21.06.2018 йилдаги ПҚ-3795-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро муносабатлар соҳасида дипломатик, бошқарув кадрларини ва мутахассисларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, улар малакасини ошириш тизимининг самарадорлигини тубдан ошириш, мамлакатнинг ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий фаолиятини илмий-методологик ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5400-сон Фармони ижроси юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (кейинги ўринларда Университет деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимига киради ҳамда қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаси оширишни, юқори даражада фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилишини таъминлайдиган асосий олий таълим муассасаси ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро иқтисодиёт ва менежмент;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро муносабатлар ва сиёсий фанлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро оммавий ва хусусий ҳуқуқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажрибадан, шу жумладан замонавий инновацион педагогик технологиялар ва илмий ишланмалардан фойдаланиш, мамлакатдаги таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг мазкур йўналишдаги фаолиятини самарали мувофиқлаштириш асосида республика ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолияти соҳасида халқаро мутахассисларни тайёрлашнинг юқори сифатини таъминлаш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларнинг мустақил тайёргарлик кўришини чуқурлаштиришни, уларда таҳлилий фикрлашни, мустаҳкам касбий кўникмаларни, юксак маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришни таъминлайдиган ўқув режалари ва дастурларининг амалий мазмунини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа соҳавий вазирлик ва идораларнинг доимий янгиланиб турадиган истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида халқаро соҳадаги кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро муносабатлар, хорижлик шериклар билан ҳамкорлик, мамлакатимизнинг ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолияти ривожланишининг прогноз баҳоларини ва истиқболларини ишлаб чиқишга қаратилган фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар самарадорлигини тубдан ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро муносабатларнинг устувор йўналишлари бўйича юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларнинг расмий тадбирлари ва делегацияларига юксак даражада ҳамроҳлик қилишни таъминлашга сафарбар этилган юқори малакали профессионал таржимонлар ҳамда гидларни ўқитишнинг замонавий услублари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни яхшилаш, уларнинг самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетнинг бакалавриат йўналишлари бўйича таълим олиш муддати тўрт йилни ташкил этади, бунда бешинчи босқич талабалари мазкур қарор қабул қилинган пайтда амалда бўлган таълим дастурларига мувофиқ ўқишни якунлайди ва белгиланган тартибда диплом олади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетнинг барча бакалавриат йўналишлари бўйича ўқишга қабул чет тили, математика/тарих, она тили ва адабиёт фанлари бўйича давлат тест синовлари якунлари асосида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июлдаги ПФ-114-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 06/25/114/0633-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетнинг магистратура йўналишлари бўйича таълим олиш муддати ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олувчилар учун бир йилни, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олувчилар учун икки йилни ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июлдаги ПФ-114-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 06/25/114/0633-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018/2019 ўқув йилида Университетнинг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш квотасини 3-иловага мувофиқ 150 киши (шу жумладан давлат грантлари бўйича 30 киши), Университетнинг магистратурасига 50 киши (шу жумладан давлат грантлари бўйича 10 киши) этиб белгилаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ оширилган контракт ставкалари бўйича қўшимча қабул қилиш имкониятини назарда тутиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратурага қабул қилинадиган талабалар сони Университет томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда бакалавриатга қабул квотасининг 50 фоизигача бўлган ҳисоб-китобдан (шу жумладан давлат грантлари бўйича магистратура учун ажратилган жойлар сонининг 20 фоизи) ҳамда республика ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг тегишли йўналишлари бўйича юқори малакали халқаро мутахассислар, илмий ва илмий-педагогик кадрларнинг захирасини тўлдириш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети кадрларига буюртмачи-ташкилотлар рўйхати ва бакалавриат битирувчиларининг улар орасидаги тақсимоти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Университетга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда таълим стандартларини ишлаб чиқиш, малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда талабаларнинг билимини баҳолаш ҳамда ўқув жараёнининг амалиёт билан интеграциялашувини таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавриатда турдош йўналишлар бўйича ўқишни муваффақиятли тамомлаган талабаларни истисно тариқасида «Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти» мутахассислиги бўйича магистратурага қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчилар таркибининг фаолият турлари бўйича вақт меъёрларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет таълим йўналишлари бўйича педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавриат, магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим йўналишлари бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини жорий этиш;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет ва Дипломатик академиянинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш, ходимларни моддий рағбатлантириш учун тўлов-контракт (шу жумладан, оширилган контракт ставкалардан тушумлар) ва бюджетдан ташқари маблағларни улардан оқилона ҳамда самарали фойдаланиш шарти билан тасарруф этиш;
