлигини ошириш

Қонун ижодкорлиги фаолияти

1.

«Ўзбекистон Республикаси­нинг Жиноят кодексига ўзгар­тишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси бир нечта ҳукм бўйича дастлабки қамоққа олиш, жазо тайинлашни ҳисобга киритиш тартибини такомиллаштиришни, шунингдек кодекснинг айрим нормаларини мувофиқ ҳолга келтиришни назарда тутади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш қонун ҳужжатларининг ўтказилган инвен­таризацияси ва таҳлили натижаларига кўра амалга оширилади.

2016 йил

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

2.

«Ўзбекистон Республикаси­нинг Жиноят-процессуал кодек­сига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига унинг айрим нормаларини бошқа қонун ҳужжатлари билан мувофиқ ҳолга келтириш, хусусан адвокат томонидан далилларни тўплаш ва тақдим этиш, суд ажрими асосида тинтув ва олиб қўйишни амалга ошириш тартибини аниқлаштириш, эскирган тушунчаларни чиқариб ташлаш ва янги «тижорат сири» тушунчасини киритиш, суд мажлисида жабрланувчининг вакили, таржимон, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва улар вакилларининг, шахсни қамоққа олиш масаласини ҳал этиш учун суд томонидан чақирилган бошқа шахсларнинг иштирок этиши имкониятини, судьянинг алоҳида фикри мавжуд бўлган тақдирда судларнинг ажримларини назорат тартибида апелляция ва кассация инстанцияларида қайтадан кўриб чиқиш тартибини белгилаш, шунингдек вояга етмаган шахсни суднинг ажрими бўйича болалар муассасасига жойлаштириш тартибини белгилаш мақсадида ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутади. Қонун лойиҳаси қонун ҳужжатларининг ўтказилган инвентаризацияси ва таҳлили натижаларига кўра ишлаб чиқилади.

2016 йил

II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

3.

«Ўзбекистон Республикаси­нинг Фуқаролик ва Фуқаролик-процессуал кодексларига ўзгар­тиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси Фуқаролик ва Фуқаролик-процессуал кодексларини «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштиришни, шунингдек фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тартибини такомиллаштиришни, ишда иштирок этувчи шахсларга судьянинг алоҳида фикри билан танишиш имконияти яратилишини назарда тутади. Қонун лойиҳаси қонун ҳужжатларининг ўтказилган инвентаризацияси ва таҳлили натижаларига кўра ишлаб чиқилади.

2016 йил

III чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

4.

«Ўзбекистон Республикаси­нинг Хўжалик процессуал кодекссига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси ишда иштирок этувчи шахсларга судьянинг алоҳида фикри билан танишиш имконияти яратилишини, ишга қўшиб қўйиш учун судьянинг алоҳида фикрини тайёрлаш тартиби ва муддати аниқлаштирилишини, шунинг­дек Кодекснинг 16-моддасига таҳририй ўзгартишлар ва 35-моддасига тегишли қўшимчалар киритилишини назарда тутади.

Қонун лойиҳаси қонун ҳужжатларининг ўтказилган инвентаризацияси ва таҳлили натижаларига кўра ишлаб чиқилади.

2016 йил

IV чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

5.

«Ўзбекистон Республикаси­нинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар кири­тиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси қонунларни ижро этмаганлик учун муайян жазо чораларини назарда тутувчи қонун ҳужжатларининг талабларини бузганлик учун интизо­мий, маъмурий ва бошқа жавобгарлик жорий этилишини назарда тутади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 декабрдаги Ф-4581-сонли Фармойишида назарда тутилган.

2016 йил

IV чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси,

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

6.

«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси ички ишлар органларининг мақомини, биринчи навбатда, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича иш шакллари ва усулларини белгилашни, шунингдек фаолиятнинг муайян соҳалари ва йўналишлари бўйича ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани тизимлашти­ришни назарда тутади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 декабрдаги Ф-4581-сонли Фармойишида назарда тутилган.

2016 йил

IV чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

7.

«Жамиятда ҳуқуқий маданият­ни юксалтириш комплекс дас­турини тасдиқлаш тўғрисида»ги Олий Мажлис Қонунчилик пала­таси ва Сенатининг қўшма қарори лойиҳаси

Дастур мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва маорифни тубдан яхшилаш, жамиятда ҳуқуқий билимларни тарғиб қилиш бўйича масалаларни комплекс ҳал этишга қаратилган.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 декабрдаги Ф-4581-сонли Фармойишида назарда тутилган.

2016 йил

IV чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

Назорат-таҳлил фаолияти

8.

«Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар усти­дан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида»ги Қонуннинг Навоий вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Маъмурий назоратнинг белгиланиши жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир чора-тадбирлардан бири ҳисобла­нади. Мазкур Қонун нормаларининг самарали қўлланилиши ҳуқуқбузарликлар такроран содир этилишининг олдини олиш омилларидан биридир. Шу муно­сабат билан уни қўлланиш амалиётини комплекс ўрганишдан ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Ўрганиш якунлари бўйича ҳуқуқбузарликлар такроран содир этилишининг олдини олиш ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

2016 йил

II чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

9.

«Адвокатура тўғрисида»ги ҚонуннингҚашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Қонун ижро этилиши ҳолатини ўрганишни бугунги кунда малакали юридик ёрдам кўрсатиш долзарб масалага айланиб бораётгани тақозо этмоқда, чунки қонун ҳужжатлари ривожлантирилмоқда, ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда.

Ўрганиш якунлари бўйича мазкур масалани тартибга солишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқилади.

2016 йил

II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

10.

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ҚонуннингТошкент вилояти ИИБ бўлинма­ларида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Ички ишлар органлари зиммасига ҳуқуқбузарликларнинг, уларни содир этган ва улардан жабрланган шахсларнинг ҳисобини юритиш, ушбу маълумотларни таҳлил қилиш бўйича бир қатор вазифалар юкланганлигини инобатга олган ҳолда мазкур органлар тизимида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масаласини ўрганиш назарда тутилмоқда.

Ўтказилган ўрганиш якунлари бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш, қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир таклифларни ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.

2016 йил

III чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

3-бўлим. Иқтисодий, ижтимоий соҳадаги демократик ислоҳотлар иқтисодий фаолият эркинлигини таъминлаш, мулк ҳуқуқини
ҳимоя қилиш, иқтисодиётни барқарор мутаносиб ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш

Қонун ижодкорлиги фаолияти

1.

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимча­лар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси бухгалтерия ҳисобининг миллий тизимини тартибга солувчи «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун нормаларини хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг замонавий иқтисодий шароитларига шундай мувофиқлаштиришни назарда тутадики, токи бунда мазкур тизим фойдаланувчиларнинг кенг доираси учун ушбу субъектларнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги, улар фаолиятининг молиявий натижаси тўғрисида ишончли ва фойдали ахборотнинг шакллантирилиши ҳамда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосий принципларига мувофиқ очиқлигини таъминласин. Қонуннинг қабул қилиниши бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш сифати ва самарадорлигини ошириш имконини беради, бухгалтерларнинг жамоат бирлашмаларини ривожлантиришга, бухгалтерлик касбининг нуфузини мустаҳкамлашга кўмаклашади, бу эса хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шаффофлигини оширишга, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бухгалтерларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, уларнинг касбий масъулиятини кучайтиришга ва, пировард натижада, корпоратив бошқарув амалиёти яхшиланишига олиб келади. Қонун лойиҳаси 2015 йил 20 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган.

2016 йил

I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

2.

