Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори)» қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Уй-жой сотиб олиш тартибини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тошкент шаҳрида доимий яшаш учун келиши жараёнларини бошқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини ҳамда доимий яшаш учун Тошкент шаҳрига келишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 27 февралдаги 92-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) Адлия вазирлиги (А. Полвон-зода) ва Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича махсус комиссия (Р. Шоабдураҳмонов) билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 16 декабрь,
586-сон
Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини ҳамда доимий яшаш учун Тошкент шаҳрига келишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 27 февралдаги 92-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақалари аҳолиси уй-жой сотиб олаётган томон ҳисобланган тақдирда уй-жойни сотиб олиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш битишувларини нотариал тасдиқлаш ва кейинчалик уларни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси органларида давлат рўйхатидан ўтказиш фақат Махсус комиссиянинг Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтишга рухсат бериш тўғрисидаги қарори тақдим этилган тақдирда амалга оширилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 50-cон, 500-модда; 2012 й., 17-сон, 191-модда)