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетнинг фаолият йўналишлари бўйича шартнома асосида консалтинг ва эксперт-таҳлилий хизматлар кўрсатиш, ушбу вазифаларни амалга ошириш учун ташкилий-ҳуқуқий ва инновацион-инвестициявий тузилмаларни яратиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет ҳамда шу соҳадаги вазирлик ва идоралар зиммасига Университетнинг академик лицейи ва «Дипниҳол» мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда «Улуғбек номидаги Тошкент халқаро мактаби» нодавлат таълим муассасасига ўқув-услубий ва ахборот-ресурс кўмаги бериш вазифалари юклансин.
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Университет тузилмасида қуйидагилар ташкил этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагилар асосий вазифалари этиб белгиланган Халқаро иқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро иқтисодиёт ва менежмент, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш, инвестициялар ҳамда сайёҳлар оқимини жалб қилиш, жаҳон сиёсати ва халқаро хавфсизлик, замонавий фан ҳамда халқаро муносабатлар амалиётининг бошқа устувор йўналишлари соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ишлар бўйича мутахассисларни касбий, илмий-тадқиқот ва таҳлилий тайёрлаш самарадорлигини оширишга қаратилган халқаро иқтисодиёт ҳамда сиёсат соҳасида янги курслар ва дастурларни тайёрлаш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган тадқиқотлар асосида мамлакатнинг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий, прогноз материаллар ва тавсияларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидагилар асосий вазифалари этиб белгиланган Халқаро-ҳуқуқий тадқиқотлар ва қиёсий оммавий ҳуқуқ маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро оммавий ва хусусий ҳуқуқ соҳасида чуқур фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб бориш, мамлакат ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолияти соҳасидаги ҳуқуқий сиёсат, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ривожланишини мунтазам таҳлил қилиш, тадқиқотлар натижаларини илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўқув жараёнига ва янги авлод ўқув-методик адабиётларини тайёрлаш ишларига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қиёсий ҳуқуқшунослик, халқаро иқтисод ва тижорат ҳуқуқи, замонавий юридик фан ҳамда амалиётнинг бошқа тармоқлари бўйича истиқболли тадқиқот лойиҳаларига ёш олимларни фаол жалб қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шартнома асосида хизматлар кўрсатиш тушумлари, илмий-техник дастурларга ажратилган грантлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — институт) фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
институтга илмий ходимлар сифатида, жумладан ўриндошлик асосида ишга жалб қилиш илмий ва амалий кўникмага эга, юқори малакали мутахассислар орасидан ўтказиладиган танлов асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
институт олиб борадиган тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш мамлакатнинг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий вазифаларини ҳисобга олган ҳолда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб Дипломатик академияда қуйидаги ходимлар тоифалари мажбурий тартибда қайта тайёрланадилар ва малака оширадилар:
(10-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар ва Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирликлари, ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятга жалб қилинган бошқа вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маъмурий-бошқарув ходимлари — уч йилда бир марта;
(10-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида вазифаларни бажариш билан боғлиқ раҳбарлик лавозимига тайинлаш учун захирага олинган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ихтисослаштирилган давлат муассасалари ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари ҳамда халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон учун ажратилган квоталарига дипломатик ва маъмурий-техник лавозимларга тайинланадиган ходимлар, шу жумладан, уларнинг турмуш ўртоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро муносабатлар ҳамда сиёсий фанлар, халқаро иқтисодиёт ва менежмент, халқаро оммавий ҳамда хусусий ҳуқуқ, гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти йўналишидаги олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари — уч йилда бир марта;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Дипломатик академия курсларининг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолатда таълим олаётган тингловчилари учун бутун таълим олиш даврида асосий иш жойидаги эгаллаб турган лавозими, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар сақланади;
(10-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Дипломатик академияда ўқитиш, қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан ҳар йили тасдиқланадиган режа ва дастурларга мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.
