09.03.2018 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҲУКУМАТИ БИЛАН ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Томон давлати фуқаролари ва корхоналарининг бошқа Томон давлати ҳудудидаги инвестицияларини рағбатлантириш бўйича икки давлат ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашишни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларни рағбатлантирадиган ва улар учун қулай режим тақдим этадиган битим хусусий сармоялар кириб келишига ҳамда Томонлар давлатларининг иқтисодий ривожланишига кўмак беришини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициялар учун барқарор асос иқтисодий ресурслардан янада самарали фойдаланиш ва турмуш даражасини оширишга кўмаклашишини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ, шунингдек, халқаро ҳуқуқ нормалари воситасида инвестицияларни ҳимоя қилишнинг самарали механизмини таъминлашнинг муҳимлигини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим мақсадлари учун кейинги ўринларда келтирилган тушунчалар қуйидаги маъноларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Инвестор» — бир Томон давлатининг бошқа Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга ошираётган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жисмоний шахс — Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ унинг фуқароси бўлган ҳар қандай жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юридик шахс — Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган ёки таъсис этилган ҳар қандай юридик шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Инвестициялар» — бир Томон давлатининг инвестори тарафидан бошқа Томон давлати ҳудудига мазкур бошқа Томон давлати қонунчилигига мувофиқ киритилган мулкий қимматликларнинг барча турлари, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кўчар ва кўчмас мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) акциялар, улушлар ва тижорат ташкилотлари капиталида иштирок этишнинг бошқа шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) иқтисодий қимматликлар яратиш учун сарфланган пул маблағлари бўйича ёки иқтисодий қийматга эга бўлган ва инвестициялар билан боғлиқ шартномалар бўйича талаб қилиш ҳуқуқи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) интеллектуал мулк объектларига (муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, саноат намуналари, моделлар, товар белгилари ёки хизмат кўрсатиш белгилари, технологиялар, тижорат қийматига эга бўлган маълумотлар ва ноу-хау) нисбатан мутлақ ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ҳар бир Томон давлатининг қонунчилиги асосида тақдим қилинадиган ёки Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ тузилган шартномалар асосида бериладиган ҳуқуқлар, хусусан, табиий ресурсларни қидириш, қазиб олиш, уларга ишлов бериш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳудудида инвестициялар амалга оширилаётган Томон давлатининг қонунчилигига зид бўлмаган ўзга шакллардаги бошқа инвестициялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар шаклининг ҳар қандай ўзгариши, башарти бундай ўзгариш ўз ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Томон давлати қонунчилигига зид бўлмаса, уларни инвестициялар сифатида квалификация қилишга дахл этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Даромадлар» — Томон давлати ҳудудида инвестициялардан олинган ҳар қандай маблағлар, шу жумладан, фойда, фоизлар, дивидендлар, роялти, лицензия, воситачиликка оид ва бошқа мукофотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Эркин фойдаланиладиган валюта» — 1944 йил 22 июлда Бреттон-Вудсда (Нью-Хэмпшир штати, Америка Қўшма Штатлари) қабул қилинган Халқаро валюта фонди битими Моддаларининг XXX (30) моддаси (f) кичик бандида белгиланган валютани англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Томон давлатининг ҳудуди» — Томонларнинг ҳар бирига нисбатан улар миллий қонунчиликка ва умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ўз суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга оширадиган давлат ҳудудини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Томон давлатининг қонунчилиги» — тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ёки Тожикистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битимнинг қўлланиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим у кучга кирган пайтдан бошлаб бир Томон давлати инвесторлари бошқа Томон давлати ҳудудида амалга оширган барча инвестицияларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим у кучга киргунга қадар юзага келган фактлар ва ҳаракатлар билан боғлиқ низоларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битим бирон-бир Томонга у кучга