«Фуқароларнинг давлат пен­сия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси

Қонуннинг қабул қилиниши:

иш стажини пенсия миқдори билан узвий боғлаш;

фуқароларнинг пенсияга бўлган ўз ҳуқуқларини шакллантиришда ман­фаатдорлигини ошириш;

республика бўйича ўртача пенсия миқдорини ошириш;

Пенсия жамғармаси даромадларини ошириш ва харажатларини камайтириш имкониятини беради.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари концепциясидан келиб чиқади.

Қонун лойиҳаси 2015 йил 30 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган.

2016 йил

I чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

3.

«Ўзбекистон Республикаси­нинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар кири­тиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси («Табиий монополиялар тўғриси­да»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар)

Қонун лойиҳаси тадбиркорлик субъектларини монополияга қарши органлар ва давлат органларининг қонунга хилоф таъсиридан ҳимоя қилишга доир қўшимча кафолатларни назарда тутади. Шунингдек «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддасини ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддасини «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқлаштириш назарда тутилмоқда, унда назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиш мумкинлиги кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 7 январда биринчи ўқишда қабул қилинди.

2016 йил

I чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

4.

«Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойи­ҳаси

Қонун лойиҳаси:

донорлик қонини бир марталик олиш ҳажмининг нормасини, қон топшириш даврийлигини тартибга солишга;

мунтазам ва бепул қон топшираётган шахсларни қўшимча равишда моддий мукофотлашга;

республикамизда бепул донорликни янада рағбатлантиришга қаратилган.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июнда қабул қилинган Қон хизматини такомиллаштириш бўйича 2016 — 2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар комплекс режасида назарда тутил­ган.

Қонун лойиҳаси 2015 йил 27 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган.

2016 йил

I чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

5.

«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси (янги таҳрири)

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

республика, тармоқ ва минтақавий даражаларда меҳнатни муҳофаза қилиш­нинг тўғри ташкил этилишини таъминлаш;

меҳнатни муҳофаза қилишга доир талабларнинг бажарилиши бўйича иш берувчининг ҳам, ходимнинг ҳам жавобгарлигини ошириш;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назорати ва текшируви орган­ларининг аралашувисиз меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги тадбирларни тўғри ташкил этишдан иш берувчининг манфаатдорлигини ошириш;

ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларнинг ва касб касалликларининг олдини олиш ҳамда уларнинг даражасини пасайтириш йўли билан корхоналарнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, ходимларнинг, шу жумладан вояга етмаган­ларнинг ижтимоий ҳимояланганлигини кучайтириш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси томонидан рати­фикация қилинган Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) конвенцияларини 2014 — 2016 йилларда амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 майдаги 132-сонли қарори билан тасдиқланган Қўшимча тадбирлар мажмуи­нинг 3-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси 2015 йил 16 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган.

2016 йил

I чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

6.

«Касаначилик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳасини тайёрлаш республикамизни 2015 йилда ижтимоий-иқти­содий ривожлантириш якунларига бағишланган мажлисда давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифалардан келиб чиқади. Касаначилик тушунчасини қонунчилик йўли билан белгилаб қўйиш, касаначиликни ташкил этиш соҳасида иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларнинг аниқ ҳуқуқий асосларини, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, касаначиликда банд бўлган шахсларнинг ижтимоий ва пенсия таъминоти масалаларини белгилаш зарурияти мавжуд.

Қонун лойиҳаси ЎзХДП фракцияси ташаббуси билан тайёрланмоқда.

2016 йил

I чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

7.

«Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қону­нига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойи­ҳаси

Қонун лойиҳаси чиқиндилар муомаласи соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга, шунингдек чиқиндиларнинг тоифаларини белгиловчи ҳуқуқий норма­ларни, чиқиндиларни утилизация қилиш ва зарарсизлантиришга доир талаб­ларни мустаҳкамлаб қўйишга, маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилишни ташкил этувчи юридик ҳамда жисмоний шахсларга зарур шарт-шароитлар ва имтиёзлар яратишга, чиқиндиларни ташиш ва утилизация қилиш ҳолати устидан мониторинг амалга оширилишини тартибга солишга, чиқиндилар муомаласи тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этили­ши устидан идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик назоратини амалга оширишга қаратилган.

Қонун лойиҳаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ташаббуси билан тайёр­ланмоқда.

2016 йил

I чорак

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

8.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар кири­тиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси акциядорларнинг ваколатларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга, жамият томонидан қарорлар қабул қилинишида акциядорлар­нинг тенг ҳуқуқларини таъминлашга, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини ривожлантиришга қаратилган. Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимиз акциядорлик жамиятларида корпо­ратив бошқарув тизимини самарали шакллантириш ва фаол ривожлантиришга, шунингдек жамият инвесторлари ҳамда акциядорларининг, айниқса миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли Фармони билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 11, 20, 25 ва 34-бандларида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил 24 ноябрда киритилган.

2016 йил

I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

9.

«Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси мамлакатимизда халқаро тижорат арбитражи фаолиятининг асосий принципларини белгилашни, чет эллик шериклар билан низоли маса­лаларни ҳал этишнинг таъсирчан механизмини яратишни, арбитраж қарор­ларининг тан олиниши ва ижро этилишини назарда тутади. Бу ҳужжат хўжалик юритувчи субъектларнинг харажатларини қисқартиришга, ташқи иқтисодий битимлардан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқиш чоғида уларнинг ман­фаатлари ишончли ҳимоя қилинишига, шунингдек мамлакатимизнинг инвес­тициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 январдаги Ф-3557-сонли Фармойишибилан тасдиқланган Мамла­катимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш соҳасида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган.

2016 йил

II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масаллари қўмитаси

10.

«Атмосфера ҳавосини муҳофа­за қилиш тўғрисида»ги Ўзбе­кистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар кири­тиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси атмосфера ҳавосидан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжат­ларидаги мавжуд қарама-қаршиликлар ва камчиликларни бартараф этишга, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги иқтисодий механизмлар ва воситаларни такомиллаштиришга, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳа­сида экологик чора-тадбирларни қўллаш тизимини ривожлантиришга, жисмо­ний ва юридик шахсларнинг экологик ҳуқуқ ҳамда манфаатлари ҳимоя қилини­шини таъминлайдиган механизмларни яратишга қаратилган.

Қонун лойиҳаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ташаббуси билан тайёр­ланмоқда.

2016 йил

III чорак

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

11.

«Инновация ва инновация фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси инновацияларни ва инновация фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга, инновация маҳ­сулоти ва фаолиятига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажа­ришга қаратилган.

Қонун лойиҳаси «Адолат» СДП фракцияси ташаббуси билан тайёрланмоқда.

2016 йил

III чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

12.

«Қайта тикланадиган энергия манбалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишнинг амалий инфратузилмасини яратиш тизимини ва унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга, шу жумладан муқобил энергетикани ривожлантириш махсус жамғармасини шакллантиришга, қайта тикланадиган энергия манбаларидан олинадиган электр энергиясини мамлакатнинг умумий энергетика балансига жалб этишнинг ташкилий-ҳуқуқий шартларини тартибга солишга, аҳолининг, айниқса олис жойларда яшовчи аҳолининг қайта тикланадиган муқобил энергия манбаларидан фойдаланишини таъминлашга қаратилган.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 1 мартдаги ПФ-4512-сонли Фармонида назарда тутилган.

2016 йил

III чорак

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

13.

«Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республика­си Қонунига ўзгартиш ва қўшим­чалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳасида озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари, йўналишлари аниқланмоқда, Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари белгилаб қўйил­моқда. Шунингдек ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотининг ёрлиғига «биологик (органик) маҳсулот» маркировкаси туширилишини назарда тутувчи ўзгартиш киритиш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси ЎзЛиДеП фракцияси ташаббуси билан тайёрланмоқда.

2016 йил

III чорак

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

14.

