Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
«Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2944-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 6 ноябрдаги 26/16-сон «Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2944, 2017 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 45-сон, 1120-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 апрель,
16/8-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2018 й., 10/18/2944-1/1416-сон)