киргунга қадар юзага келиб, барҳам топган ҳар қандай ҳаракат ёки фактга ёхуд ҳар қандай вазиятга нисбатан мажбурият юкламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташқи қарзларга нисбатан мазкур Битим фақат у кучга киргандан кейин жалб қилинган қарзларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон бошқа Томон давлатининг инвесторларига ўз давлати ҳудудида инвестицияларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга интилади ҳамда ўз давлати қонунчилигига мувофиқ бундай инвестицияларнинг олиб кирилишига рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Томон ўз давлати ҳудудида бошқа Томон давлати инвесторлари инвестицияларининг тўлиқ ҳимоясини ўз давлати қонунчилигига мувофиқ таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Инвестициялар режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон ўз давлати ҳудудида бошқа Томон давлати инвесторларининг инвестицияларига нисбатан уларни бошқариш ва тасарруф этиш учун адолатли ва тенг ҳуқуқли режимни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган режим ўз давлати инвесторларининг ёки ҳар қандай учинчи давлат инвесторларининг инвестицияларига тақдим қилинадиган режимлардан қай бири инвесторнинг фикрига кўра энг қулай бўлса, ундан камроқ бўлмаган даражада қулай бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 2-бандига мувофиқ тақдим этиладиган режим қуйидаги ҳолларда бир Томон тақдим этаётган ёки келажакда тақдим этадиган афзалликларга нисбатан татбиқ этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин савдо зонаси, божхона иттифоқи ёки ҳар қандай шунга ўхшаш иқтисодий интеграцион тузилмаларда иштирок этиш муносабати билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик тўғрисида битимлар ёки солиққа тортиш масалалари бўйича бошқа келишувлар асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидлари муносабати билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Имтиёзлар беришни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимдаги ҳеч бир қоида бирон-бир Томонга мазкур Битимни ноқонуний (жиноий) фаолият натижасида олинган сармоя ёки активлардан амалга оширилган инвестицияларга нисбатан қўллаш мажбуриятини юкламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим бир Томонни жамоат тартибини сақлашга, халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш ёки тиклаш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ёки ўз давлатининг ҳаётий муҳим хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чораларни кўришдан чеклайдиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Экспроприация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томон давлати инвесторларининг бошқа Томон давлати ҳудудида амалга оширган инвестицияларига нисбатан ўз оқибатлари бўйича экспроприация ёки национализацияга тенг бўлган мажбурий олиб қўйиш чораларини (кейинги ўринларда — экспроприация) қўллаш мумкин эмас, бундай чораларни жамоат манфаатларида мазкур бошқа Томон давлати қонунчилигида белгиланган тартибга риоя этган тарзда, камситиш хусусиятидан ҳоли равишда, тез, мутаносиб ва самарали товон тўлашни назарда тутган ҳолда амалга ошириш ҳолатлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Товон амалда экспроприация қилинганлик ёки келгусида экспроприация қилиш ҳақида расман маълум бўлган санада ҳисобланган экспроприация қилинаётган инвестицияларнинг бозор қийматига мос бўлиши лозим. Товон кечиктирмасдан эркин фойдаланиладиган валютада тўланади ва мазкур Битимнинг 8-моддасига мувофиқ бир Томон давлати ҳудудидан бошқа Томон давлати ҳудудига ўтказилади. Экспроприация қилинган санадан бошлаб товон тўланган санага қадар товон суммасига бозор асосида белгиланадиган тижорат ставкасида, аммо олти ойлик доллар кредитлари бўйича Лондон банклараро таклиф ставкасидан (ЛИБОР) кам бўлмаган ставкада фоизлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Зарарни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон давлатининг бошқа Томон давлати ҳудудида уруш, фуқаролик тартибсизликлари ёки шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар оқибатида инвестицияларига зарар етказилган инвесторларига реституция, зарарни қоплаш, товон тўлаш ёки тартибга солишнинг бошқа турларига нисбатан, мазкур бошқа Томон учинчи давлат инвесторларига ёки ўз давлати инвесторларига бундай зарар муносабати билан чоралар кўришда қўллайдиган режимлар ичидаги энг қулай бўлган режим тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Тўловларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон бошқа Томон давлати инвесторларига биринчи Томон давлати қонунчилигида белгиланган барча солиқ ва мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг, мазкур биринчи Томон давлати ҳудудидан инвестициялар билан боғлиқ тўловларнинг, хусусан, қуйидагиларнинг бирон-бир чекловларсиз ўтказилишини кафолатлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошланғич капитал ёки инвестицияларни таъминлаб туриш ёхуд кенгайтириш учун фойдаланиладиган ҳар қандай қўшимча маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) инвестицияларни амалга оширишдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мазкур Битимнинг 6 ва 7-моддаларида назарда тутилган товон тўловлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) шартномаларни ижро этиш тартибида амалга оширилган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) инвестицияларнинг қисман ёки тўла тугатилишдан ёхуд сотилишидан олинган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) иккала Томон инвестициялар сифатида тан олган қарзлар ва кредитларни қайтариш ҳисобига тўланадиган маблағлар, шунингдек, ҳисобланган фоизлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) биринчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ меҳнат қилишга рухсат этилган бошқа Томон давлати инвесторлари ва жисмоний шахслари оладиган иш ҳақи ва бошқа мукофотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) мазкур Битимнинг 10-моддасига мувофиқ низоларни ҳал этиш натижасида юзага келадиган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) биринчи Томон давлати қонунчилигига мувофиқ бошқа манбалардан олинган маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тўловларни ўтказиш кечиктирилмасдан, эркин фойдаланиладиган валютада, ўз ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Томон давлатининг валютага оид қонунчилигига мувофиқ расмий айирбошлаш курси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Суброгация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон ёки у ваколат берган орган инвесторга бошқа Томон давлати ҳудудида инвестициялар билан боғлиқ нотижорат хавфлардан ҳимоя қилиш кафолати асосида тўловни амалга оширганидан сўнг, инвесторга тегишли ҳуқуқларни мазкур инвестор билан бир хил ҳажмда суброгация тартибида амалга ошириши мумкин. Бундай ҳуқуқлар мазкур бошқа Томон давлати қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Бир Томон билан бошқа Томон давлатининг инвестори ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томон билан бошқа Томон давлатининг инвестори ўртасида ушбу инвесторнинг биринчи Томон давлати ҳудудидаги инвестициялари юзасидан вужудга келадиган низолар, шу жумладан, мазкур Битимнинг 6 ва 7-моддаларига мувофиқ товон миқдори, уни тўлаш шартлари ёки тартибига ёхуд мазкур Битимнинг 8-моддасида назарда тутилган тўловларни ўтказиш тартибига оид низолар имкон қадар музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти низо томонларидан бирининг низони музокаралар йўли билан ҳал этиш тўғрисидаги илтимоси санасидан бошлаб олти ой давомида музокаралар йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаса, низо инвесторнинг танлови бўйича қуйидагилардан бирига кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўз ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Томон давлатининг ваколатли суди ёки арбитражига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси (ЮНСИТРАЛ) Арбитраж регламентига мувофиқ «ad hoc» арбитраж судига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 1965 йил 18 мартда Вашингтон шаҳрида имзоланган Давлатлар билан бошқа давлатларнинг жисмоний ёки юридик шахслари ўртасидаги инвестицияга доир низоларни ҳал қилиш бўйича Конвенцияга мувофиқ таъсис этилган Инвестицияга оид низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказга, башарти иккала Томон мазкур Конвенциянинг иштирокчилари ҳисоблансалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Томон низо халқаро арбитражга берилгунга қадар тегишли инвестордан ушбу Томон давлатининг миллий қонунчилигида назарда тутилган низони кўриб чиқиш ички механизмларининг барчасини ишга солишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар инвестор низони манфаатдор Томон давлатининг ваколатли судига ёки халқаро арбитражга берган бўлса, мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган учта процедурадан бирини танлаш якуний ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти инвестор низога олиб келган вазиятлар ҳақида илк бор хабар топган санадан ёки хабар топиши лозим бўлган вақтдан эътиборан уч (3) йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса, низо арбитражга берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар мазкур Битимдаги қоидалар арбитраж қоидаларига зид бўлса, мазкур Битим қоидалари устувор кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Арбитраж