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамият­лар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгар­тиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси масъулияти чекланган жамиятда корпоратив бошқарув механизмини такомиллаштиришни назарда тутади, хусусан:

жамият ишларини бошқаришда, жамият фаолияти тўғрисида ахборот олиш­да, фойдани тақсимлашда унинг барча аъзолари тенг иштирок этиши кафо­латларини мустаҳкамлаб қўйиш, шунингдек ўзининг устав фондидаги улушини сотиш механизмларини такомиллаштириш;

жамиятлар фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган нормаларни жорий этиш;

бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва халқаро стандарт­ларга мувофиқлаштириш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси ЎзЛиДеП фракцияси ташаббуси билан киритилмоқда.

2016 йил

III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

15.

«Наркологик ёрдам тўғриси­да»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси наркологик касалликларнинг профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга, наркологик ёрдам кўрсатиш тартиби ва шартларини белгилашга қаратилган. Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:

наркологик ёрдам соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш; наркологик касалликларнинг профилактикаси, диспансер текшируви, ташхиси,

наркологик беморларни даволаш, парваришлаш, тиббий ва ижтимоий реабилитация қилишни ўз ичига олувчи тадбирлар кўламини белгилаш;

наркологик ёрдам кўрсатиш асослари ва тартибини белгилаш;

гиёҳвандликка, алкоголизмга ёки токсикоманияга чалинган шахсларни мажбурий тартибда касалхонага ётқизиш масалаларини кўриб чиқишни фуқаролик ишлари бўйича суднинг ваколатига киритиш;

наркологик ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтириш. Қонуннинг қабул қилиниши руҳиятга фаол таъсир кўрсатувчи моддалар суиистеъмол қилиниши муаммосига дахлдор бўлган турли ташкилотлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш, шунингдек даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш самарадорлигини ошириш имконини беради.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ўтказилган қонун ҳужжатлари инвентаризацияси ва таҳлили натижаларига кўра ЎзХДП фракцияси ташаббуси билан киритилмоқда.

2016 йил
IV чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

16.

«Экологик экспертиза тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимча­лар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси (янги таҳрири)

Қонун лойиҳаси жамоатчилик экологик экспертизасини ўтказишнинг ҳавола қилувчи нормаларини истисно этишни, давлат органлари ва жамоатчилик ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни, шунингдек лойиҳалашдан олдинги босқичда экологик экспертиза ва экологик аудит ўтказишни тартибга солишга қаратилган янги ҳуқуқий нормаларни жорий этишни назарда тутади.

Қонун лойиҳаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ташаббуси билан тайёр­ланмоқда.

2016 йил
IV чорак

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

17.

«Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси

Амалдаги Қонунга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ўсимликларни, уруғларни, келиб чиқиши ўсимлик билан боғлиқ маҳсулотларни импорт қилиш­да фитосанитария назоратидан ўтказиш, карантин тадбирларини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришни, ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг ваколатлари, юридик ва жисмоний шахс­ларнинг ушбу соҳадаги халқаро конвенциялар қоидаларини ҳисобга олган ҳолда карантин қоидаларига риоя этиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари кучайти­рилишини назарда тутади.

2016 йил
IV чорак

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

18.

«Кинематография тўғриси­да»ги қонун лойиҳаси

Мамлакатимиз кинематографияси соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга, ўзбек миллий киносининг шуҳратини тиклашга ва кино индустриясининг самарали фаолият кўрсатишига қаратилган. Қонуннинг қабул қилиниши аудиовизуал асарларни яратиш (ишлаб чиқариш), кўпайтириш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш бўйича ўзаро боғлиқ жараёнларни ўз ичига олган мураккаб ижтимоий тизим сифатида кинематографиянинг фаолият кўрсатишини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда шу соҳадаги муносабатларнинг янги иқтисодий шароитларда ривожланиши устидан давлат назоратини ўрнатиш имконини беради.

Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил 11 майда тасдиқланган Ўзбекистонда миллий кинематографияни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича тадбирлар дастури асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш назарда тутилган.

2016 йил

IV чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

Назорат-таҳлил фаолияти

19.

«Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги қонунижросини ўрганиш натижаларини кўриб чиқиш

ЎзХДП фракцияси ташаббусига кўра бир гуруҳ депутатлар томонидан психиатрия муассасаларининг моддий-техника таъминоти соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти, тиббиёт ходимларининг психиатрия шифохоналаридаги шахс­ларга нисбатан ўз бурчларига риоя этиши, уларнинг кафолатланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари таъминланиши, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни узайтириш, ўзгартириш ёки туга­тиш бўйича процессуал нормаларга тўлиқ риоя этилиши ўрганилди.

Кўриб чиқиш якунларига кўра қонун ҳужжатларига улардаги ҳуқуқий камчи­ликларни бартараф этишга ҳамда фуқароларнинг ушбу соҳадаги ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўлиқ ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

2016 йил

I чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

20.

«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуннинг Жиззах вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Тадбир Қонун талабларининг амалда татбиқ этилишини, аввало маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йўлларнинг, аҳоли пунктлари кўчаларининг сақланишини ўрганишга, шунингдек Жиззах вилояти мисолида ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги камчиликларни аниқлашга қаратилган.

Ўрганиш якунларига кўра ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдала­нилиши устидан назорат қилиш механизмларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

2016 йил

I чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари

қўмитаси

21.

«Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги ҚонуннингҚорақалпоғис­тон Республикасида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Тадбир Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ва ама­лиётга татбиқ этилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида ўтказилади.

Ўрганиш якунларига кўра ўсимликларнинг ички ва ташқи карантини бўйича давлат тадбирлари тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

2016 йил

II чорак

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

22.

«Таълим тўғрисида»ги Қонуннингнодавлат таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи қисми нормаларининг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Тадбир давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи нодавлат таълим муассасалари томонидан қонун ҳужжатлари талаб­ларининг ижро этилишини ўрганиш, шунингдек ушбу соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида ўтказилади.

2016 йил

II чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

23.

«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуннинг Наманган вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Мазкур назорат-таҳлил тадбирини ўтказишдан мақсад Қонун нормаларининг ижроси ва амалга оширилиши самарадорлиги ҳолати устидан парламент назора­тини таъминлашдан иборат. Ушбу ўрганишни ўтказиш зарурати Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари натижаларидан, шунингдек ушбу Қонун қоидалари ва нормаларининг минтақа мисолида амалга оширилишини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар бажарилишини таҳлил этиш ва баҳолашдан келиб чиқади.

2016 йил

II чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

24.

«Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни­нингСамарқанд шаҳрида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Тадбир уй-жой фондини биргаликда бошқариш ҳамда сақлаш, асраш ва таъмирлашни таъминлаш, кўп квартирали уйлардаги хусусий уй-жой мулкдор­ларининг умумий мол-мулкидан фойдаланиш борасида Қонун талабларининг амалда рўёбга чиқарилишини ўрганишга қаратилган.

Ўрганиш натижаларига кўра ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомил­лаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.

2016 йил

II чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

25.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг давлат харидларини амалга оширишга доир қисми нормаларининг Сирдарё вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг талабларига мувофиқ давлат харидлари соҳасидаги ишларни ўрганишга қаратилган. Ўрганиш даво­мида товар етказиб берувчиларнинг ҳалол рақобати асосида харидларни амалга ошириш борасида таркиб топган ҳуқуқни қўллаш амалиётини батафсил таҳлил этиш амалга оширилади.

Ўрганиш натижаларига кўра камчиликларни бартараф этиш, шунингдек давлат харидлари тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Тадбир ЎзЛиДеП фракцияси ташаббуси билан тайёрланмоқда.

2016 йил

II чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

26.

