02.07.2018 йилдаги ПҚ-3827-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда фуқароларнинг эркинлик ва шахсий дахлсизликка доир ҳуқуқларини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, шахсга ўз имкониятларини рўёбга чиқариши учун самарали механизмлар яратилган, умуман жамият манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлайдиган суд-ҳуқуқ тизими самарали фаолият кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, жамиятнинг пойдевори сифатида оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оила манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий асосларини кучайтириш, унинг хавфсизлигини ва уйғунлигини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрилган чоралар хотин-қизларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига шак-шубҳасиз риоя қилиш, маънавий-ахлоқий асосларни ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш учун пойдевор яратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан жисмоний, ахлоқий ёки мулкий зарар етказиш натижасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар туфайли жабр кўрган шахсларга кўмаклашиш ва ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича инфратузилмани яратиш алоҳида аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, амалиётда фуқароларнинг, энг аввало, ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг ҳуқуқларини қўшимча равишда таъминлаш, давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан оммавий ахборот воситалари билан амалий муносабатларини кучайтириш, мазкур масалаларда жамоатчилик назорати жорий этилишини давом эттириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўришни талаб қиладиган айрим муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни инобатга олган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг, шу жумладан хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги кафолатлангани, шунингдек, қийноққа солганлик, зулм қилганлик ва бошқача тарзда шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини таҳқирловчи муомалада бўлганлик учун жавобгарлик белгилаб қўйилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни ҳамда жамиятдаги ва оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларни қўзғата оладиган оилавий ва шахслараро низоларнинг, депрессив вазиятларнинг эрта олдини олиш, шунингдек, ушбу жараёнда кенг жамоатчилик иштирок этишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини йўлга қўйишда, юзага келадиган низоли вазиятларни, биринчи навбатда оилавий-маиший низоли вазиятларни ҳал қилишда давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини, шу жумладан фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлик тизимини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низоли вазиятларнинг эрта олдини олишга, энг аввало, «хавф остидаги гуруҳ»да бўлган шахслар ва оилаларни аниқ мақсадда қўллаб-қувватлаш орқали ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини такомиллаштиришга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатиш сабабларини, ўз жонига қасд қилиш кайфиятини қўзғатадиган омилларни аниқлаш ҳамда ўрганиш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда оилавий-маиший тусдаги зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан, биринчи навбатда, яқин қариндошлар томонидан муросасиз муносабат муҳитини, шу жумладан жазо муқаррарлигини таъминлаш, оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларни қўллаб-қувватлаш орқали қарор топтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, оилавий ва шахслараро муносабатлар соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш жараёнларига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг зиммаларига Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази (кейинги ўринларда — «Оила» маркази), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази, «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди, «Sen Yolg'iz Emassan» республика ижтимоий болалар жамғармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларга ўз вақтида ва манзилли ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш, ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атвор пайдо бўлишига йўл қўймаслик ва унга эрта барҳам бериш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилоти шаклида Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика марказини (кейинги ўринларда — Республика маркази) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсисчилар маблағларини, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни Республика марказининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясига Республика марказининг буюртманомалари асосида унинг асосий вазифаларини бажариш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш учун зарур маблағларни ҳар йили назарда тутиш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республика марказининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари қуйидагилардан иборат эканлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган шахсларга аноним тарзда шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган ёки ўз жонига қасд қилган шахслар билан бирламчи ва изчил профилактика тадбирларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низоли вазиятларни, оилавий-маиший зўрлик ишлатиш ҳолларини ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни эрта бартараф этиш мақсадида давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича ҳудудий давлат ва нодавлат муассасаларининг фаолиятини ташкил этишда, уларнинг моддий-техник ва услубий базасини мустаҳкамлашда, мазкур муассасаларнинг кадрлар салоҳиятини шакллантириш ва қўллаб-қувватлашда, муҳтож шахсларга, шу жумладан «ишонч телефони» орқали маслаҳат бериш тизимини яратиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
долзарб ижтимоий муаммоларни аниқлаш мақсадида вақти-вақти билан жамоатчилик фикрини ўрганиш, уларнинг асосида низоли вазиятларни, оилавий-маиший зўрлик ишлатиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни бартараф этишга доир дастурлар ва услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низоли вазиятларни, оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни, уларнинг келиб чиқишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материалларни, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида тарқатиш орқали ушбу соҳадаги муаммолар ҳақида жамоатчиликнинг хабардор этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари учун низоли вазиятларни, оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни бартараф этиш масалаларига бағишланган амалиётлар, семинар ва тренинглар ўтказиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Республика марказини жойлаштириш учун бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида бино ажратилишини, шунингдек, у зарур мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий-техник ресурслар билан жиҳозланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларини (кейинги ўринларда — Марказлар) босқичма-босқич ташкил этиш. Бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқичда Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида биттадан Марказ фаолиятини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқичда туманлар (шаҳарлар) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шу жумладан туманлараро тамойил асосида минтақалардаги Марказлар сонини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи босқичда республиканинг туманларини (шаҳарларини) имкон қадар қамраб олган ҳолда Марказлар фаолиятини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТДнинг «Давлат бошқарувида иштирок этиш учун хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳаётда уларнинг фаоллигини ошириш» деб номланган қўшма лойиҳаси доирасида Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишни олдини олиш бўйича дастлабки марказни ташкил этишга доир лойиҳани энг яхши халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) давлат-хусусий шериклиги усулларидан кенг фойдаланиш, шу жумладан Марказларнинг фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатилишининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларини ва халқаро (хорижий) ташкилотларни жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Марказлар биринчи навбатда ташкил этиладиган туманлар (шаҳарлар) рўйхати Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликлар билан келишилган ҳолда аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Марказлар ташкил этилишига қараб, ушбу марказларни мазкур вазирликлар ҳузурида фаолият кўрсатадиган шунга ўхшаш вазифа ва функцияларни бажарувчи реабилитация қилиш ва мослаштириш муассасаларини оптималлаштириш ҳисобига тегишли мутахассислар билан таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг мурожаатларига мувофиқ ташкил этиладиган Марказларнинг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш мақсадида уларнинг жойлаштирилишини, жиҳозланишини ташкил этсин ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фуқаролар билан ўзаро алоқани амалга ошириш ва шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, қўшимча ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган ташкилотлар тўғрисида маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш учун мўлжалланган «ишонч телефони»ни (республика доирасида ягона қисқа рақам бўйича ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган «тезкор алоқа»ни) ташкил этиш мақсадида Марказларни, шу жумладан Республика марказини кўп каналли телефон алоқаси билан таъминлашда кўмак берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилаб қўйилсинки, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидаги масалалар юзасидан Марказлар билан ҳамкорлик қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ўз вақтида аниқланишини, бартараф этилишини ва олди олинишини таъминлаш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, бундай турдаги хатти-ҳаракатлар содир этилишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларга, биринчи навбатда, оилавий низоларни ҳал қилиш орқали таъсирчан ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда оилавий-маиший сабабларга кўра содир этилган зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабат муҳитини шакллантириш мақсадида низоли вазиятларнинг, шу жумладан оиладаги низоли вазиятларнинг эрта олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирликлар ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, хўжалик бошқаруви органлари Марказлар, шу жумладан Республика маркази билан яқин ўзаро ҳамкорлик олиб борилишини, уларда юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур қулай шарт-шароитлар яратилишини, ўз вақтида зарур ёрдам берилишини, аниқ чоралар кўрган ҳолда уларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги халқаро алоқаларни амалга оширишда, хорижда ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича ташкилотлар билан алоқалар ўрнатишда, халқаро (хорижий) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналари билан битимлар тузишда Республика Марказига ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига ҳар томонлама кўмаклашсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда «Маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Қонун лойиҳасида қуйидаги масалалар назарда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший зўрлик ишлатиш тушунчасини таърифлаш, зўрлик ишлатиладиган ҳолат турларини ажратиб кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органларнинг вазифалари ва функционал мажбуриятларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший зўрлик ишлатишнинг эрта олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, бундай қилмишларни содир этганлик учун жавобгарликни фарқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян тақиқлар ўрнатишни, шу жумладан жабрланганлар билан мулоқот қилишга, уларнинг иш жойига, ўқиш жойига, яшаш жойига боришга тақиқлар қўйишни ва уларни ҳимоя қилиш бўйича бошқа чора-тадбирларни назарда тутадиган ҳимоявий кўрсатмалар институтини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судгача ва суд текшируви жараёнида маиший зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни ҳимоя қилишга қаратилган махсус процессуал кафолатларни жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий-маиший соҳада қонунийликни ва ҳар бир оилавий-маиший зўрлик ишлатиш, шахсий ҳаётга аралашув ҳолати бўйича жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда оилавий-маиший зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ эътирозсиз ва қаршиликсиз одил судловдан фойдаланишини ва тўлиқ ҳимоя қилинишини таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига низоли вазиятларда ва оилавий-маиший зўрлик ишлатиш аниқланган ҳолларда самарали ҳаракат қилиш ўргатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «хавф остидаги гуруҳ»да бўлган оила аъзоларига нисбатан ҳар бир зўрлик ишлатилган ҳолат ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларини ва «Оила» марказини зудлик билан хабардор қилишни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлар, шунингдек, уларнинг тузилмалари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти кенг ёритилишини ва аҳолига етказилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3827-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3827-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Низоли вазиятлар, маиший зўрлик ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атвор профилактикасининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

1.

«Маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

2018 йил
1 октябргача

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
ИИВ
(П. Бобожонов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), Бош прокуратура (О. Муродов),манфаатдор вазирликлар ва идоралар. Хотин қизлар қўмитаси ва БМТТД (келишув бўйича) қўшма лойиҳаси

2.

Низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий, руҳий-жисмоний зўрлик ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворнинг олдини олиш ҳамда уларни профилактика қилиш масалалари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ҳамкорлиги тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қўшма қарор

2018 йил
1 августгача

ИИВ (П. Бобожонов), Хотин-қизлар қўмитаси
(Т. Норбаева), «Оила» Маркази (Д. Тошмуҳамедова), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3

Оилада маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, руҳий-жисмоний зўрлик ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворнинг олдини олиш ҳамда профилактика қилиш бўйича Идоралараро чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоралараро режа

2018 йил
1 сентябргача

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), «Оила» Маркази (Д. Тошмуҳамедова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодманов), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев)

4.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлар фаолиятини ташкиллаштириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 августгача

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД (келишув бўйича) қўшма лойиҳаси

II. Низоли вазиятлар, маиший зўрлик ишлатиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворларни профилактика қилиш борасидаги ишларни ташкил этиш

5.

Маиший зўрлик ишлатиш, шу жумладан:

маиший зўрлик ишлатиш жабрдийдалари;

маиший зўрлик ишлатган ва шунга мойил шахслар;

маиший зўрлик ишлатилиши жабрдийдалари томонидан олинган ёрдам ва хизматлар;

маиший зўрлик ишлатилиши фактлари тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органларга қилинган мурожаатлар сони ҳақидаги хабарлар баён этилган маълумотлар ягона базасини шакллантириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 августгача

ИИВ (П. Бобожонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Олий суд (К. Камилов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

6.

Ўз жонига қасд қилишга мойил шахсларни, шунингдек, кенг комплекс кўрсаткичлар, омиллар ва сабабларга кўра ўз жонига қасд қилишга уринган шахсларни ҳисобга олишнинг ягона тартибини ишлаб чиқиш.

Идоралараро қарор

2018 йил
1 августгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодманов),

ХТВ(У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Бош прокуратура (О. Муродов), ИИВ (П. Бобожонов), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев),манфаатдор вазирликлар ва идоралар

7.

Оғир ижтимоий аҳволда қолган шахсларга ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишни таъминлаш, шу жумладан:

ижобий психологик маслаҳатлар, шунингдек ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш муассасаларининг, шу жумладан психологик ва руҳий-тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасаларнинг алоқа телефонларини кўрсатган ҳолда СМС орқали мунтазам ахборот билан таъминлаш;

мураккаб ҳаётий вазиятлардан чиқиш ва стрессга чидамлиликни ошириш усуллари тўғрисида ахборотлар бериладиган веб-сайтларни яратиш;

ўз жонига қасд қилишга мойилликни уйғотувчи ва уларни амалга ошириш усулларига ўргатувчи ахборотлар баён этилган веб-сайтлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида ижтимоий тармоқларда жойлаштириладиган ахборотлар мониторингини ўтказиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 ноябргача

Бош прокуратура (О. Муродов),
ИИВ
(П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), ЎзМАА (А. Кучимов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шодмонов),ХТВ (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Мажидов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева)

8.

Таълим муассасаларининг ўқувчиларида вазият тақозоси билан руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари аниқланганида шошилинч психологик ва психотерапевтик ёрдам кўрсатиш механизмини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, у қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:

ўқувчида бузилиш белгилари аниқланганида психотерапевт томонидан бевосита таълим муассасасида шошилинч маслаҳат бериш тартибини ўрнатиш;

«хавф-хатар гуруҳи»да бўлган ўқувчининг ҳолатини педагог ва психолог томонидан кузатиш;

«хавф-хатар гуруҳи»даги шахсларни аниқлаш мақсадида таълим муассасаларида ўқувчиларни мунтазам равишда, биринчи навбатда ўқув йили бошланишида тест орқали текшириш ва сўровномаларни тўлдириш;

«хавф-хатар гуруҳи»даги шахсларни аниқлаш бўйича педагоглар учун семинарлар ва тренинглар ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 августгача

ХТВ (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

9.

Таълим муассасаларида маиший зўрликни профилактика қилиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

ҳуқуқни бузишга мойил ўқувчиларни аниқлаш ва уларни ижтимоий реабилитация қилиш чораларини кўриш;

ота-оналар билар ўқувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар мониторинги;

ота-оналарнинг ўз фарзандлари тарбияси ва таълим олишидаги иштирокини ўрганиш;

ўз фарзандларини мажбурий меҳнатга ва ғайриижтимоий хулқ-атворга жалб этаётган ота-оналарни аниқлаш, улар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органларга тақдим этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 августгача

ХТВ (У. Иноятов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), «Оила» Маркази (Д. Тошмухамедова),
ИИВ (П. Бобожонов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

10.

Оилавий ва шахслараро низоларни, психофизик зўрлик ишлатиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворларни профилактика қилиш учун таълим муассасаларини малакали руҳшунослар билан таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 сентябргача

ХТВ (У. Иноятов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов),
Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров)

11.

Таълим муассасаларида руҳшуноснинг мақомини қуйидаги йўллар орқали ошириш:

умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг дарс жадвалларига тегишли машғулотларни киритиш;

ўқувчилар орасида «хавф-хатар гуруҳи»ни аниқлаш мақсадида руҳшунос томонидан тест текширувлари ва тренингларни ўтказиш соатларини ажратиб бериш ва тегишли ёрдам кўрсатиш;

ҳар бир таълим муассасасида руҳшуносни алоҳида иш кабинети билан таъминлаш;

педагог билан ўқувчилар ўртасида низоли вазиятларнинг олдини олиш бўйича педагоглар билан психологик тренинглар ўтказиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 сентябргача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов), ХТВ(У. Иноятов)

III. Кадрлар тайёрлаш, услубий таъминот, шунингдек, ахборот-маърифий ишлар тизимини такомиллаштириш

12.

«Суицидология асослари» туркумини руҳшунослар ва педагог кадрлар малакасини ошириш курсига киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил
1 сентябргача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов ), ХТВ(У. Иноятов)

13.

Оилавий ва шахслараро низолар, психофизик зўрлик қилиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни профилактика қилиш соҳасида бевосита фаолият юритадиган шахсларни махсус ўқув курслари ташкил этиш, зўрлик ишлатилишига қарши кураш шакллари ва услубларига ўргатиш бўйича семинарлар, тренинглар, конференциялар ўтказиш, шунингдек, маиший зўрлик ишлатилишидан жабр кўрганлар билан иш олиб бориш орқали тайёрлаш даражаси ва малакасини ошириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб

«Оила» Маркази (Д. Тошмуҳамедова),
ИИВ (П. Бобожонов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева)

14.

