Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида статистик ҳисоботни ташкил этиш қоидаларини, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 2 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 680-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 20 февралда 386-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида статистик ҳисоботни ташкил этиш қоидалари (рўйхат рақами 680, 1999 йил 22 март);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 21 сентябрдаги 386-1-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида статистик ҳисоботни ташкил этиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 680-1, 2002 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 19-сон).
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 май,
19/3-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 10/18/680-2/1443-сон)