09.03.2018 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки халқ ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорлик Томонлар давлатлари фаровонлиги ва миллий хавфсизлигига кўмаклашишини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг Томонлар давлатлари учун хавфини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги илмий-техникавий маълумот алмашинуви Томонлар давлатлари учун манфаатлилигини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг куч ва воситалари билан бартараф этиб бўлмайдиган фавқулодда вазиятлар келиб чиқиши эҳтимолини ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида иккала давлатнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатларига бўлган эҳтиёжни эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги ўрнини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Битимда қўлланиладиган атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимда қўлланиладиган атамалар қуйидаги маъноларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сўровчи Томон» — бошқа Томонга ёрдам кўрсатиш гуруҳларини, жиҳозлар ва таъминот материалларини юбориш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қиладиган Томон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тақдим этувчи Томон» — бошқа Томоннинг ёрдам кўрсатиш гуруҳларини, жиҳозларни ва таъминот материалларини юбориш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантирувчи Томон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ваколатли орган» — мазкур Битимни амалга ошириш билан боғлиқ ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш учун ҳар иккала Томондан тайинланадиган давлат органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ёрдам кўрсатиш гуруҳи» — ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган, фавқулодда вазиятлар зонасида ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган жиҳозлар билан етарли таъминланган, тақдим этувчи Томон мутахассисларининг (зарурат бўлганда, хизмат итлари билан) уюшган гуруҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фавқулодда вазият» — одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий йўқотишларга ва аҳолининг ҳаёт кечириш шароитига зиён етишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, техноген ва табиий ҳалокат ёки бошқа офат натижасида юзага келган муайян ҳудуддаги ҳолат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш» — олдиндан ўтказиладиган ва фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфини имкон қадар камайтиришга, шунингдек, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда, одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва уларнинг соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга зарарлар ва моддий талофатларнинг ҳажмини камайтиришга қаратилган тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фавқулодда вазиятларни бартараф этиш» — фавқулодда вазиятлар рўй берганда ўтказиладиган ҳамда одамларнинг ҳаётини асраб қолишга ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга зарарлар ва моддий талофатларнинг ҳажмини камайтиришга, шунингдек, фавқулодда вазиятлар зоналарининг кенгайишига йўл қўймасликка ва уларга хос бўлган хавфли омилларнинг ҳаракатини тугатишга қаратилган авария-қутқарув ишлари ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фавқулодда вазият зонаси» — фавқулодда вазият юзага келган ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«авария-қутқарув ишлари» — фавқулодда вазиятлар зонасидаги одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлаш, моддий ва маданий бойликларни ҳамда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятларнинг кенгайишига йўл қўймасликка ва бартараф этишга ёки уларга хос бўлган хавфли омилларни мумкин бўлган даражада камайтиришга қаратилган ҳаракатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жиҳозлар» — ёрдам кўрсатиш гуруҳининг материаллари, техника ва транспорт воситалари, анжомлари, шу жумладан, хизмат итлари, гуруҳ аъзоларининг шахсий анжомлари, дори воситалари ва тиббий жиҳозлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«таъминот материаллари» — фавқулодда вазият оқибатида жабрланган аҳоли ўртасида бепул тақсимлаш учун мўлжалланган моддий воситалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битимни бажариш учун қуйидаги ваколатли органларни тайинлайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тожикистон томонидан — Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон томонидан — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар бошқа ваколатли органлар тайинланган ёки мавжуд ваколатли органларнинг номлари ўзгарган тақдирда, бир-бирларини бу ҳақида дипломатик каналлар орқали хабардор этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга мувофиқ фаолият Томонлар давлатларининг миллий қонунчилиги асосида амалга оширилади ва ҳар бир Томоннинг зарур маблағлари мавжудлиги инобатга олинган ҳолда олиб борилади. Мазкур Битим