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ҚонуннингФарғона вилоя­тида ижро этилиши ҳолатини ўрга­ниш

Тадбир аудиторлик ташкилотларининг фаолияти соҳасидаги ишларни, улар­нинг ўз мажбуриятларини, аудиторлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини ижро этишлари ҳолатини ўрганишга қаратилган. Ушбу соҳадаги таркиб топган ҳуқуқни қўллаш амалиёти батафсил таҳлил этилади.

Ўрганиш натижаларига кўра мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

Тадбир ЎзЛиДеП фракцияси ташаббуси билан тайёрланмоқда.

2016 йил

II чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

27.

2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъмин­лаш дастури кўрсаткиларининг Сурхондарё вилоятида бажарилишининг боришини ўрганиш

2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури Қонунчилик палатасининг 2015 йил ноябрь ойидаги қарори билан тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси зиммасига дастур кўрсаткичларининг самарали бажарилиши устидан назорат қилиш бўйича бир қатор вазифалар юклатилган.

Ушбу тадбирни ўтказишнинг долзарблиги Ўзбекистон Республикаси Прези­дентининг Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузасидан келиб чиқади.

Ўрганиш якунларига кўра Дастур кўрсаткичларини тўлиқ амалга ошириш таъминланишига кўмаклашиш ва таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

2016 йил

II чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

28.

2016 йил иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури кўрсаткичларининг

Қорақалпоғистон Республикасида бажарилишининг боришини ўрга­ниш

2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури Қонунчилик палатасининг 2015 йил ноябрь ойидаги қарори билан тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси зиммасига бир қатор вазифалар, шу жумладан дастур кўрсаткичларининг самарали бажарилиши устидан назорат қилиш бўйича бир қатор вазифалар юклатилган.

Ушбу тадбирни ўтказишнинг долзарблиги Ўзбекистон Республикаси Прези­дентининг Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузасидан келиб чиқади.

Ўрганиш якунларига кўра Дастур кўрсаткичларини тўлиқ амалга ошириш таъминланишига кўмаклашиш ва таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

2016 йил

II чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

29.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А. Икромовнинг «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастуринингтиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳ­камлашга, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлари бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахборотини эшитиш

Ахборотни эшитиш тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врач­лик пунктлари ишининг самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш, шунингдек тегишли муассасалар фаолиятига баҳо бериш, ушбу соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш имконини беради.

Тадбир «Адолат» СДП фракцияси ташаббуси билан тайёрланмоқда.

2016 йил
III чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси,

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

30.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг «2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг I-ярим йиллик якуни бўйича бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахборотини эшитиш

Мазкур Давлат дастури амалга оширилиши борасидаги эшитув унинг бажари­лиши қандай бораётганлигини, энг аввало, тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилигини баҳолаш, камчиликлар ва муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш имконини беради. Шунингдек эшитув давомида Қорақалпоғистон Республикасида ва Сурхондарё вилояти мисолидаги ўрганиш материалларидан фойдаланилади.

Тадбир ЎзХДП фракцияси ташаббуси билан тайёрланмоқда.

2016 йил
III чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

31.

«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Тадбир қонун талабларининг амалда татбиқ этилишини ўрганишга, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги камчиликларни аниқлашга, шунингдек ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва такрор кўпайтириш соҳасидаги қонун ҳуж­жатларини янада такомиллаштириш, ўсимлик дунёси объектлари мониторин­гини ташкил этиш, шунингдек уларни давлат ҳисобига олиш ва кадастрини юритиш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган.

Тадбир натижаларига кўра қонунни такомиллаштириш ва унинг самарали амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

2016 йил
III чорак

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

32.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг мажлисида халқ таълими вазирининг ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазирининг «Бар­қарор ривожланиш мақсадларида таълим бўйича Ўзбекистон Республикаси Концепцияси бажарилиши­нинг бориши тўғрисида»ги ахбо­ротларини эшитиш

Эшитувни ўтказишнинг долзарблиги барқарор ривожланиш мақсадларида таълим тизимини мамлакатимизда шаклланиш ва янада ривожлантиришга, барқарор ривожлантириш мақсадларида таълим принципларининг таълим тизимига босқичма-босқич жорий этилишини таъминлашнинг ҳуқуқий меха­низмини ишлаб чиқиш ва жорий этишга, шунингдек мутахассис экологлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган мазкур Концепциянинг асосий йўналишлари халқ таълими ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан бажарилиши устидан парламент ва депутатлар назоратини кучайтириш заруриятидан келиб чиқади.

Эшитув якунларига кўра Концепция доирасида барқарор ривожланиш мақ­садларида таълимни ривожлантиришга, келгуси йилларда уни амалга ошириш механизмини такомиллаштиришга қаратилган аниқ тадбирларни ўтказиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Тадбир Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ташаббуси билан тайёрланмоқда.

2016 йил
III чорак

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

33.

«Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касаллик­лар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҚонуннингАндижон вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Тадбир Қонуннинг зараркунандаларга ва ўсимликларнинг касалликларига қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга, шунингдек ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш, уларни сақлаш, қўллаш, утилизация қилиш ва ташишга доир талабларнинг риоя этилишига оид қисмининг ижро этилиши ҳолатини ўрганишга қаратилган.

Ўрганиш якунларига кўра қишлоқ хўжалиги ўсимликларини муҳофаза қилиш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш мўлжалланмоқда.

2016 йил
II чорак

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

34.

Бюджет ва иқтисодий исло­ҳотлар қўмитасининг мажлисида ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолияти тўғри­сида»ги ҚонуннингБухоро вилоя­тида ижро этилиши ҳолати ҳақида»ги ахборотини эшитиш

Тадбир Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт қилувчи корхоналар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни кучайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирларни ўрганишга қаратилган. Шунингдек мамлакатимиздаги маҳ­сулот экспорт қилувчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини танқидий жиҳа­тидан қайта кўриб чиқиш назарда тутилмоқда.

Ўрганиш натижаларига кўра божхона тартиб-таомилларини янада соддалаш­тириш, уларни амалга ошириш муддатларини қисқартириш ва ташқи савдо операцияларини ўтказишга доир тарифларни пасайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

2016 йил
III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

35.

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғриси­да»ги Қонуннинг Наманган вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрга­ниш

Тадбир Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш, уларнинг минтақа ялпи ички маҳсулотини шакллантиришдаги ролини янада ошириш соҳасидаги ишларни ўрганишга қаратилган.

Ўрганиш давомида мазкур соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини батафсил таҳлил этишдан ўтказиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текширув ва тафтишлардан ўтказиш тартибини бузганлик, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ноқонуний тарзда тўхтатиб қўйганлик учун жавобгарликни таъмин­лаш бўйича чора-тадбирлар бажарилишининг боришини батафсил таҳлил қилишдан ўтказиш, шунингдек мазкур соҳани тартибга солувчи амалдаги қонун ҳужжатларини танқидий жиҳатдан таҳлил этиш мўлжалланмоқда.

Тадбир якунларига кўра ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш ва минта­қада тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

2016 йил
III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

36.

Иқтисодиёт вазирининг «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилга мўлжалланган Инвести­ция дастури амалга оширилиши­нинг бориши тўғрисида»ги ахборо­тини эшитиш

Тадбирнинг асосий мақсади саноатда ва умуман иқтисодиётда тузилмавий ўзгартиришларнинг энг муҳим воситаси сифатида Ўзбекистон Республикаси­нинг 2016 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури ижро этилишини ўрганиш­дан иборат.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, эшитув доирасида жорий йил учун назарда тутилган 164 та йирик инвестиция лойиҳасининг сўзсиз ишга туширилишини, шунингдек энг замонавий талабларга жавоб берадиган техника ва ускуналар олиб кирилиши ҳамда ўрнатилишини таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш назарда тутилмоқда.