(10-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактабга тижорат асосида нодавлат ташкилотлар учун ихтисослаштирилган ўқув курсларини ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Tашқи ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали кадрлар тайёрлаш харажатлари ва Университетнинг ривожлантириш стратегиясини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили тўлов-контракт асосидаги бакалавриат ва магистратурада таълим олишнинг қийматини белгиласин ва тасдиқласин. Бунда, Университетда шартнома асосида таълим олишнинг тўлов қиймати тегишли йўналиш ва мутахассислик бўйича республика таълим муассасалари учун белгиланганидан 3 баравар ошиши мумкин эмас;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет ва Дипломатик академия кадрларини Tашқи ишлар вазирлигининг марказий аппарати ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида мунтазам равишда ички идоравий ротация қилиш тартибини жорий этишни;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет фаолиятига жалб қилинадиган ва унинг ҳамкорликдаги тадбирларида иштирок этиш учун таклиф қилинадиган чет эллик ўқитувчилар, олимлар ҳамда мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда расмийлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятга жалб этилган вазирлик ва идоралар Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув амалиётини ўташ дастурларига мувофиқ соҳавий вазирлик ва идораларнинг тегишли бўлинмаларида талабалар томонидан таълим жараёнида олинган амалий ва назарий билимларини амалиётда қўллаш мақсадида уларнинг мажбурий амалиётини ташкил этишда Университетга ҳар томонлама кўмак кўрсатсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет ва Дипломатик академия профессор-ўқитувчилар таркиби, тадқиқотчиларининг идоравий мансуб бўлинмаларнинг иш фаолияти билан танишишлари ва ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақидаги янги билимларга эга бўлишлари учун уларда қисқа муддатли стажировка ўташларини ташкил этиш амалиётини жорий этсин;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет ва Дипломатик академияда бошқарув таркиби, масъул ходимлар ва амалиётчи-мутахассислар томонидан халқаро муносабатлар, мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатининг долзарб масалалари бўйича мунтазам равишда дарслар, маърузалар (шу жумладан, соатлик иш ҳақи ёки ўриндошлик шартлари асосида) ўтказилишини таъминласин.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Университет ва Дипломатик академия фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Университет ҳамда Дипломатик академиянинг бюджетдан ташқари жамғармалари, жумладан таълимнинг тўлов-шартнома шаклидан тушадиган маблағлар, шартнома асосида хизматларни амалга оширишдан тушган маблағлар, грантлар, шунингдек, хорижий ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди билан бир қаторда бюджетдан ташқари маблағлар, хусусан тўлов-шартнома (жумладан, оширилган шартнома асосида таълим олишга кирувчилар) маблағлари ҳисобидан маъмурий-бошқарув, профессор-ўқитувчи, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан 85 фоиз миқдоригача бўлган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет ректори Махсус жамғарма маблағлари ҳисобига Университет ва Дипломатик академия ходимларига уларнинг ишлари ҳажми ва самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ойлик устама белгилаш, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бошқа қўшимча моддий рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус жамғарма маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби, шунингдек, Университет ва Дипломатик академия ходимларига ойлик устама белгилаш мезонлари Университет томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 июлдан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги ходимларга узоқ йиллик хизмати ва дипломатик ранглари учун ойлик маошларига қўшимча ҳақ Университет ва Дипломатик академия ходимларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур маблағларни 2018 йил учун ажратсин, кейинги йиллардан бошлаб эса уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Университет:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, бошқа соҳавий вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мажбурий (бир нусхада) юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босма ва китоб маҳсулотлари (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар)нинг бепул нусхалари (бир нусхада) оладиган ташкилотлар рўйхатига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахборотлари мажбурий юбориладиганлар рўйхатига киритилсин.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 ва 2 иловалар рус тили матнида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бакалавриати ва магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ойлик муддатда 2020 йил охирига қадар Университет ва Олий мактаб моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш, Университетнинг тўлақонли муҳандис-техник, ахборот-коммуникация инфратузилмасини яратиш масалалари бўйича қарор қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига «Халқаро иқтисодиёт ва менежмент», «Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти» мутахассисликлари киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети буюртмаларига биноан Университетда ишлаш учун жалб этиладиган чет эллик ўқитувчилар, профессорлар ва мутахассисларга давлат божлари тўлашдан озод этган ҳолда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 21 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3795-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июндаги ПҚ-3795-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2018/2019 ўқув йилида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари

Шифр

Таълим йўналиши

2018/2019 ўқув йилига квота

Жами

шу жумладан:

грант

контракт

150

30

120

5120700

Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича)

30

6

24

5231100

Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият йўналишлари бўйича)

75

15

60

5240100

Юриспруденция (халқаро-ҳуқуқий фаолият)

45

9

36


2018/2019 ўқув йилида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида магистрлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари

Шифр

Таълим йўналиши

2018/2019 ўқув йилига квота

Жами

шу жумладан:

грант

контракт

50

10

40

5А120701

Халқаро муносабатлар ва жаҳон сиёсати

8

1

7

5А231101

Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият йўналишлари бўйича)

9

2

7

5А231102

Ташқи иқтисодий фаолият (тармоқлар ва фаолият йўналишлари бўйича)

9

2

7

5А240105

Халқаро ҳуқуқ (соҳалар бўйича)

6

1

5

5А240106

Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи

4

1

3

5А240111

Халқаро бизнес ҳуқуқи

5

1

4

Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти

9

2

7

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июндаги ПҚ-3795-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖИДУ кадрларига буюртмачи-ташкилотлар рўйхати ва бакалавриат битирувчиларининг улар ўртасидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақсимоти*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Буюртмачи-ташкилотлар рўйхати

Талабалар сони

Бакалавриат таълими йўналиши

150

1.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аппаратлари

4

2.

Ташқи ишлар вазирлиги

30

3.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

6

4.

Адлия вазирлиги

10

5.

Ички ишлар вазирлиги

5

6.

Мудофаа вазирлиги

5

7.

Давлат божхона қўмитаси

6

8.

Прокуратура органлари

8

9.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

7

10.

Хокимликлар

7

11.

Инновацион ривожланиш вазирлиги

7

13.

Савдо-саноат палатаси

5

14.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

6

15.

Иқтисодиёт вазирлиги

7

16.

Миллий гвардия

5

17.

Давлат хавфсизлик хизмати

5

18.

Миллий статистика қўмитаси

2

19.

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

7

20

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

3

21.

Инсон ҳуқуқлари миллий маркази

2

22.

Сиёсий партиялар

5

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги ЖИДУ кадрларига буюртмачи-ташкилотлар рўйхатига ва талабалар сонига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиши мумкин.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июндаги ПҚ-3795-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Режалаштирилаётган тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. ЖИДУда кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш

1.

Университетда жорий этилаётган янги таълим йўналишлари: «халқаро иқтисодиёт ва менежмент», «гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти» каби йўналишлар ўқитиш учун киритилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда таълим стандартларини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил июнь

ТИВ, Олий таълим вазирлиги

2.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бакалавриати ва магистратурасида ўқиш учун талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида қуйидагиларни назарда тутувчи Низомни тасдиқлаш:

чет тили, математика ҳамда тарих, она тили ва адабиёт бўйича тест синовларини ўтказган ҳолда бакалавриатда ўқиш учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш тартибини жорий этиш;

ЖИДУга кириш учун абитуриентларни танлаб олиш бўйича дастлабки имтиҳон синовларини ўтказиш тартиби; бакалавриатга қабул қилишда чет тили бўйича билим даражасини аниқлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари, бунда IELTS билимлар даражаси кўрсаткичи — камида 5,5 балл, TOEFL IBT бўйича камида 61 балл, шунингдек, Тест DаF, GOETНE сертификати, DELF имтиҳонлари ва ҳоказолар бўйича CEFR услубидаги B2 минимал кўрсаткичга эга, умум томонидан қабул қилинган, шу жумладан амалдаги халқаро сертификатлар асос бўлади;

