Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Низоли вазиятлар, маиший зўрлик ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атвор профилактикасининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

1.

«Маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

2018 йил
1 октябргача

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
ИИВ
(П. Бобожонов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), Бош прокуратура (О. Муродов),манфаатдор вазирликлар ва идоралар. Хотин қизлар қўмитаси ва БМТТД (келишув бўйича) қўшма лойиҳаси

2.

Низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий, руҳий-жисмоний зўрлик ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворнинг олдини олиш ҳамда уларни профилактика қилиш масалалари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ҳамкорлиги тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қўшма қарор

2018 йил
1 августгача

ИИВ (П. Бобожонов), Хотин-қизлар қўмитаси
(Т. Норбаева), «Оила» Маркази (Д. Тошмуҳамедова), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3

Оилада маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, руҳий-жисмоний зўрлик ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворнинг олдини олиш ҳамда профилактика қилиш бўйича Идоралараро чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоралараро режа

2018 йил
1 сентябргача

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), «Оила» Маркази (Д. Тошмуҳамедова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодманов), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев)

4.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлар фаолиятини ташкиллаштириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 августгача

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД (келишув бўйича) қўшма лойиҳаси

II. Низоли вазиятлар, маиший зўрлик ишлатиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворларни профилактика қилиш борасидаги ишларни ташкил этиш

5.

Маиший зўрлик ишлатиш, шу жумладан:

маиший зўрлик ишлатиш жабрдийдалари;

маиший зўрлик ишлатган ва шунга мойил шахслар;

маиший зўрлик ишлатилиши жабрдийдалари томонидан олинган ёрдам ва хизматлар;

маиший зўрлик ишлатилиши фактлари тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органларга қилинган мурожаатлар сони ҳақидаги хабарлар баён этилган маълумотлар ягона базасини шакллантириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 августгача

ИИВ (П. Бобожонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Олий суд (К. Камилов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

6.

Ўз жонига қасд қилишга мойил шахсларни, шунингдек, кенг комплекс кўрсаткичлар, омиллар ва сабабларга кўра ўз жонига қасд қилишга уринган шахсларни ҳисобга олишнинг ягона тартибини ишлаб чиқиш.

Идоралараро қарор

2018 йил
1 августгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодманов),

ХТВ(У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Мажидов), Бош прокуратура (О. Муродов), ИИВ (П. Бобожонов), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев),манфаатдор вазирликлар ва идоралар

7.

Оғир ижтимоий аҳволда қолган шахсларга ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишни таъминлаш, шу жумладан:

ижобий психологик маслаҳатлар, шунингдек ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш муассасаларининг, шу жумладан психологик ва руҳий-тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасаларнинг алоқа телефонларини кўрсатган ҳолда СМС орқали мунтазам ахборот билан таъминлаш;

мураккаб ҳаётий вазиятлардан чиқиш ва стрессга чидамлиликни ошириш усуллари тўғрисида ахборотлар бериладиган веб-сайтларни яратиш;

ўз жонига қасд қилишга мойилликни уйғотувчи ва уларни амалга ошириш усулларига ўргатувчи ахборотлар баён этилган веб-сайтлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида ижтимоий тармоқларда жойлаштириладиган ахборотлар мониторингини ўтказиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 ноябргача

Бош прокуратура (О. Муродов),
ИИВ
(П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), ЎзМАА (А. Кучимов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шодмонов),ХТВ (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Мажидов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева)

8.

Таълим муассасаларининг ўқувчиларида вазият тақозоси билан руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари аниқланганида шошилинч психологик ва психотерапевтик ёрдам кўрсатиш механизмини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, у қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:

ўқувчида бузилиш белгилари аниқланганида психотерапевт томонидан бевосита таълим муассасасида шошилинч маслаҳат бериш тартибини ўрнатиш;

«хавф-хатар гуруҳи»да бўлган ўқувчининг ҳолатини педагог ва психолог томонидан кузатиш;

«хавф-хатар гуруҳи»даги шахсларни аниқлаш мақсадида таълим муассасаларида ўқувчиларни мунтазам равишда, биринчи навбатда ўқув йили бошланишида тест орқали текшириш ва сўровномаларни тўлдириш;

«хавф-хатар гуруҳи»даги шахсларни аниқлаш бўйича педагоглар учун семинарлар ва тренинглар ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 августгача

ХТВ (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

9.

Таълим муассасаларида маиший зўрликни профилактика қилиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

ҳуқуқни бузишга мойил ўқувчиларни аниқлаш ва уларни ижтимоий реабилитация қилиш чораларини кўриш;

ота-оналар билар ўқувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар мониторинги;

ота-оналарнинг ўз фарзандлари тарбияси ва таълим олишидаги иштирокини ўрганиш;

ўз фарзандларини мажбурий меҳнатга ва ғайриижтимоий хулқ-атворга жалб этаётган ота-оналарни аниқлаш, улар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органларга тақдим этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 августгача

ХТВ (У. Иноятов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), «Оила» Маркази (Д. Тошмухамедова),
ИИВ (П. Бобожонов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

10.

Оилавий ва шахслараро низоларни, психофизик зўрлик ишлатиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворларни профилактика қилиш учун таълим муассасаларини малакали руҳшунослар билан таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 сентябргача

ХТВ (У. Иноятов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов),
Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров)

11.