Эшитув якунларига кўра Дастур кўрсаткичларининг самарали бажарилиши юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Тадбир ЎзЛиДеП фракциясининг ташаббуси билан тайёрланмоқда.

2016 йил
IV чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

37.

«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуннинг Жиззах вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Ушбу Қонун нормаларининг ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлардан фойдаланиш бўйича тадбирларда иштирокини таъминлашни, алоқадор тузилмалар томонидан давлат кадастрини юритиш ҳамда муҳофаза қилинадиган ҳудудларни уларнинг тоифалари бўйича бошқа­риш ишларини ташкил этишни назарда тутувчи масалаларни ҳар томонлама таҳлилий ишлаб чиқиш мақсадларида зарурдир.

Ушбу тадбир натижаларига кўра тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиб, улар «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда «Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаларини тайёрлашда ҳисобга олинади.

2016 йил
IV чорак

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

38.

«Васийлик ва ҳомийлик тўғри­сида»ги Қонуннинг Самарқанд вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Ўрганишдан мақсад — давлат органларининг улар томонидан болалар жисмо­ний ва маънавий ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасидаги фаолиятини таҳлил этишдан, болаларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатловчи, шунингдек уларнинг муносиб тарбияланиши ва вояга етишига хизмат қилувчи «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонун нормаларининг ижро этилишини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмларнинг самара­дорлиги даражасини аниқлашдан иборат.

2016 йил
IV чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

39.

«Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойда­ланиш тўғрисида»ги ҚонуннингСурхондарё вилоятида ижро этили­ши ҳолатини ўрганиш

Тадбирдан кўзланган мақсад — маданий ёдгорликларнинг тарихий қиёфасини сақлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот олиш, шунингдек қонун талабларининг ижро этилиши ҳолатини баҳолашдан иборат.

Тадбир якунларига кўра маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.

2016 йил
IV чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

40.

Қонуности ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқлашти­рилишини таъминлаш бўйича амал­га оширилган ишларни ўрганиш

Қонунчилик палатасининг Регламентига киритилган охирги тузатишларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Қўшма мажлисида (2015 йил 23 январь), Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимда (2015 йил 5 декабрь) Давлатимиз раҳбари маърузаларида белгилаб берилган вазифаларни бажариш мақсадида қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасининг янги Божхона кодекси тас­диқланганлиги муносабати билан қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши мониторинги ўтказилади.

Ўрганишдан мақсад — қонуности ҳужжатларининг Божхона кодексига мувофиқлигини, шунингдек товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш, божхона тўловлари ундириш, божхона расмийлаштируви, божхона назоратини амалга ошириш тартибини белгилаш, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ муносабатларнинг қонун йўли билан тўлиқ тартибга солинишини таъминлашдан иборат.

Ўрганиш якунларига кўра Қўмитанинг кенгайтирилган мажлисида Ўзбекис­тон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг қонуности ҳужжатлари­ни Божхона кодексига мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотини эшитиш режалаштирилмоқда.

2016 йил
IV чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

41.

«Ветеринария тўғрисида»ги ҚонуннингҚашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Тадбир ҳайвонлар касалликларининг олдини олиш ва уларни тугатиш бўйича шарт-шароитлар ва тартибни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳайвонларнинг юқумли касалликлари олиб кирилиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминловчи хўжалик ва ветеринария тадбирларини амалга ошириш, шунингдек ҳайвонларни сақлаш билан боғлиқ объектларни жойлаштириш, қуриш, уларни фойдаланишга топшириш чоғида зоогигиена ва ветеринария-санитария талаб­ларига риоя этиш борасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганишга қаратилган.

Ўрганиш натижаларига кўра давлат органларининг ушбу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.

2016 йил
IV чорак

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

42.

«Чет эл инвестициялари тўғриси­да»ги ҚонуннингНаманган вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрга­ниш

Тадбирдан мақсад — Наманган вилоятида чет эл инвестициялари улушига эга бўлган корхоналар фаолиятидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, шунингдек мазкур Қонун нормаларининг ижро этилиши ҳолатини таҳлил этишдан иборат.

Тадбирни ўтказиш натижаларига кўра инвестиция муҳитини янада яхшилаш ҳамда ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклиф­лар ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

2016 йил
IV чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

4-бўлим. Фуқаролик жамияти институтларини, мустақил ОАВларни изчил ривожлантириш, уларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини
ҳимоя қилиш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришдаги ролини ошириш

Қонун ижодкорлиги фаолияти

1.

«Нашрларнинг мажбурий нус­хаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади — миллий нашрлар фондини шакллан­тириш соҳасидаги муносабатларни, ахборот-кутубхона муассасаларига ва таш­килотларига нашрларнинг мажбурий нусхаларини тақдим этишни тартибга солиш, миллий нашрларнинг мажбурий нусхаси сақланишини таъминлаш, фуқароларнинг ахборотлардан эркин фойдаланишга бўлган ҳуқуқларини кафо­латлашга риоя этиш ва ундан жамоатчиликнинг фойдаланиши кабилардан иборат.

2016 йил

II чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

2.

«Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси инсон ва фуқаронинг шахсий маълумотларини қайта ишлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини, шу жумладан шахсий ҳаёт дахлсизлигига, шахсий ва оилавий сир сақланишига бўлган ҳуқуқ­ларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун ҳуқуқий асос яратишга қаратилган. Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши юридик ва жисмоний шахслар томони­дан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, унинг ҳудудидан ташқарида ҳам автоматлаштирилган воситалардан фойдаланган ҳолда ёки бундай воситалардан фойдаланмасдан амалга ошириладиган шахсий маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш имконини беради.

2016 йил
III чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

Назорат-таҳлил фаолияти

3.

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси­нинг мажлисида Ўзбекистон мат­буот ва ахборот агентлиги бош директорининг «Ноширлик фаолия­ти тўғрисида»ги Қонуннинг Самарқанд вилоятида ижро этилиши ҳолати ҳақида»ги ахборотини эши­тиш

Тадбир мазкур Қонун талабларининг Самарқанд вилоятида рўёбга чиқарилишини ўрганиш, ҳуқуқни қўлланиш фаолиятидаги камчиликларни аниқлаш, шунингдек янги таҳрирдаги «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган.

2016 йил

I чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

4.

«Ижтимоий шериклик тўғриси­да»ги ҚонуннингХоразм вилоя­тида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Тадбир Қонун нормаларининг амалда рўёбга чиқарилиши ҳолатини ўрганиш, ҳуқуқни қўлланиш самарадорлигини, минтақанинг ижтимоий аҳамиятга молик дастурларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари билан ижтимоий шериклик жараёнига тортилганлик даражасини ўрганишга қаратилган.

Ўрганиш якунлари бўйича фуқаролик институтларини ривожлантириш соҳасида ижтимоий шерикликнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш режалаш­тирилмоқда.

Тадбир «Миллий тикланиш» ДП фракцияси ташаббуси билан тайёрланмоқда.

2016 йил

II чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

5.

«Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги ҚонуннингСамар­қанд вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Тадбир давлат органлари фаолиятида нодавлат нотижорат ташкилотларига ўз фаолиятини монеликсиз амалга оширишни кафолатловчи яратилган шарт-шароитларни ўрганишга қаратилган.

Тадбир якунлари бўйича ННТнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашадиган ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ва тав­сиялар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Тадбир «Миллий тикланиш» ДП фракцияси ташаббуси билан тайёрланмоқда.

2016 йил
III чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

6.

«Ахборотлаштириш тўғриси­да»ги Қонуннинг Халқ таълими вазирлиги фаолиятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Тадбир Халқ таълими вазирлиги ва унинг Навоий ҳамда Андижон вилоят­ларидаги ҳудудий бошқармалари мисолида қонун талабларининг амалда рўёбга чиқарилишини ўрганишга қаратилган.

Тадбир якунлари бўйича ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва тизим­ларидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни қонунчилик йўли билан тар­тибга солишни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш режалаш­тирилмоқда.

2016 йил

IV чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

5-бўлим. Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигини таъминлашнинг, ташқи иқтисодий фаолиятининг норматив-ҳуқуқий
асосларини янада такомиллаштириш

Қонун ижодкорлиги фаолияти

1.

«Ўзбекистон Республикаси­нинг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғриси­даги кодекси)

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбе­кистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига жис­моний шахсларнинг ҳаво кемасига лазер нурини йўллаганлик учун жавобгар­лиги турлари ва чораларини белгиловчи нормалар киритилишини назарда тутади.

Қонуннинг қабул қилиниши ҳаво кемаларининг парвозлари хавфсизлигини оширишга, жисмоний шахсларнинг ҳаво кемалари парвозларига таҳдид солувчи, экипаж ва йўловчилар ҳаётига хавф туғдирувчи ғайри ҳуқуқий ҳаракатлари учун жавобгарликни кучайтиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 7 январда киритилган.

2016 йил

I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

2.

«Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси (янги таҳрири)

Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ҳайвонот дунёси объектларини муҳо­фаза қилиш, улардан фойдаланиш, уларни такрор кўпайтириш, уларнинг яшаш ва кўпайиш жойларини, шунингдек кўчиш йўлларини сақлаб қолиш, ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишнинг иқтисодий механизмини қўллаш, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш соҳа­сидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган.

Амалдаги Қонунга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга ҳамда қонун ҳужжатларидаги камчилик­ларни бартараф этишга қаратилган янги ҳуқуқий нормаларни мустаҳкамлаб қўйишни, халқаро шартномалар ва конвенцияларнинг нормаларини миллий қонун ҳужжатларига жорий этишни назарда тутади.

Қонун лойиҳаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ташаббуси билан тайёрлан­моқда.

2016 йил

II чорак

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

3.

«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси (янги таҳрири)

Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси табиий ўсимликлар дунёси ва ёввойи организмлар ҳосил қиладиган мажмуаларнинг яхлитлигини, улар ўсадиган табиий жойлар муҳитини сақлаш, ўсимлик дунёси объектлари камайиб ёки йўқолиб кетиши сабабларининг олдини олишни ва уларни бартараф этишни таъминлаш бўйича ҳуқуқий нормаларни янада такомиллаштиришга, шунингдек мазкур Қонун нормаларини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фой­даланиш соҳасидаги халқаро шартномалар талабларига мувофиқлаштиришга қаратилган.

Қонун лойиҳаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ташаббуси билан тайёрлан­моқда.

2016 йил

II чорак

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

4.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (Жиноят-процессуал кодекси ва «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонун)

Қонун лойиҳаси тезкор-қидирув фаолиятининг турли жиҳатларини ҳуқуқий тартибга солиш масалалари бўйича айрим қонун ҳужжатларидаги, чунончи Жиноят-процессуал кодекси ҳамда «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонундагимавжуд камчиликлар ва номувофиқликларни бартараф этишни, шунингдек миллий қонун ҳужжатларининг БМТнинг Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси талабларига мувофиқлигини таъминлашни назарда тутади. Бундан ташқари, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонун нормаларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш унга тезкор-қидирув тадбирлари тушунчаларини қонунчилик йўли билан мустаҳкамлаб қўйишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурлигини кўрсатади.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан 2016 йил 14 январда киритилган.

2016 йил
III чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

5.

«Халқаро шартномалар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (янги таҳрири)

Қонунни янги таҳрирда қабул қилиш зарурияти қонуннинг амалдаги таҳ­ририда халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўёбга чиқарилиши устидан монито­ринг қилиш механизмини ва уларни вақти-вақти билан инвентаризациядан ўтказиш тартибини белгиловчи нормалар йўқлиги, шунингдек халқаро шартно­малар лойиҳаларини ҳуқуқий, сиёсий ва бошқа турдаги экспертизалардан ўтказишга қўйиладиган талабларни аниқлаштириш зарурлиги билан боғлиқ.

Қонун лойиҳаси кўрсатиб ўтилган ҳуқуқий камчиликларнинг ўрнини тўлди­ришга қаратилган бўлиб, бу, пировард натижада, мамлакатнинг тутган йўлини ҳуқуқий жиҳатдан пухта далиллаш воситасида икки томонлама ва кўп томон­лама ҳамкорлик масалаларига тезлик билан муносабат билдирилишини таъмин­лайди.

2016 йил
III чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

6.

«Ўзбекистон Республикаси­нинг Консуллик уставига ўзгар­тиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:

консуллар зиммасига Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг репатриа­циясига (қайтарилишига) доир вазифаларни юклаш;

Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги фуқаролари паспорт ёки бошқа сафар ҳужжатларини йўқотган ёхуд уларнинг амал қилиш муддати тугаган тақдирда консуллар томонидан сертификатлар беришни қонунчилик йўли билан тартибга солиш;

чет элда турган Ўзбекистон фуқароларининг аризаларини тезлик билан кўриб чиқиш, республикадан ҳужжатларини талаб қилиб олишга доир меха­низмларни белгилаб қўйиш;

чет эл расмий ҳужжатларини легаллаштириш талабини бекор қилувчи апос­тил қўйиш тартиби тўғрисидаги қоидани назарда тутувчи нормаларни белгилаш;

консулларнинг он-лайн хизматлар кўрсатишга (виза сўров варақлари, ҳуж­жатларни талаб қилиб олиш учун аризалар топшириш, қайтиш учун серти­фикатлар бериш, Ўзбекистоннинг чет эллардаги муассасаларида консуллик ҳисобига қўйиш ва ҳоказо) тааллуқли нормаларни қонунчилик йўли билан белгилаб қўйиш.

2016 йил
III чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

7.

«Дипломатик хизмат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

«Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатия ваколатхоналари бошлиқларини тайинлаш ва чақириб олиш тартиби тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбе­кистон Республикасининг дипломатик ходимлари учун дипломатия даража ва мартабаларини белгилаш тўғрисида»ги қонунларни тартибга солиш мавзуининг ўхшашлигини ҳисобга олиб, ушбу қонунлар «Дипломатик хизмат тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасига бирлаштирилмоқда.

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

Ташқи ишлар вазирлиги органларининг (аттестация комиссияси ва ҳайъат) бир-бирини такрорловчи вазифаларини истисно этиш;

дипломатия ходимларига эгаллаб турган лавозими даражасини, уларнинг дипломатик лавозимдаги иш даврини, меҳнат фаолияти натижаларини ва бошқа шу кабиларни инобатга олган ҳолда дипломатик мартабаларни бериш мезон­ларини аниқлаштириш.

2016 йил
III чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

8.

«Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси давлат сирларини сақлаш тартибини янада такомиллашти­ришни ҳамда ахборот-коммуникация технологияларни ривожлантириш ва улардан фойдаланишнинг замонавий тенденцияларини, «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда Қонунни қайта кўриб чиқишни назарда тутади. Ишлаб чиқилаётган ҳужжатда давлат сирларини сақлашнинг замонавий механизмлари акс этади. Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши ҳозирги замон шароитида давлат сирлари­нинг ишончлилигини таъминлашга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси қонун ҳужжатларининг ўтказилган инвентаризацияси нати­жаларига кўра Қонунчилик палатаси депутатлари ташаббуси билан ишлаб чиқилмоқда.

2016 йил
IV чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

Назорат-таҳлил фаолияти

9.

