Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 7 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2798-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2021 йил 20 октябрдаги 24-мҳ-сонли ««Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2798-2, 02.11.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2016 йил 23 майдаги 01-157-сон буйруғи (рўйхат рақами 2798, 2016 йил 9 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 23-сон, 279-модда) билан тасдиқланган Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ У. ТАШКЕНБАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 май,
3-В-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 28 майдаги 3-B-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадан «ўрта махсус» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси (бундан буён матнда Давлат инспекцияси деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси (бундан буён матнда мактабгача таълим бошқармалари деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (бундан буён матнда халқ таълими бошқармалари деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари деб юритилади), туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ҳамда аттестация комиссиялари тузилган таълим муассасаларида ушбу ташкилотлар раҳбарларининг буйруғи билан сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш бўйича моддий жавобгар шахслар (бундан буён матнда масъул шахс деб юритилади) белгиланади.».
3. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Сертификатлар:
мактабгача таълим, халқ таълими бошқармалари ва касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларига — Давлат инспекцияси томонидан;
туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига — тегишли мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармалари томонидан;
таълим муассасаларига — тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан буюртманомаларга мувофиқ белгиланган тартибда берилади.».
4. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Бузилган ва яроқсиз ҳолга келган сертификатлар бўйича расмийлаштирилган далолатноманинг бир нусхаси:
таълим муассасаси томонидан — тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига;
туман (шаҳар) мактабгача таълим, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан — тегишли мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармаларига;
мактабгача таълим бошқармаси, халқ таълими бошқармаси, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси томонидан — Давлат инспекциясига сертификатлар илова қилинган ҳолда юборилиши лозим. Бунда, мактабгача таълим бошқармаси ва халқ таълими бошқармаси томонидан таълим муассасаси ҳамда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими юборган яроқсиз ҳолга келган сертификатлар ва далолатнома нусхаларини ҳам Давлат инспекциясига юборилади.».
5. 16-банддаги «ДТМга юборилган» ва «ДТМ директори» деган сўзлар тегишлича «Давлат инспекциясига юборилган» ва «Давлат инспекцияси бошлиғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 17 ва 18-бандлардаги «ДТМга» қисқартмаси «Давлат инспекциясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. Иловадаги изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ: мазкур журнални юритишда:
Давлат инспекцияси томонидан — 14 — 20-устунлар;
мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармалари томонидан — 9, 15 ва 16-устунлар;
касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари томонидан — 8 — 13-устунлар;
туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан — 9, 10, 14 ва 16-устунлар;
таълим муассасалари томонидан — 8 — 13, 14 ва 15-устунлар тўлдирилмайди.».
Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.
Мактабгача таълим вазири А. ШИН
2018 йил 28 май
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2018 йил 28 май
Касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУХАМЕДОВ
2018 йил 28 май
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2018 й., 10/18/2798-1/1485-сон)