02.07.2018 йилдаги 495-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларнинг мактабгача таълим тизимига янада кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимига қарашли Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Иноқобод кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бинолар ва иншоотларни Тошкент шаҳар Миробод тумани мактабгача таълим бўлимига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ушбу қарорнинг 1-бандида қайд этилган бинолар ва иншоотлар белгиланган тартибда топширилишини ва қабул қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги 2018 йил 1 августгача Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Иноқобод кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бинолар ва иншоотларда давлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 2 майдаги 111-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 19-сон, 211-модда) 1-илованинг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
495-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/495/1428-сон)