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги ҚонуннингТошкент шаҳрида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли Қарорибилан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир бир қатор янгиликларни назарда тутувчи Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди. Шунингдек маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатига киритилган охирги тузатишларга мувофиқ махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиб техника воситалари билан қайд этилган Йўл ҳаракат қоидаларини бузганлик учун шахслар жавобгарлигининг ҳуқуқий механизмлари белгилаб қўйилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, қонун ҳужжатларининг қарама-қаршиликсиз, тизимли бўлишини, мазкур соҳадаги ҳуқуқий тартибга солиш тизимининг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида мазкур Қонун нормаларининг юқорида кўрсатиб ўтилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши билан боғлиқ янгича ташкилий-ҳуқуқий шароитларда амалга оширилишини комплекс ўрганиш зарурлиги юзага келади.

2016 йил

III чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

II. Конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар

Конференциялар

1.

«Давлат органларининг қонунлар сўзсиз ижро этилишини таъмин­лашга доир фаолияти самарадор­лигини оширишнинг долзарб маса­лалари» мавзусида халқаро конфе­ренция

Конференциянинг мақсади — барча тузилмаларнинг, улар мансабдор шахс­ларининг қабул қилинаётган қонунларни ижрочиларга ўз вақтида етказиш, мазкур қонунлардаги нормаларнинг бир хил қўлланилишини, шунингдек уларнинг ижро этилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш масалалари бўйича тажриба алмашишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституциянинг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгилаб берилган вазифа­ларни бажариш мақсадида тайёрланаётган қабул қилинган қонунларни ижро­чиларга етказиш масалаларини тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилиш ҳам режалаштирилмоқда.

2016 йил

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

2.

«Интеллектуал мулк соҳасининг ҳуқуқий асосларини такомиллашти­риш»

Тадбир интеллектуал мулк соҳасидаги, шу жумладан интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунларни такомиллаштиришга қаратилган. Тадбир якунлари бўйича тегишли таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

2016 йил

I чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

3.

«Ахборот соҳасини ислоҳ этиш­нинг, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлашнинг долзарб масала­лари»

Тадбирнинг мақсади миллий оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, журна­листлар фаолиятини моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини кучайтириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат. Тадбир давомида оммавий ахборот воситаларининг жамоатчиликни ўз вақтида ва ҳаққоний хабардор этиш, жамоат­чилик фикрини шакллантириш борасидаги ролини оширишга, фойдаланувчи­ларнинг ижтимоий аҳамиятга молик ахборотдан фойдаланишини таъминлашга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Конференция доира­сида самарали миллий ахборот майдонини шакллантириш жараёнларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқи­лади.

2016 йил

II чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

4.

«Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари»

Тадбирнинг ўтказилишидан мақсад Ўзбекистонда фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, хусусан, аҳолининг репродуктив саломатлиги, оналар, болалар ва ўсмирларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. Мазкур тадбир «Соғлом она ва бола йили» давлат дастурини ижро этиш мақсадида ўтказилади.

2016 йил

III чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

5.

«Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим шарти сифатида аҳо­лининг ҳуқуқий маданияти ва
ҳуқу­қий онгини юксалтириш»

Тадбир аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини янада юксал­тиришга қаратилган бўлиб, мамлакатда кучли ва адолатли фуқаролик жамия­тини барпо этиш учун, энг аввало, фуқаролар юксак ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгга эга бўлиши талаб этилади. Конференцияда мамлакатимизда аҳоли ҳуқуқий маданиятининг бугунги ҳолати масалалари муҳокама қилинади ва бу мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш имкониятини беради.

2016 йил

IV чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

6.

«Экологик туризм — барқарор тараққиётнинг ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг муҳим омили: Ўзбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт» мавзусида халқаро конфе­ренция

Тадбир Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга доир тегишли тавсияларни ишлаб чиқишга, шунингдек мазкур соҳада хорижий тажрибани алмашишга қаратилган.

2016 йил

IV чорак

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

Давра суҳбатлари

7.

«Қонун ижодкорлиги жараёнини демократлаштириш: очиқликни ва ижтимоий муносабатлар субъект­ларининг манфаатлари ҳисобга олинишини таъминлаш» мавзуида халқаро давра суҳбати

Тадбирнинг мақсади — норма ижодкорлиги фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, қонун лойиҳалари ташаббускорларининг экспертлар ҳамжамияти, фуқаролик институтлари билан ҳамкорлиги соҳасида тажриба алмашишдан иборат.

2016 йил

II чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўми­таси, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

8.

«Фуқаролик жамияти институт­ларининг давлат ҳокимияти ва бош­қаруви органлари фаолияти очиқ­лигини таъминлашдаги иштироки»

Тадбирни ўтказишдан мақсад «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуннинг қоидаларини рўёбга чиқариш­да фуқаролик жамияти институтларининг иштироки даражасини, хусусан, улар томонидан давлат органларидан ишончли ва холис ахборот олиш даражасини, шунингдек фуқаролик институтларининг ахборотдан фойдаланиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлашдан иборат.

2016 йил

II чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

9.

«Мактабдан ташқари таълим муассасаларининг таълим тизими­даги роли ва аҳамияти»

Тадбир «Соғлом она ва бола йили» давлат дастурини бажариш, шунингдек мактабдан ташқари таълим муассасаларининг соғлом болани шакллантириш­даги ролини кучайтириш, мактабдан ташқари таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, илғор педагогик ва ахборот коммуникация техноло­гияларини амалиётга кенг жорий этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш тадбирларини амалга ошириш даражасини тубдан яхшилаш мақсадида ўтказилади.

2016 йил

II чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

10.

«Ўзбекистонда узлуксиз эколо­гик таълим ва барқарор ривожла­ниш мақсадидаги таълим тизимини жорий этиш ҳамда мазкур соҳанинг

ҳуқуқий асосларини такомиллашти­риш»

Тадбир барқарор ривожланиш мақсадида экологик таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, шунингдек мазкур соҳадаги узлуксиз экологик таълим тизимини ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган.

2016 йил

II чорак

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи

11.

«Қонун ҳужжатлари ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни қўллаб-қувват­лаш амалиёти: миллий ва хорижий тажриба»

Тадбирни ўтказишдан мақсад мамлакатда муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини ривожлан­тиришнинг ҳолатини баҳолаш, шунингдек мазкур соҳадаги қонун ҳужжат­ларини такомиллаштириш бўйича тажриба алмашиш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш, хусусан, «Қайта тикланадиган энергия манбалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан иборат.

2016 йил

II чорак

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитси билан биргаликда

12.

«Аҳолининг кенг қатламларини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишига ва экологик хавфсизликни таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширишга жалб этиш»

Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг экологик тизимларни сақлаш, табиий ресурс­ларни тиклаш ва уларнинг ҳолатини яхшилашга доир экологик сиёсати тўғри­сида, экологик вазиятни яхшилашга, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ва экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган тадбирлар ҳақида аҳолининг кенг қатламларини ва жамоатчиликни хабардор этиш, шунингдек аҳолининг кенг доиарасини экологик муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбир­лар бажаришга жалб этишга, Ўзбекистондаги халқаро экологик ташкилот­ларнинг ваколатхонаси билан ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади.

2016 йил

II чорак

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

13.

«Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг давлат бошқарувини модернизация қилиш ва жамиятни демократлаштиришдаги роли»

Тадбирнинг мақсади ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат бошқарувини модернизация қилиш ва жамиятни демократлаш­тириш имкониятларини ўрганишдан иборат.

2016 йил

II чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

14.

«Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти устидан парла­мент назорати: Ўзбекистон ва Франция тажрибаси» мавзусида халқаро давра суҳбати

Тадбирнинг мақсади — ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти устидан парламент назорати соҳасида тажриба алмашиш, Франциянинг экспертлар ҳамжамиятига Ўзбекистон парламентининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимидаги ролини кучайтириш тўғрисидаги ахборотни етказишдан иборат. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституциянинг 23 йилли­гига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгилаб берилган вазифаларни бажариш мақсадида ўтказилади.

2016 йил

IV чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси,

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

15.

«Давлат харидларининг шаффофлигини таъминлашнинг ҳуқу­қий асослари: мавжуд ҳолат ва ривожланиш истиқболлари»

Тадбир давлат харидлари соҳасининг ҳолатини ўрганишга, давлат харид­ларини ташкил этишдаги мавжуд ҳуқуқни қўлланиш муаммоларини муҳокама қилишга, қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган.

2016 йил

IV чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

16.

«Замонавий АКТларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси­даги роли ва аҳамияти»

Тадбирнинг мақсади замонавий АКТлардан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фойдаланиш йўналишларини белгилаш ва географик ахборот тизим­лари технологиялари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек АКТлардан аҳолининг атроф-муҳит ҳолати тўғрисида хабардорлигини таъмин­лашда фойдаланилишини баҳолашдан иборат.

2016 йил

IV чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

17.

Жойларда алоҳида жадвал бўйича «Ўзбекистон — муқаддас Ватан», «Юрт тинчлиги ва осо­йишталиги бебаҳо бойлик», «Тинч­лик ва барқарорлик муқаддас неъмат», «Одам савдоси — инсон эркинлигига таҳдид» мавзуларида туркум давра суҳбатлари ўтказиш

Тадбирларнинг ўтказилишидан мақсад аҳолига, хусусан, ёшларга мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, ёшларни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга алоқадорлик туйғуларини шакллантириш, шунинг­дек тинчлик, барқарорлик ва мамлакатнинг изчил тараққиётини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга салбий таъсир кўрсатаётган турли таҳ­дидлар борасидаги ахборотни етказишдан иборат. Мазкур тадбирлар минтақа­ларда депутатларнинг сайловчилар билан учрашувлари чоғида бошқа муассасаларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади.

алоҳида жадвал бўйича

Сиёсий партиялар фракциялари, «Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла» хайрия жамғармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Семинарлар

18.

«Парламент сўровини ва депутат сўровини юбориш ҳуқуқидан депу­татларнинг самарали фойдаланиши масалалари»

2015 йил 29 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-396-сонли Қонунда«парламент сўрови» ва «депутат сўрови» тушунча­ларининг аниқ чегарасини белгилаш назарда тутилган. Тадбирни ўтказишдан мақсад мазкур аниқ чегаранинг моҳияти ва аҳамиятини депутатларга етка­зишдан иборат.

2016 йил

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

19.

«Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъмин­лашнинг ҳуқуқий асослари»

Тадбирнинг мақсади аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига доир, озиқ-овқат муомаласи соҳасида амалда бўлган нормалар ҳамда қоидаларга юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши масалаларини муҳокама қилиш, шунингдек мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

2016 йил

I чорак

ЎзЛиДеП фракцияси, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

20.

«Давлат ҳокимияти ва бошқа­руви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ОАВлар­нинг роли»

Тадбирнинг мақсади — миллий ОАВларнинг жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида кенг ва ҳаққоний хабардор этиш жараёнларидаги фаол иштирокини рағбатлантиришдан иборат.

2016 йил

I чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

21.

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳа­сининг ҳуқуқий асосларини тако­миллаштириш ва қонунчилик нор­маларининг ижро этилиши самара­дорлигини ошириш»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарори билан Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди. Тадбирни ўтказишдан мақсад депутатларга Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган янги­ликларнинг моҳияти ва аҳамиятини етказишдан иборат.

2016 йил

I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

22.

Халқаро биологик хилма-хил­ликни сақлаш кунига бағишланган «Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни бошқаришнинг қонун­чилик асослари»

Тадбирнинг мақсади — муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ривожлантиришнинг ҳолатини, Ўзбе­кистондаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини баҳолашдан иборат. Мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларини, хусусан, янги таҳрирдаги «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш», «Ўрмон тўғри­сида»ги қонунларни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш.

2016 йил

II чорак

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

23.

«Бухгалтерия ҳисоби тўғриси­да»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинормаларини такомиллаш­тириш масалалари»

Тадбир янги таҳрирдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг нормалари ва қоидаларини жамоатчиликка кенгроқ етказиш мақсадида Ҳисоб палатаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги мутахассислари билан биргаликда ташкил этилади. Тадбирда иштирок этишга корхоналар, ташкилотларнинг қатор раҳбарларини, уларнинг бухгалтерия хизматлари раҳбарларини жалб этиш мўлжалланмоқда. Шунингдек экспертлар, назорат-тафтиш органларининг, фуқаролик жамияти институтларининг, ОАВ вакиллари жалб этилади.

2016 йил

II чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

24.

«Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенция ва Киото протоколи талабларининг бажарилиши ҳола­ти» мавзусида Халқаро иқлим кунига бағишланган семинар

Тадбирнинг ўтказилишидан мақсад мазкур конвенциянинг ва Киото прото­колининг талабларини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаш­тириш масалаларини муҳокама қилиш, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннитакомиллаштириш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

2016 йил

II чорак

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

25.

«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинормаларини самарали амалга оши­ришнинг долзарб масалалари»

Семинарнинг мақсади — аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида талаб юқори бўлган электрон давлат хизматларини амалга ошириш ва жорий этиш учун шарт-шароитлар яратишнинг, сифати давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда давлат органларининг бирхиллаштирилган идоралараро электрон ҳамкорлигига тўлиқ ўтиш учун «электрон ҳукумат» ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари комплексларини интеграциялашга доир ишларнинг ҳолатини ўрганиш, шунингдек электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг асосий принципларини сифатли ва босқичма-босқич жорий этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатларни белгилашдан иборат.

2016 йил

III чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

26.

«2016 йилда иш ўринлари таш­кил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини ижро этиш доирасида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлашти­риш механизмларини такомиллаш­тириш»

Тадбир битирувчиларни сўзсиз ишга жойлаштиришни таъминлашга доир тегишли чораларни қабул қилган ҳолда Дастурни туманлар ва шаҳарлар, тар­моқлар ва муайян корхоналар кесимида тизимли равишда мониторинг ва таҳлил қилишни амалга оширишга, шунингдек корхоналар (иш берувчилар), коллеж­лар, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномалар шартларига риоя этиш самарадорлигини оширишга қаратилган.

2016 йил

IV чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

27.

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига киритилган янгиликларнинг моҳиятини тушун­тиришга доир семинарлар туркумини ўтказиш

Тадбирнинг ўтказилишидан мақсад — аҳолининг кенг қатламларига, шу жумладан тадбиркорларга Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига киритилган янги нормаларнинг моҳиятини етказишдан иборат.

алоҳида режа бўйича

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

28.

«Ветеринария фаолиятининг ҳуқуқий асослари» мавзусида ало­ҳида жадвал бўйича амалий семи­нарлар туркумини ўтказиш

Тадбирда янги таҳрирдаги «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуннингмоҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш режалаштирилмоқда.

алоҳида жадвал бўйича

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

29.

«Ўзбекистонда фармацевтика фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва уни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида семинарлар туркумини ўтказиш

Тадбирнинг мақсади — «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғри­сида»ги янги таҳрирда қабул қилинган Қонуннинг аҳамияти ва моҳиятини аҳолига етказишдан иборат. Семинарларда фармацевтика саноати соҳасидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, тегишли мутахассислар, шунингдек жамоат­чилик ва ОАВ вакиллари иштирок этади.

алоҳида жадвал бўйича

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 1-сон, 14-модда)