Таълим муассасаларида руҳшуноснинг мақомини қуйидаги йўллар орқали ошириш:

умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг дарс жадвалларига тегишли машғулотларни киритиш;

ўқувчилар орасида «хавф-хатар гуруҳи»ни аниқлаш мақсадида руҳшунос томонидан тест текширувлари ва тренингларни ўтказиш соатларини ажратиб бериш ва тегишли ёрдам кўрсатиш;

ҳар бир таълим муассасасида руҳшуносни алоҳида иш кабинети билан таъминлаш;

педагог билан ўқувчилар ўртасида низоли вазиятларнинг олдини олиш бўйича педагоглар билан психологик тренинглар ўтказиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 сентябргача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов), ХТВ(У. Иноятов)

III. Кадрлар тайёрлаш, услубий таъминот, шунингдек, ахборот-маърифий ишлар тизимини такомиллаштириш

12.

«Суицидология асослари» туркумини руҳшунослар ва педагог кадрлар малакасини ошириш курсига киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил
1 сентябргача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов ), ХТВ(У. Иноятов)

13.

Оилавий ва шахслараро низолар, психофизик зўрлик қилиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни профилактика қилиш соҳасида бевосита фаолият юритадиган шахсларни махсус ўқув курслари ташкил этиш, зўрлик ишлатилишига қарши кураш шакллари ва услубларига ўргатиш бўйича семинарлар, тренинглар, конференциялар ўтказиш, шунингдек, маиший зўрлик ишлатилишидан жабр кўрганлар билан иш олиб бориш орқали тайёрлаш даражаси ва малакасини ошириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб

«Оила» Маркази (Д. Тошмуҳамедова),
ИИВ (П. Бобожонов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева)

14.

Суицидология ва кризисли ҳолатлар психотерапияси соҳасидаги илмий-амалий фаолиятни, жумладан, қуйидагилар орқали рағбатлантириш:

«Кризисли ҳолатлар психотерапияси», «Телефон орқали маслаҳат бериш техникаси» ўқув дастурларини яратиш;

суицидология ва психотерапия бўйича давлат тилида ўқув адабиётини ишлаб чиқиш ҳамда уни республика тиббиёт ва педагогик таълим муассасаларининг ўқув жараёнига татбиқ этиш;

«Психиатрия», «Психотерапия», «Тиббий психология» ва «Психология» мутахассисликлари бўйича тадқиқотлар учун мавзуларни танлашда суицидология вакризисли ҳолатлар психотерапияси бўйича илмий-тадқиқотларга устуворлик бериш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 октябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шодмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Мажидов), ХТВ(У. Иноятов)

15.

Маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш, Хотин-қизларга нисбатан зўрлик ишлатишга чек қўйиш тўғрисидаги декларация (БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 й. 20 декабрдаги 48/104-Резолюцияси) қоидаларини ўрганиш масалалари бўйича ўқув курсларини олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқув дастурларига киритиш.

Ўқув-дастурларига ўзгартиш ва қўшимчалар

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев)

16.

Маиший зўрлик ишлатилиши билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда судьялар ва адвокатлар учун ўқув курсларини жорий этиш ва тренинглар ўтказиш

Ташкилий чора-тадбирлар

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Олий суд (К. Камилов)

17.

Оилавий ва шахслараро низолар, психофизик зўрлик ишлатиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворнинг олдини олиш ва профилактика қилиш соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказиш, уларнинг натижалари ва ютуқларини амалий фаолиятга кенг татбиқ этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий асосда

«Оила» Маркази (Д. Тошмуҳамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), ИҲММ (А. Саидов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

18.

«Хавф-хатар гуруҳи»да бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш учун «суицидолог» ва «тиббий руҳшунос» лавозимларини айрим соғлиқни сақлаш муассасаларининг амалдаги штат нормативларига қўшимча равишда киритиш таклифларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таҳлилий маълумот хати

2018 йил
1 августгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров)

19.

Зўрлик ишлатишга мойил бўлган шахслар билан ишлаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, ушбу тавсияларни маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш соҳасида фаолият юритувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларда тарқатиш.

Методик тавсиялар

2018 йил
1 октябргача

«Оила»Маркази (Д. Тошмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева),ИҲММ (А. Саидов)

20.

Ота-оналарнинг фарзандларга нисбатан маиший зўрлик ишлатиш ҳолатларини, уларнинг ғайриижтимоий хулқ-атворини аниқлаш, оилада зўрлик қилинишига дучор бўлган болаларнинг ижтимоий реабилитациясини ташкил этиш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Методик тавсиялар

2018 йил
1 октябргача

МТВ(А. Шин), ХТВ(У. Иноятов),
ИИВ(П. Бобожонов),Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева),«Оила»Маркази (Д. Тошмуҳамедова),«Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов)

21.

Маиший зўрлик ишлатилиши-нинг олдини олиш ва унга чек қўйиш соҳасидаги вазиятнинг жамоатчилик назорати ва мониторингини амалга ошириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Методик тавсиялар

2018 йил
1 сентябргача

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева),
«Оила» Маркази (Д. Тошмухамедова), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов)

22.

Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, диний конфессиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари учун методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Методик тавсиялар

2018 йил
1 сентябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов), Дин ишлари бўйича қўмита (Ж. Акрамов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев)

23.

Низоли вазиятлар, маиший зўрлик қилиш ва ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари, уларнинг салбий оқибатлари, маиший зўрлик қилишдан жабрланганлар ҳамда ўз жонига қасд қилишга уринган шахслар учун ижтимоий реабилитация ва мослаштириш муассасалари ҳамда бошқа муассасалар, шунингдек, маиший зўрлик қилишни ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни профилактика қилишни амалга оширувчи органлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий асосда

МТРК (А. Ходжаев), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев)

 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси