27.06.2018 йилдаги 485-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 13.08.2020 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги спортчиларнинг олимпия тайёргарлиги марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, юқори маҳоратли спортчиларни комплекс, шу жумладан олимпия спорт турлари бўйича юқори даражада тайёрлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармонига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Самарқанд туманида универсал олимпия тайёргарлиги ва халқаро мусобақалар ўтказиш маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида миллий терма жамоаларнинг универсал олимпия тайёргарлиги маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти Зомин туманида гимнастика бўйича олимпия тайёргарлиги маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти Чортоқ туманида спорт ўйинлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида спорт яккакурашлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат мулки объектлари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига беғараз муддатсиз фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига юқорида кўрсатилган давлат мулки объектларини кейинчалик марказларга мақсадли фойдаланиш ва хўжалик фаолияти юритиш учун беғараз фойдаланиш (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) учун беришга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар марказларнинг асосий вазифалари деб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон ва Осиё чемпионатларида, Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинларида, Универсиадалар, бошқа халқаро ва минтақавий мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир халқаро тоифадаги спортчиларни, терма жамоалар аъзоларини тайёрлаш учун зарур спорт инвентарлари билан жиҳозланган замонавий, халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техника ҳамда ўқув-машғулот базасини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортнинг олимпия турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари (кейинги ўринларда терма жамоалар деб аталади) спортчиларини марказлаштирилган тартибда тайёргарлик кўришини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларни, спорт захирасини тайёрлаш мақсадида ўз фаолиятини таъминлаш учун ўзининг моддий-техника базасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортчилар, терма жамоалар аъзоларининг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, халқаро тоифадаги спортчиларни тайёрлаш учун юқори малакали тренер-мутахассислар, психологлар ва методистларни, шу жумладан хориждан кенг жалб қилиш ҳисобига ўқув-машғулот жараёнига илғор халқаро тажриба инобатга олинган ҳолда янги илмий-услубий технологияларни жорий этиш орқали уларнинг назарий ҳамда техник-тактик тайёргарлиги сифатини мунтазам ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тренерлар ва спортчиларнинг профессионал даражасини ошириш, шу жумладан хорижий спортчилар ва тренерлар учун пулли асосда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш мақсадида тажриба алмашиш бўйича хорижий спорт мактаблари, клублари ва марказлари билан ҳамкорликни кучайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, марказларнинг моддий-техника базасини жорий таъминлаш ва мустаҳкамлаш Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг маблағлари, марказларнинг хизматлар кўрсатишдан тушадиган даромадлари, хайрия маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хориждан етакчи мутахассисларни албатта жалб этган ҳолда, марказларни юқори малакали мутахассислар ва тренерлар билан тўлдириш бўйича зарур чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида универсал олимпия тайёргарлиги ва халқаро мусобақалар ўтказиш марказини қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг Зомин туманида гимнастика бўйича олимпия тайёргарлиги маркази, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида спорт яккакурашлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази, Наманган вилоятининг Чортоқ туманида спорт ўйинлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази,Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида миллий терма жамоалар учун универсал олимпия тайёргарлиги марказини (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) реконструкция қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Объектларни қуриш ва реконструкция қилиш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳокимликлар ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари — буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер савдолари якунлари бўйича белгиланган тартибда аниқланган ташкилотлар — бош лойиҳа ва пудратчи ташкилотлар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш, шунингдек, объектларнинг моддий-техника базасини такомиллаштириш ҳамда уларни ускуналар билан жиҳозлаш борасидаги харажатларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқиш, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури доирасида давлат бюджети маблағлари;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) моддий-техника базани такомиллаштириш, спорт ускуналари, анжомлари ва кийимлари билан таъминлаш бўйича — Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг маблағлари, хайрия маблағлари, халқаро ташкилотлар грантлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) уларнинг белгиланган стандартларга мувофиқ узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳисобга олиниб, ташқи электр, газ таъминоти ва алоқа тармоқларини қуриш ва кўчириш бўйича — тегишли вилоятларнинг маҳаллий бюджети маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани ҳокимлиги Самарқанд вилояти Инжиниринг компаниясига «Конигил агротехсервис» МЧЖ агрофирмаси ҳудудидан универсал олимпия тайёргарлиги ва халқаро мусобақалар ўтказиш марказини барпо этиш учун умумий майдони 15,0 гектар бўлган ер участкасини белгиланган тартибда ажратгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда объектларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш, ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ва техник масалаларни ҳал этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош лойиҳа ташкилоти билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва уларни ваколатли давлат экспертиза органлари билан келишишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, буюртмачи ва бош пудратчи ташкилот билан биргаликда олимпия тайёргарлиги марказларини ташкил этиш тадбирларининг иловага мувофиқ асосий босқичлари асосида объектларни 2020 йилнинг охиригача фойдаланишга топширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги объектларда қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилиши назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исроилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 27 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
485-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 июндаги 485-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олимпия тайёргарлиги марказларини ташкил этиш тадбирларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.06.2018 й., 09/18/485/1413-сон; 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)