02.07.2018 йилдаги ПҚ-3823-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сонли қарорини ижро этиш, шунингдек, сув ресурсларидан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларни такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2018 йил 1 октябрдан бошлаб сув ресурсларидан фойдаланиш учун солиқ ставкалари иловага мувофиқ белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлатгеология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда 2018 йилнинг 1 октябригача сув ресурсларидан фойдаланувчиларни хатловдан ўтказиш чора-тадбирларини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети параметрларини шакллантириш доирасида барча тоифадаги солиқ тўловчиларнинг сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини танқидий қайта кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарори 3-бандининг ўнинчи хатбоши, шунингдек унинг 13-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Ҳамроев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3823-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3823-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СТАВКАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Солиқ тўловчилар

1 куб метр учун ставка

сув ресурсларининг ер юзасидаги манбалари, сўм

сув ресурсларининг ер ости манбалари, сўм

1.

Иқтисодиёт барча тармоқлари корхоналари (2 — 6-кичик бандларда кўрсатилган корхоналар бундан мустасно), деҳқон хўжаликлари, (юридик ва жисмоний шахслар), шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида сув ресурсларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар

98,2

124,8

2.

Саноат корхоналари (3 — 6-кичик бандларда кўрсатилган корхоналардан ташқари)

300,0

360,0

3.

Автотранспорт воситаларини ювишга ихтисослашган корхоналар*

1000,0

1250,0

4.

Электр станциялари

28,4

42,2

5.

Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари

53,9

69,7

6.

Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар:*

— алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш учун фойдаланилган сув ҳажми бўйича

15870,0

15870,0

— бошқа мақсадлар учун

98,2

124,8

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Мазкур корхоналар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиққа тортиш тизимидан қатъи назар (солиққа тортишнинг умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартиби) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўрнатилган тартибда солиқ тўлайдилар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 07/18/3823/1432-сон)