доирасидаги ҳамкорлик қуйидагиларни назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли техноген ва экологик жараёнлар, табиий ҳодисалар мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг мониторинги ва олдиндан аниқланиши ҳақида мунтазам маълумот алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатлар, шу жумладан, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тайёрлашни ташкил этишда тажриба алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этишда тегишли давлат органларининг ҳамкорлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳит ва аҳоли учун саноат авариялари, фалокатлар ва табиий офатлар натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ифлосланишлар билан боғлиқ хавф-хатарни баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот лойиҳаларини биргаликда режалаштириш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, илмий-техникавий адабиёт ва тадқиқот ишлари натижалари билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар, даврий нашрлар, услубий ва бошқа адабиётлар, видео ва фото материаллар, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги технологиялар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма конференциялар, семинарлар, ишчи мажлислар, ўқув машғулотлари ва машқларни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма нашрлар ва маърузаларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёрлар, ўқитувчилар, олимлар ва мутахассислар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ўзаро ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гуманитар ёрдам юкларини Томон давлатининг ҳудуди орқали учинчи давлатдан ёки учинчи давлатга ўтказиб юборишда кўмак кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ваколатли органлар келишиши мумкин бўлган бошқа фаолият.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ташкилотлар ва муассасалар ўртасидаги ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, зарурат туғилганда, Томонлар давлатларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида фаолият юритадиган давлат муассасалари ва ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслари ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Томонлар вакилларини қабул қилиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти Томонлар ўртасида ўзгача келишувга эришилмаган бўлса, тақдим этувчи Томон фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган, мазкур Битимнинг 3-моддасида белгиланган фаолиятда иштирок этишда ўз вакилларининг белгиланган манзилгача бориб-келиш, яшаш ва овқатланиш бўйича харажатларини қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти Томонлар ўртасида ўзгача келишувга эришилмаган бўлса, қабул қилувчи Томон биргаликда ташкил этиладиган конференциялар, семинарлар, ишчи йиғилишлар, ўқув машғулотлари ва машқларни, шунингдек, тақдим этувчи Томон вакилларининг ўз давлати ҳудудида ҳаракатланиши бўйича харажатларини қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш сўровчи Томоннинг фавқулодда вазият хусусияти ҳақида маълумотлар тақдим қилинган, зарур бўлган ёрдам турлари, ҳажми, жойи ва муддати кўрсатилган ёзма сўровномаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томон қисқа муддатларда сўровномани кўриб чиқади ҳамда ёрдам кўрсатишнинг имконияти, ҳажми ва шартлари тўғрисида сўровчи Томонни хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳларига раҳбарлик қилиш сўровчи Томоннинг ваколатли органи томонидан ушбу гуруҳлар раҳбарлари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ёрдам турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш гуруҳлари, тегишли ускуналар ва таъминот материалларини юбориш йўли билан ёки бошқа сўралаётган шаклда ёрдам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳлари фавқулодда вазият зонасида авария- қутқарув ишларини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровчи Томон ёрдам кўрсатиш гуруҳлари раҳбарларига фавқулодда вазият зонасида ва аниқ иш участкаларида юзага келган вазият бўйича маълумот беради ва зарурият туғилганда, ушбу гуруҳларни таржимонлар ва алоқа воситалари, шунингдек, хавфсизлик, бепул тиббий хизмат билан таъминлайди ҳамда уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳлари фавқулодда вазият зонасида 72 соат давомида мустақил ҳаракат қилишлари учун етарли даражада жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти бошқача ҳолат Томонлар ўртасида қўшимча келишилмаган бўлса, ёрдам захира манбалари тугаганда, сўровчи Томон кўрсатилган гуруҳларни улар кейинги ишини давом эттириши учун зарур воситалар билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ёрдам кўрсатиш гуруҳларининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш шартлари ва уларнинг сўровчи Томон давлати ҳудудида бўлиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳлари аъзолари сўровчи Томон Давлат чегарасининг халқаро қатнов учун очиқ бўлган ўтиш пунктлари