магистратурага қабул қилишда чет тили бўйича билим даражасини аниқлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари, бунда IELTS билимлар даражаси кўрсаткичи — камида 6,5 балл, TOEFL IBT бўйича камида 85 балл, шунингдек, Тест DаF, GOETНE сертификати, DALF имтиҳонлари ва ҳоказолар бўйича CEFR услубидаги С1 минимал кўрсаткичга эга, умум томонидан қабул қилинган, шу жумладан амалдаги халқаро сертификатлар асос бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил июнь

ТИВ, ДТМ, Олий таълим вазирлиги

3.

Хорижий тилларга ўқитиш ва синхрон таржимонларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс дастурни қабул қилиш ва амалга ошириш.

Қўшма қарор

2018 йил август

ТИВ, Олий таълим вазирлиги, ЎзДЖТУ

4.

Талабалар томонидан ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини ўташ ҳамда кейинчалик уларнинг ишга жойлаштирилишини таъминлаш тартибини тасдиқлаш, бунда талабалар амалиётини ташкил этиш ва битирувчиларни ишга жойлаштириш тўғрисидаги идоралараро битимларни тузиш ва уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, ЖИДУ битирувчиларининг лавозимлар бўйича ўсишининг таъсирчан мониторингини амалга ошириш механизмлари назарда тутилади.

Қўшма қарор

2018 йилноябрь

ТИВ,Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ТСВ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

5.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ЖИДУда «гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти» мутахассислиги бўйича таълимни ташкил этиш борасидаги ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-услубий чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

Қўшма қарор

2018 йил август

ТИВ, Олий таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

6.

Бакалавриат ва магистратурада тўлов контракт асосида таълим олиш қийматининг миқдорини белгилаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қўшма қарор

2018 йил июль

ТИВ, Молия вазирлиги

7.

Чет эллардаги ихтисослашган шерик — олий ўқув юртларининг инновацион ва илғор халқаро амалиёт тажрибасини ўқув, илмий-тадқиқот ва маъмурий фаолиятга тизимли асосда жорий этишни ташкил қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Қўшма қарор

2018 йил ноябрь

ТИВ, Инновацион ривожланиш вазирлиги

8.

Чет мамлакатларнинг етакчи турдош олий ўқув юртлари ва илмий-таҳлилий марказлари билан халқаро алоқаларни чуқурлаштириш бўйича 2018 — 2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш.

Буйруқ

2018 йил ноябрь

ТИВ

9.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда мазкур Университет ҳузуридаги Олий дипломатия мактабининг Уставларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. ЖИДУнинг янги ташкилий-штат тузилмасини юқори малакали мутахассислар, ўқитувчи кадрлар билан тўлдириш, шунингдек, Университетнинг кам самарали ва бир-бирини такрорловчи бўлинмаларини тугатиш ҳамда уларнинг ходимлари билан меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда тўхтатиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Буйруқ

2018 йил август

ТИВ, ЖИДУ

10.

Вазирликлар ва идораларнинг юқори малакали мутахассис-ларини, шу жумладан собиқ дипломатларни таълим фаолиятига жалб этиш амалиётини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Қўшма қарор

2018 йил сентябрь

ТИВ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

11.

Масофавий таълим ва мустақил билим олиш усулларини, интерактив машғулотлар ҳамда бошқа замонавий инновацион технологияларни, мазкур соҳадаги илғор хорижий тажрибани ўқув жараёнига татбиқ этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил сентябрь

ТИВ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

II. Ташқи-сиёсий ва ташқи-иқтисодий тузилмалар кадрларини, шунингдек, профессор-ўқитувчилар таркибини
қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

12.

Дипломатия, бошқарув кадрлари ва мутахассисларини Олий мактабда қайта тайёрлаш, малакасини оширишни ташкиллаштириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-услубий чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

Қўшма қарор

2018 йил август

ТИВ, ТСВ, ДБА

13.

Дипломатик хизмат ходимларини, ташқи-сиёсий ва ташқи-иқтисодий тузилмаларнинг халқаро соҳадаги мутахассисларини Олий мактабда қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва кадрлар захирасини шакллантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил август

ТИВ, ТСВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

14.