Суицидология ва кризисли ҳолатлар психотерапияси соҳасидаги илмий-амалий фаолиятни, жумладан, қуйидагилар орқали рағбатлантириш:

«Кризисли ҳолатлар психотерапияси», «Телефон орқали маслаҳат бериш техникаси» ўқув дастурларини яратиш;

суицидология ва психотерапия бўйича давлат тилида ўқув адабиётини ишлаб чиқиш ҳамда уни республика тиббиёт ва педагогик таълим муассасаларининг ўқув жараёнига татбиқ этиш;

«Психиатрия», «Психотерапия», «Тиббий психология» ва «Психология» мутахассисликлари бўйича тадқиқотлар учун мавзуларни танлашда суицидология вакризисли ҳолатлар психотерапияси бўйича илмий-тадқиқотларга устуворлик бериш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 октябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шодмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), ХТВ(У. Иноятов)

15.

Маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш, Хотин-қизларга нисбатан зўрлик ишлатишга чек қўйиш тўғрисидаги декларация (БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 й. 20 декабрдаги 48/104-Резолюцияси) қоидаларини ўрганиш масалалари бўйича ўқув курсларини олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқув дастурларига киритиш.

Ўқув-дастурларига ўзгартиш ва қўшимчалар

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев)

16.

Маиший зўрлик ишлатилиши билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда судьялар ва адвокатлар учун ўқув курсларини жорий этиш ва тренинглар ўтказиш

Ташкилий чора-тадбирлар

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Олий суд (К. Камилов)

17.

Оилавий ва шахслараро низолар, психофизик зўрлик ишлатиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворнинг олдини олиш ва профилактика қилиш соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказиш, уларнинг натижалари ва ютуқларини амалий фаолиятга кенг татбиқ этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий асосда

«Оила» Маркази (Д. Тошмуҳамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), ИҲММ (А. Саидов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

18.

«Хавф-хатар гуруҳи»да бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш учун «суицидолог» ва «тиббий руҳшунос» лавозимларини айрим соғлиқни сақлаш муассасаларининг амалдаги штат нормативларига қўшимча равишда киритиш таклифларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таҳлилий маълумот хати

2018 йил
1 августгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров)

19.

Зўрлик ишлатишга мойил бўлган шахслар билан ишлаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, ушбу тавсияларни маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш соҳасида фаолият юритувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларда тарқатиш.

Методик тавсиялар

2018 йил
1 октябргача

«Оила»Маркази (Д. Тошмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева),ИҲММ (А. Саидов)

20.

Ота-оналарнинг фарзандларга нисбатан маиший зўрлик ишлатиш ҳолатларини, уларнинг ғайриижтимоий хулқ-атворини аниқлаш, оилада зўрлик қилинишига дучор бўлган болаларнинг ижтимоий реабилитациясини ташкил этиш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Методик тавсиялар

2018 йил
1 октябргача

МТВ(А. Шин), ХТВ(У. Иноятов),
ИИВ(П. Бобожонов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), «Оила»Маркази (Д. Тошмуҳамедова), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов)

21.

Маиший зўрлик ишлатилиши-нинг олдини олиш ва унга чек қўйиш соҳасидаги вазиятнинг жамоатчилик назорати ва мониторингини амалга ошириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Методик тавсиялар

2018 йил
1 сентябргача

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева),
«Оила» Маркази (Д. Тошмухамедова), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов)

22.

Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, диний конфессиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари учун методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Методик тавсиялар

2018 йил
1 сентябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов), Дин ишлари бўйича қўмита (Ж. Акрамов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев)

23.

Низоли вазиятлар, маиший зўрлик қилиш ва ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари, уларнинг салбий оқибатлари, маиший зўрлик қилишдан жабрланганлар ҳамда ўз жонига қасд қилишга уринган шахслар учун ижтимоий реабилитация ва мослаштириш муассасалари ҳамда бошқа муассасалар, шунингдек, маиший зўрлик қилишни ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни профилактика қилишни амалга оширувчи органлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий асосда

МТРК (А. Ходжаев), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 07/18/3827/1445-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)