орқали Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигида белгиланган паспортлар билан кесиб ўтадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳ раҳбари гуруҳ аъзоларининг исм-шарифи кўрсатилган рўйхат ҳамда тақдим этувчи Томоннинг ваколатли органи томонидан берилган унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳлари аъзолари сўровчи Томон давлати ҳудудида бўлган вақтларида ушбу давлат миллий қонунчилигига риоя қилишга мажбурдирлар. Бунда улар тақдим этувчи Томон давлатининг меҳнат қонунчилиги ва бу билан боғлиқ бошқа масалалар соҳасидаги юрисдикцияси остида бўладилар. Ёрдам кўрсатиш гуруҳи таркибига кирувчи ҳарбий хизматчилар тақдим этувчи Томон давлати қонунчилигининг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар ва ижтимоий- иқтисодий кафолатлар соҳаси билан тартибга солинган ҳарбий хизматчилар мақоми остида бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳларининг ҳаракатланиши, уларнинг жиҳозлари ва таъминот материалларини ташиш автомобиль, темир йўл, сув ёки ҳаво транспортлари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган транспорт турларидан ёрдам кўрсатиш учун фойдаланиш тартиби Томонлар ваколатли органлари тарафидан тегишли давлат органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш учун жиҳозлар ва таъминот материалларини олиб кириш ҳамда олиб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш учун сўровчи Томон давлатининг ҳудудига олиб кириладиган ва тақдим этувчи Томон давлати ҳудудидан олиб чиқиладиган жиҳозлар ва таъминот материаллари божхона божлари, йиғимлар ва бошқа солиқларни тўлашдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиҳозлар ва таъминот материалларининг божхона расмийлаштируви соддалаштирилган шаклда ва устуворлик асосида Томонларнинг ваколатли органлари томонидан бериладиган ёрдам кўрсатиш гуруҳининг таркиби, олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган жиҳозлар ва таъминот материалларининг рўйхати кўрсатиладиган хабарномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳларига жиҳоз ва таъминот материалларидан ташқари бошқа бирор-бир товарни ташиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар якунлангандан сўнг олиб кирилган жиҳозлар сўровчи Томон давлати ҳудудидан олиб чиқилиши лозим. Юзага келган айрим вазиятлар туфайли жиҳозларни олиб чиқиб кетиш имконияти бўлмаса, сўровчи Томоннинг ваколатли органига келишилган шартлар асосида ёрдам сифатида бепул берилиши мумкин. Бундай ҳолатда, сўровчи Томоннинг ваколатли ва божхона органлари бериладиган жиҳозларнинг турлари, миқдори ва жойлашган жойини кўрсатган ҳолда хабардор қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати муносабати билан сўровчи Томон давлати ҳудудига зарур миқдорда таркибида гиёҳвандлик, психотроп моддалар ва прекурсорлар бўлган тиббий препаратлар олиб кирилиши мумкин. Бундай ҳолатда, ёрдам кўрсатиш гуруҳи раҳбари тақдим қилувчи ва сўровчи Томонлар божхона органларига таркибида гиёҳвандлик, психотроп моддалар ва прекурсорлар бўлган тиббий препаратлар мавжудлиги ҳақида уларнинг номенклатура ва миқдори кўрсатилган декларацияни тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган тиббий препаратлар сўровчи Томонга берилиши мумкин эмас ва фақатгина ушбу Томон вакилларининг қатъий назорати остида малакали тиббиёт ходимлари томонидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибида гиёҳвандлик, психотроп моддалар ва прекурсорлар бўлган фойдаланилмаган тиббий препаратлар сўровчи Томоннинг божхона назорати остида ушбу тиббий препаратлар номенклатураси ва миқдорини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида олиб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибида гиёҳвандлик, психотроп моддалар ва прекурсорлар бўлган тиббий препаратларнинг ишлатилганлиги тўғрисида сўровчи Томон божхона органига уларнинг ишлатилганлиги ҳақида ёрдам кўрсатиш гуруҳи раҳбари ва шифокори томонидан имзоланган ҳамда сўровчи Томон ваколатли органи вакили томонидан тасдиқланган далолатнома тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ҳаво кемаларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томоннинг ваколатли органи сўровчи Томоннинг ваколатли органига ҳаво кемаларининг тури ва танитувчи белгилари, йўналиши, экипаж аъзоларининг сони, юк хусусияти, парвоз қилиш, қўниш жойи ва вақтини кўрсатган ҳолда ёрдам бериш учун ҳаво кемаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарори ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровчи Томон ўз давлати ҳудудининг маълум манзилигача учиб боришга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тез ёрдам кўрсатиш ва бир давлат ҳудудидан иккинчи давлат ҳудудига белгиланган фавқулодда вазият ҳудудига куч ва воситаларни ваколатли орган ҳаво кемалари орқали тезкор тарзда ташлаш мақсадида Томонларнинг ваколатли органлари Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ, ҳаво кемаларидан фойдаланиш имконияти ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ҳаво