қарори низодаги иккала томон учун ҳам якуний ва мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир Томон ўз давлати қонунчилигига мувофиқ бундай қарорнинг ижро этилишини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Қўлланиладиган ҳуқуқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд низо тарафлари ўртасида келишилиши мумкин бўлган ҳуқуқ нормаларига мувофиқ низо бўйича қарор чиқаради. Бундай келишув мавжуд бўлмаган тақдирда, суд ҳудудида инвестициялар амалга оширилган низо Томони давлатининг ҳуқуқини ва халқаро ҳуқуқнинг қўлланилиши мумкин бўлган нормаларини қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўртасидаги мазкур Битимни талқин қилиш ва қўллашга оид низолар улар ўртасида музокаралар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти музокаралар бошланганидан сўнг олти ой давомида низо бундай усул билан ҳал этилмаса, у ҳолда низо ҳар қандай Томоннинг талабига биноан «ad hoc» арбитраж судига кўриб чиқиш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Арбитраж суди ҳар бир алоҳида ҳолат учун тузилади, бунинг учун ҳар бир Томон арбитраж судида иш кўриш тўғрисида хабарнома олинган санадан бошлаб икки ой давомида биттадан арбитраж суди аъзосини тайинлайди. Сўнгра суднинг ушбу икки аъзоси учинчи давлат фуқаросини танлайдилар ва у бошқа икки аъзоларнинг охиргиси тайинланган санадан бошлаб бир ой ичида иккала Томоннинг маъқуллаши билан арбитраж судининг раиси этиб тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти мазкур модданинг 3-бандида кўрсатилган муддатда зарурий тайинлашлар амалга оширилмаган бўлса, бошқа келишувлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, бирон-бир Томон Халқаро суд раисига бундай тайинлашларни амалга ошириш бўйича илтимос билан мурожаат қилиши мумкин. Агар Халқаро суд раиси Томонлардан бири давлатининг фуқароси бўлса ёки бошқа сабабларга кўра ушбу илтимосни бажара олмаса, Халқаро суд раисининг ўринбосарига зарурий тайинлашларни амалга ошириш таклиф этилади. Агар Халқаро суд раисининг ўринбосари ҳам Томонлардан бири давлатининг фуқароси бўлса ёки бошқа сабаблар бўйича ушбу илтимосни бажара олмаса, Халқаро суднинг мартаба бўйича ундан кейинги ўринда турувчи бирон-бир Томон давлатининг фуқароси бўлмаган аъзосига зарурий тайинлашларни амалга ошириш таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Арбитраж суди ўз қарорини кўпчилик овоз билан чиқаради. Бундай қарор Томонлар учун якуний ва мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир Томон ўзи тайинлаган суд аъзосининг фаолияти ҳамда арбитраж судида иш кўришда ўз вакиллиги билан боғлиқ харажатларни қоплайди. Томонлар арбитраж суди раисининг фаолияти билан боғлиқ харажатларни, шунингдек, бошқа харажатларни тенг улушларда қоплайдилар. Аммо арбитраж суди ўз қарорида Томонлардан бири харажатларнинг кўпроқ қисмини қоплашини назарда тутиши мумкин ва бундай қарор иккала Томон учун ҳам мажбурий ҳисобланади. Арбитраж суди ўз иш тартибини мустақил белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқаро арбитраж судининг тили рус тили ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар улардан бирининг ёзма илтимосига кўра мазкур Битимни талқин қилиш, қўллаш ёки бажаришга доир масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро келишувига кўра унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ҳамда мазкур Битим учун назарда тутилган тартибда кучга кирувчи алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Битимнинг кучга кириши ва амал қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон мазкур Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганлиги тўғрисида бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилади. Мазкур Битим икки хабарноманинг сўнггиси олинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим ўн йил давомида ўз кучида бўлади. Ушбу муддат тугагандан сўнг, башарти бир Томон тегишли муддат тугашидан камида олти ой олдин ўзининг мазкур Битимнинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилмаса, унинг амал қилиши навбатдаги ўн йиллик муддатларга ўз-ўзидан узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битимнинг амал қилиш муддати тугатилган санага қадар амалга оширилган ва у татбиқ этиладиган инвестицияларга нисбатан мазкур Битимнинг барча бошқа моддалари қоидалари унинг амал қилиш муддати тугатилган санадан бошлаб кейинги ўн йил мобайнида ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Душанбе шаҳрида 2018 йил 9 мартда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, тожик ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда тафовутлар юзага келган тақдирда, рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)