ЖИДУ ва Олий дипломатия мактабининг маъмурий-бошқарув ва профессор-ўқитувчилар таркибига дипломатик мартаба бериш Тартибини тасдиқлаш.

Буйруқ

2018 йил сентябрь

ТИВ, Адлия вазирлиги

15.

Университет кадрларининг ТИВ марказий аппаратида ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида стажировкадан ўтиши ҳамда уларни ротация қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.

Буйруқ

2018 йилоктябрь

ТИВ, Адлия вазирлиги

16.

Амалиётда талаб этилган мутахассисларни манзилли тайёрлаш, шунингдек, бунинг асосида Университет мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашга йиллик мақсадли буюртмалар портфелини шакллантиришни таъминлаш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, ташқи-сиёсий ва ташқи-иқтисодий соҳалардаги нодавлат ташкилотларининг кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги талаб-эҳтиёжларини комплекс таҳлил қилишнинг доимий ишлайдиган тизимини яратиш.

Қўшма қарор

2018 йилоктябрь

ТИВ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ТСВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

17.

Университет ва Олий мактаб профессор-ўқитувчилари малакасини Ўзбекистоннинг етакчи таълим ва таҳлилий муассасаларида, хорижий мамлакатларнинг таълим ва тадқиқот марказларида бджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан мажбурий равишда оширишнинг узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Буйруқ

2018 йил сентябрь

ТИВ, Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

18.

Вазирликлар ва идоралардан, етакчи олий таълим ва илмий муассасалардан, тадқиқот марказларидан, шу жумладан хорижий мамлакатлардан юқори малакали мутахассислар ва экспертларни контракт асосида Университет ва Олий мактабга ўқитувчилик қилишга жалб этиш бўйича яхлит дастурни ишлаб чиқиш.

Қўшма қарор

2018 йилоктябрь

ТИВ, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ТСВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

III. ЖИДУнинг илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлилий салоҳиятини ошириш

19.

2019-2021 йилларда халқаро муносабатлар, ташқи-иқтисодий ва ташқи-сиёсий фаолият соҳасидаги фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар Комплекс дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Буйруқ

2018 йилоктябрь

ТИВ, Инновацион ривожланиш вазирлиги

20.

ЖИДУда инновацион фаолиятни ривожлантириш, Университетнинг ташқи-иқтисодий, ташқи-сиёсий фаолият соҳаси, шунингдек, таълим соҳасидаги илмий-амалий ишланмалари татбиқ этилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Қўшма қарор

2018 йилоктябрь

ТИВ, Инновацион ривожланиш вазирлиги,Олий таълим вазирлиги

21.

Халқаро муносабатлар, халқаро иқтисодиёт ва менежмент, халқаро ҳуқуқнинг долзарб йўналишлари бўйича илмий, илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс дастурни қабул қилиш.

Қўшма қарор

2018 йил ноябрь

ТИВ, ОАК, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

22.

Халқаро иқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар маркази ҳамда Халқаро-ҳуқуқий тадқиқотлар ва қиёсий оммавий ҳуқуқ марказининг Низомларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ТИВ буйруғи

2018 йил август

ТИВ

IV. ЖИДУнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари

23.

ЖИДУнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш:

бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш;

маҳаллий иситиш тизимини яратиш;

босмахона, полиграфия ва нашриёт базасини модернизация қилиш;

Университетни зарур мебель, анжомлар, ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер ва бошқа оргтехника, кутубхона фонди билан жиҳозлаш;

Университет ҳудудини ободонлаштириш;

ЖИДУ фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил август

Вазирлар Маҳкамаси, ТИВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

24.

Университет ва Олий мактабнинг бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилари, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларини моддий рағбатлантириш учун Махсус жамғарма ҳамда уларнинг ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш мезонлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қўшма қарор

2018 йилиюнь

ТИВ, Молия вазирлиги

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.06.2018 й., 07/18/3795/1453-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон; 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон; 21.07.2025 й., 06/25/114/0633-сон)