кемаларининг давлат чегараларини кесиб ўтиш тартибини осонлаштириш масаласида ҳар бир Томоннинг давлат органлари вакилларининг (чегара, божхона, фитосанитар, карантин хизматлари) ўзаро ҳамкорлиги механизми тўғрисида қўшимча йўриқнома ишлаб чиқадилар ва ўрнатилган ҳолда келишадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парвозлар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти ва ҳар иккала Томон давлатлари тарафидан белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Харажатларни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти Томонлар ўртасида ўзгача келишувга эришилмаган бўлса, сўровчи Томон тақдим этувчи Томоннинг ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларини қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровчи Томон ўзининг ёрдам бериш тўғрисидаги сўровномасини исталган вақтда бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолатда, тақдим этувчи Томон сарфлаган харажатлари учун товон олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти Томонлар ўртасида ўзгача келишувга эришилмаган бўлса, харажатлар тақдим этувчи Томоннинг талабномаси келиб тушгач, 30 иш куни мобайнида қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томон ёрдам кўрсатиш гуруҳлари аъзоларини суғурта қилади. Суғурталашни расмийлаштириш бўйича харажатлар ёрдам кўрсатиш бўйича қилинадиган умумий харажатларга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томон ҳаво кемаларининг учиб ўтиши, қўниши, аэродромда тўхтаб туриши ва ундан парвоз қилиши учун тўловдан, шунингдек, аэронавигация хизматлари учун тўловдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томоннинг ҳаво кемаларига ёқилғи ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш масалалари ҳар бир муайян ҳолатда алоҳида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти ҳар бир аниқ ҳолатда ўзгача тартиб келишилмаган бўлса, Томонлар мазкур Битимни амалга оширишдан келиб чиқадиган харажатларни Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ ўз маблағлари доирасида мустақил қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Зарарни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томоннинг ёрдам кўрсатиш гуруҳи аъзоси сўровчи Томон давлати ҳудудида мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш билан боғлиқ вазифаларни бажариши жараёнида жисмоний ёки юридик шахсга зарар етказса, етказилган зарар сўровчи Томон тарафидан миллий қонунчиликка мувофиқ қопланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томон, ёрдам кўрсатиш гуруҳи аъзоси томонидан сўровчи Томон давлати ҳудудида ёрдам кўрсатиш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган фаолият жараёнида жисмоний ёки юридик шахсга етказилган зарарни сўровчи Томон давлати миллий қонунчилигига мувофиқ қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томоннинг ёрдам кўрсатиш гуруҳи аъзоси томонидан қасддан ёки бепарволик туфайли етказилган зарар тақдим этувчи Томон тарафидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Маълумотлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим доирасида олиб борилаётган фаолият натижасида олинган маълумот, Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ ошкор этилмайдиган маълумотдан ташқари, агар Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан ёзма шаклда ўзгача келишувга эришилмаган бўлса, Томонлардан ҳар бирининг кундалик амалиёт ва кўрсатмаларига мувофиқ эълон қилинади ва фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот, тақдим этувчи Томон давлатининг миллий қонунчилигига мувофиқ, тақдим этувчи Томон ва унинг вакиллари дастлабки ёзма рухсати билан учинчи томонга берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро ёзма розилиги асосида унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва мазкур Битимнинг 16-моддасида белгиланган тартибда кучга кирадиган ҳамда алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ва (ёки) қўллаш юзасидан келиб чиқадиган низо ва келишмовчиликлар Томонлар ўртасида музокаралар ва маслаҳатлашувлар ўтказиш орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида дипломатик каналлар орқали охирги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим номуайян муддатга тузилади ва Томонлардан бири бошқа Томоннинг мазкур Битим амал қилишини тугатиш нияти тўғрисидаги ёзма хабарномасини дипломатик каналлар орқали олган санадан бошлаб, олти ой ўтгунга қадар амалда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти Томонлар ўртасида ўзгача келишувга эришилмаган бўлса, мазкур Битим амал қилишининг тугатилиши унинг амал қилиши даврида бошланган ва тугатилмаган у билан боғлиқ олиб борилаётган фаолиятга дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Душанбе шаҳрида 2018 йил 9 мартда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, тожик ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, рус тилидаги матн қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)